ЛОЙИҲА РАҲБАРИ ЮРГЕН БЕККЕР: ИЖТИМОИЙ ҲАМЖИҲАТЛИК … – БУ АЖОЙИБ ТУЙҒУ!

Ижтимоий ҳамжиҳатлик  Европа Иттифоқининг асосий қадриятларидан бўлиб, бу айниқса ижтимоий сиёсатга европача қарашга тааллуқли. Мен учун ушбу атама шуни англатадики, барча одамлар, эътиқоди, моддий шароитлари, қобилиятлари, ёши, бўйича, маълумоти ... ва бошқа хусусиятларидан қатъий назар, жамият тақдим этадиган ресурслардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. Австриялик бўла туриб, шуни айтишим мумкинки, ушбу қадриятлар ўз «менимиз»ни ривожлантириш —хоҳ хусусий тарзда, хоҳ жамоавий тарзда — концепциямизнинг бир қисми ҳисобланади. Бизнинг мамлакатимиз ушбу соҳада кучли сиёсатга эга ва Европада келгуси сиёсатларни ишлаб чиқиш учун намуна бўлиб хизмат қилади. 

 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида ижтимоий ноқулай муҳитга тушиб қолган одамлар — болалар, катталар ва ҳатто, қариялар  ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ишлаб келмоқдаман. Мен руҳий ва жисмоний нуқсони бор одамлар, ҳаракатларида камчиликлари бор одамлар, мигрантлар, узоқ муддат ишсизлар, тартиббузарлар ва б.лар билан  ишлайман. 

15 йилдан буён чет элларда — асосан Жануби-Шарқий Европа, хусусан,  Болгария, Косово ва Хорватияда, бир муддат Туркия ва  Украинада ҳам ишлаганман. Ушбу йиллар давомида кўп нарсаларни кўрдим ва катта ҳаётий тажриба орттирдим.

Бу ерда, Ўзбекистонда инклюзив таълим бўйича лойиҳа раҳбари сифатида ишлаш, мен учун жуда қизиқарли. Айниқса, менга одамларинингизнинг меҳмондўстлиги ва мульти-маданий муҳит ёқади. Ўзбек халқининг катта салоҳиятига ишонч ҳосил қилдим ва ушбу салоҳиятни аниқ ҳаракатларга айланишига кўмаклашаман, деган умиддаман. Менинг ишимда айниқса, жамиятнинг ижтимой қатламларга мансуб кишилар алоҳида қизиқиш уйғотади. Умид қиламанки, Европа Иттифоқи томонидан молияланадиган  «Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим» лойиҳаси Ўзбекистонда кўпроқ даражада инклюзив тизим амал қилишига ижобий таъсир кўрсатади, ва алоҳида таълим  эҳтиёжларига эга болаларнинг ҳаёти  ёрқин, тўлақонли ва ижтимоий фаол бўлади.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622