МУДИТЕ РЕЙГАСЕ: «АКТ – ИНКЛЮЗИВ ЖАМИЯТНИ БАРПО ЭТИШДА АМАЛИЙ ВОСИТА»

Биз  21-нчи асрдаяшамоқдамиз, демак, маълумотларданфойдаланиш имконияти нафақат ишда, балки кундалик турмушда ҳам ўта муҳим масалаҳисобланади. Ахборот ўқиш, жамоаттранспорти графикасини тушуниш, шифокор кўрсатмаларини ўқиш ва ҳ.з. оддийвазифаларни ҳал қилишда ёрдам беради. Аммо маълумотлар ўта мураккаб шаклдаберилган бўлса, биз оддий ҳаракатларни ҳам амалга ошира олмаймиз. Инклюзив жамият ва инклюзив таълим – буахборотлардан фойдаланиш имконияти ҳам демакдир.

АКТ жамият ҳаётининг турли жиҳатларига, шу жумладан, таълим, ўқишва бандликка таъсир кўрсатади, айниқса,алоҳида эҳтиёжли ва соғлигида турли чекловлар одамлар учун бу қимматли воситадир.

Ҳаётимизгаахборот-коммуникация технологияларининг (АКТ) турли шакллари кириб келди. АКТ“ахборотга ишлов бериш ва коммуникацияга кўмаклашишда қўлланиладиган барчатехник воситалардан, шу жумладан, тармоқ ускуналари компьютеридан, шунингдекдастурий таъминотдан ташкил топади”. Бошқача айтганда, АКТ ахбороттехнологияларидан, шунингдек телефон алоқаси, ОАВ, ва аудио ва видео ахборотгаишлов бериш ва уларни узатишнинг барча турларидан ташкил топади. [1]

ЮНЕСКО таърифигакўра, «АКТ – ахборот ва коммуникация технологилари бўлиб, бу компьютерлар, уяли телефонлар, рақамли фотоаппаратлар, йўлдошли навигация тизимлари, электрон жиҳозларва мосламалар, радио ва телевидениега оид ёзиб олиш воситалари, компьютер тармоқлари, йўлдошли алоқани, яъни маълумотни электрон шаклда тўплаш, унга ишловбериш, сақлаш ва узатишда фойдаланиладиган барча ускуналарни англатади. [2]

Бу эса шунианглатадики, қаерга назар ташламайлик,биз фойдаланадиган АКТ воситасини учратамиз. Алоҳида эҳтиёжлар ва инклюзивтаълим бўйича Европа агентлиги томонидан тайёрланган “Инклюзия учун ахборот вакоммуникация технологиялари” ҳисоботи (2014) шуни кўрсатадики, “АКТ жамият ҳаётининг кўплаб соҳаларига, шужумладан, таълим, ўқиш ва бандликка таъсир кўрсатади, алоҳида эҳтиёжли ва соғлигидатурли чекловлар одамлар учун бу қимматливоситадир. АКТ нинг турмуш сифатиниошириш, ижтимоий ажралиб қолишни камайтириш ва иштирок этишни кенгайтиришборасидаги салоҳияти, айни пайтда АКТ дан фойдаланиш имкониятининг йўқлигитуфайли юзага келадиган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тўсиқлар глобал даражада тан олинган [3]. Ҳозиргибилим ва ахборот жамиятида соғлиги туфайли чекловлари бор ва алоҳида таълимэҳтиёжига эга ўқувчилар АКТ дан фойдаланиш борасида тўсиқларга тез-тезучрайдиган гуруҳлар сирасига киради”.

Бугун – YouTube. Facebook, Whatsu>p ва ёшлар маъқул кўрадиган кўплаб бошқаиловалар асри. Улар технологиялар муҳитида ўзларини яхши ҳис қилади. Улармулокотнинг янги усулларини тадқиқ қилишдан қўрқмайди ва тезликда ўзларини ҳарқандай гаджет бўйича эксперт деб ҳис қила бошлайди. Майкл Фуллан, ўзининг охирги китоблариданбирида замонавий мактабларни шундай таърифлайди: «Бир сўз билан айтганда, ўқувчилар зерикади.Болалар боғчасининг бахтли битирувчиларининг учдан икки қисми 9 синфда келибўзини бегоналардек ҳис қила бошлайди»[4]. Биз ўзимизга савол берайлик: нимаучун шундай бўлмоқда? Жавобимиз борми? Энг асосий сабаблардан бири, менингфикрича, шундаки, энг қизиқарли ва жалб қилувчи воқеалар мактабдан ташқаридарўй бермоқда. Ва уларнинг аксарияти АКТ билан боғлиқ. Ўқитувчи сифатида бизнингвазифамиз, биз қилаётган ишлар эҳтиёжлари ва қизиқишларидан қатъий назар, барчаболалар фойдалана оладиган тарзда қизиқарли маълумотларни синфга олиб киришданиборат.

“АКТ маълумотлар ва таълимдан фойдаланиш учун”лойиҳаси доирасида алоҳида эҳтиёжлар ва инклюзив таълим бўйича Европаагентлиги шериклар биланҳамкорликда Ахборотдан фойдаланиш учунйўриқномаи ишлаб чиқди. www.ict4ial.eu веб-сайтидаузатилаётган матн, расм, аудио ва видео материалларни қандай тайёрлаш,маълумотларни узатишни электрон ҳужжат,веб-ресурс ва босма материаллар шаклида тайёрлаш ва фойдаланиш учун қулайликнитаъминлаш бўйича ахборот берилади.

Таълим тизимини барча учун инклюзив қилиш учун, бизсинфда ва мактабда содир бўлаётган воқеалар ҳар бир болага ва унинг оиласига тушунарли эканлигига ишонч ҳосилқилишимиз керак.

Бунга барча маълумотлар аниқ ва бузилишсиз тушунилганлигига ишончҳосил қилганимизда эришиш мумкин. Таълим соҳасида тўсиқларни бартараф этиш ваҳар бир ўқувчига  таълим жараёнидан фойдаолиши учун биз ўз тафаккуримизни ва ишга ёндашувни ўзгартиришимиз зарур. Бужараён кенг оммалашган ва фойдаланиш мумкин бўлган ахборот-коммуникациятехнологиялари шаклида таклиф қилиниши мумкин.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622