Янгиликлар

Биз 21-нчи асрда яшамоқдамиз, демак, маълумотлардан фойдаланиш имконияти нафақат ишда, балки кундалик турмушда ҳам ўта муҳим масала ҳисобланади. Ахборот ўқиш, жамоат транспорти графикасини тушуниш, шифокор кўрсатмаларини ўқиш ва ҳ.з. оддий вазифаларни ҳал қилишда ёрдам беради. Аммо маълумотлар ўта мураккаб шаклда берилган бўлса, биз оддий ҳаракатларни ҳам амалга ошира олмаймиз. Инклюзив жамият ва инклюзив таълим – бу ахборотлардан фойдаланиш имконияти ҳам демакдир.
Кичкина Ойбек билан танишганимизда дастлаб унинг табассуми ва қувноқ кулгуси, ақли ва ҳаракатларига ром бўлдик. Унинг тарихи бизни ҳам лол қолдирди, ҳам ҳаяжонга солди. Ойбекнинг онаси химия ўқитувчиси, отаси – ошпаз. Туғилганидан кўп ўтмай, туғма нуқсони борлиги маълум бўлди – унда умуртқа поғонасининг бел-думғаза қисми ривожланиши аномалияси - spina bifida касаллиги бор экан. Одатда, бундай нуқсонли одамлар тананинг пастки қисмини бошқаришда қийналади, танасини тўғри тута олмайди ва сийдик ажралишини назорат қила олмайди. 8 ёшгача Ойбекнинг бош мияси ва орқа миясида учта операция амалга оширилди. Шифокорларнинг фикрича, унга асаб ҳужайраларини тиклаш учун операциядан кейинги реабилитация талаб қилинади. Бу қимматбаҳо амалиёт бўлиб, ҳозирги пайтда чет элда, масалан, Исроил ва Германия клиникаларида амалга оширилади. Унинг оиласи ҳозирги пайтда бундай реабилитацияни ўтказиш чорасини изламоқда. Ёши катта бўлгани сайин Ойбек юришга қийналади. Агар шифокорлар буюрган реабилитация тез орада бажарилса, кўп ўтмай, юриши осонлашади ва суякларнинг деформацияси тўхтайди. Навқирон ёшидаги шундай синовларга қарамай, Ойбек руҳини туширмайди. У умумтаълим мактабида ўз тенгдошлари билан бирга ўқийди. Зарур пайтда ёрдам берадиган кўп ўртоқлари бор. Шу билан бирга Ойбек иқтидорли бола, француз ва инглиз тилларини ўрганмоқда, ўйинчоқларни тузатади ва ўзи ясайди, гипсдан буюмлар ясайди ва буни укасига ва ўртоқларига ўргатади.
«Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси Тошентда бўлиб ўтган “Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик сиймолари” фотокўргазмасида иштирок этди. Экспозиция Еврпа Иттифоқининг (ЕИ) Ўзбекистондаги Делегацияси томонидан Бадиий академия кўмагида, Ўзбекистонда Ервопа кунлари ва Европа Ривожланиш Йили доирасида ўтказилди.
(2015 йилнинг II чорагида республика ва Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларидаги ҳудудий ОАВ да лойиҳа фаолиятига бағишланган 12 та мақола, радио-эшиттриш ТВ-репортажлар узатилди
Қизим Жонона туғилганда унга БЦФ ташхиси қўйилди [1]. 14 йилдирки, ушбу учта ҳарф билан яшашага ўрганаямиз. Бу йўлдаги биринчи қадамим боламни оддий болалар боғчасига бериш бўлди. У пайтда инклюзив таълим мавжудлигини билмас эдим. Бу босқичда биз, ота-оналарнинг қийинчиликлари кўп бўлади, зеро мактабгача ёшдаги болалар ҳали бир-бирларининг фарқларини кўрмайди. Аммо бу давр тез ўтди ва “Энди нима қиламиз” деган савол туғилади. Қароримизнинг тўғрилиги кўп жиҳатдан Жононанинг келгуси мослашувини белгилаб беришини тушунар эдик. Ва биз қайта синаб кўришга қарор қилдик, шу тарзда қизимиз Самарқанд шаҳридаги 35-сонли мактабга борди. Муайян вақтдан сўнг танлов тўғри бўлганлигини тушундик ва бу мактабда алоҳида эҳтиёжли бола оддий болалар билан бирга ўқиши учун қулай шароитлар мавжуд.
2015 йил 1 апрел ь Ишчи гуруҳининг 6-нчи йиғилиши 2015 й. 2 апрель Умумжаҳон аутизм муаммоси ҳақидаги маълумотлари тарқатиш куни   2015 й. 10-11 апрел ь 2015-2017 йилларда   Инклюзив таълим бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқиш бўйича с еминар 2015 й. 20-23 апрел ь .   Тренерлар учун т ренинг ( I қисм ) 2015 й. 22 апрел ь Эҳтиёжларнинг диагностикаси ва баҳолаш бўйича семинар 2015 й .24 апрель   “Фан, таълим, маданият ва бизнесда ахборот ва кутубхона ресурслари” к онференция си 2015 й. 24-25 апрел ь Мактаб ва мактабгача муассаслар ўқитувчилари учун тренинг модулларини режалаштириш ва ишлаб чиқиш бўйича семинар 2015 й. 30 апрел ь .   Тошкентдаги 324-сонли мактабда синов Ресурс марказининг очилиши 2015 й. 1-2 ма й Синов мактаблари ва болалар боғчалари директорлари учун с еминар 2015 й. 5 ма й . Эҳтиёжлар диагностикаси ва баҳоси бўйича с еминар 2015 й. 8 ма й . Тошкент шаҳридаги синов мактаблари ва болалар боғчалари директорлари учун се минар
Халқ таълими вазирлиги буйруғи билан (Адлия вазирлигида 17.06.2015 й. 2685 -рақам билан рўйхатга олинган) Жисмоний ёки руҳий ривожланишида камчилиги бор ўқувчиларни битта ихтисослаштирилган муассасадан иккинчисига ёки инклюзив (интеграциялашган) шароитида таълим олиши учун мактабга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Саҳнада спектакль намойиш қилинмоқда. Эртак. Саҳнада кичкина ўғил бола турибди. Унинг роли икки қатор сўзлардан иборат. Бу икки қатор ишонч, умид, катта интилиш, ва ҒАЛАБА демак!
Ижтимоий ҳамжиҳатлик Европа Иттифоқининг асосий қадриятларидан бўлиб, бу айниқса ижтимоий сиёсатга европача қарашга тааллуқли. Мен учун ушбу атама шуни англатадики, барча одамлар, эътиқоди, моддий шароитлари, қобилиятлари, ёши, бўйича, маълумоти ... ва бошқа хусусиятларидан қатъий назар, жамият тақдим этадиган ресурслардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Австриялик бўла туриб, шуни айтишим мумкинки, ушбу қадриятлар ўз «менимиз»ни ривожлантириш —хоҳ хусусий тарзда, хоҳ жамоавий тарзда — концепциямизнинг бир қисми ҳисобланади. Бизнинг мамлакатимиз ушбу соҳада кучли сиёсатга эга ва Европада келгуси сиёсатларни ишлаб чиқиш учун намуна бўлиб хизмат қилади.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622