ҲАЁТИЙ ТАЖРИБА «МЕН БОРМАН! МЕН БУНИ ҚИЛА ОЛАМАН! ВА ДЕМАК - КАТТА АҲАМИЯТГА ЭГАМАН!»

– ВИКТОРИя ГОРДИЕНКО, ПЕДАГОГ ва ХОРЕОГРАФ билан  ИНТЕРВЬЮ


Саҳнада спектакль намойиш қилинмоқда. Эртак. Саҳнада кичкина ўғил бола турибди. Унинг роли икки қатор сўз
лардан иборат. Бу икки қатор ишонч, умид, катта интилиш, ва ҒАЛАБА демак!

  Генанинг ақлий ривожланишида нуқсони бор, нутқ аппарати бузилган, – дейди  Виктория Гордиенко, 30-сонли кўмакчи Меҳрибонлик уйининг хореографи, мусиқа ходими. – Уни спектаклда иштирок этишга жалб қилиш фикрига келганимда, атрофдагилар мени бундан қайтаришга интилди, аммо мен унга, ўзимга ишонар эдим. Менинг алоҳида эҳтиёжли болалар билан ишлаш бўйича кўп йиллик тажрибам шуни кўрсатадики, иқтидорсиз болалар бўлмайди. 

Викториянинг алоҳида эҳтиёжли болалар билан ишлаш борасидаги илк тажрибаси 1997 йилда, эшитиш қобилиятида нуқсони бор 101-сонли Тошкент давлат махсус (коррекцион) мактаб-интернатида бошланди, сўнгра 2003 йилда давом этди. Шу пайтда у ташкил топганидан буён  актриса, кейинчалик педагог бўлиб ишлаётган «Лик ҳаракатланиш театри» интеграциялашган эди. Ушбу театрда саҳнага артистлар билан бирга алоҳида эҳтиёжли ёшлар, ва уларнинг тенгдошлари ҳам чиқади. Алоҳида эҳтиёжли болалар билан ишлаш давомида Виктория ўнлаб шогирдларини санъат, пластиканинг ажойиб оламига олиб кирди, уларга ўзига янгича нуқтаи назар билан қарашни, ўз кучига ишонишни ўргатди ва бу болаларга бахт улашди. Имкониятсиз ҳеч нарса йўқлигига бўлган ишонч ҳар бир бола, айниқса, ривожланишида камчиликлар бор бола учун муҳимдир. Афсуски, барча катталар кўп диққат, тоқат ва меҳрни талаб этувчи бундай ишларга ўзини бағишлашга тайёр эмас.     

– Санъат болаларнинг ҳаётида, айниқса, алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ҳаётида улкан аҳамият касб этиши мумкин, - дейди   Виктория. – Бу ўз имкониятларини намойиш этиш усули. Улар расм чизадими, кашта тикадими, рақсга тушадими — муҳим эмас. Борлигим ва қўлимдан бир иш келгани учун барчага раҳмат!  

Агарда инсонда  бирон бир лаёқат етишмаса, демак, бошқа қобилияти кўпроқ ривожланган бўлади: кўриш қобилияти заиф инсонларда эшитиш ривожланган бўлади, ёмон эшитувчи одамлар — кўрганини ёдда сақлаб қолиш қобилияти кучли бўлади ва ҳ.з. Биз, педагогларнинг вазифамиз — ана шу қобилиятни топиш, уни асраб, ривожлантириш. Шунда яхши натижаларга эришиш мумкин. 

 Амалда, алоҳида эҳтиёжли болалар тенгдошларидан кам фарқланади. Балки, бироз ўз қобиғига ўралган, кучига камроқ ишонади. Ўзига ишончи ортиши учун кўп ишлаш, имкониятларни излаш керак... Бола билан педагог ўртасида ишончли алоқалар ўрнатилмас экан, ҳеч нарса қилиб бўлмайди.

Мен ижодни  бир неча босқичга бўламан: биринчиси — яратиш, «ясаш», билимларни ўқувчиларга бериш  босқичи. Иккинчиси — натижа, яъни, намойиш, томошабинлар учун томоша. Ўртада яна бир орқалиқ босқич мавжуд — ва бу энг баланд чўққи — болалар ижодий жараённинг иштрокчиларига айланиши босқичи, улар ўз фикрини, ҳаракатлар ва ечимларни таклиф этади... Яъни, биргаликда ижод қилади. Ўйлайманки, ҳар бир педагог учун бундай натижаларга эришиш — алоҳида фахр уйғотади.    

Мени болаларнинг  ҳар доим мақсадига қатъият билан интилиши, қийинчиликларни енгиб, натижаларга эришиши ҳайратга солади. Уларда ҳар доим енгиб ўтиш босқичи бор: ўз касаллигию нохолис фикрларни. Кўп қобилиятларга эга, «соғлом» бўла туриб, ўзининг чексиз имкониятларидан фойдаланмайдиган шахслар топилади. Кўпинча ўсмирлар компьютер қаршисида ўтириб, ёки кўчада юриб, вақтини беҳуда сафрлайди. Кимники имконияти чекланган бўлиб, имконият туғилса — у буни қадрлайди.   

Бундай болалар билан ишлай туриб, уларнинг қанчалик ажойиб одамлигини билгач, кимлардан ўзларини уларнинг оламидан четлаштиргани мен учун тушунарсиз бўлиб қолади. Параллел ҳаётларда яшаш — нотўғри. Ёнингдаги одамларни сезмаслик мумкин эмас.

Театримизнинг ўз томошабини бор. Аммо унинг ташкил топиши ўзидан ўзи ва тезликда  бўлмаган. Айрим танишларим, спектаклни бир марта кўргач, бошқа қайтиб келмайди, маънан бу қийин деб изоҳлашади... Уларни тушуниш мумкин. Ҳамдардлик — бу қалб амри. У орқали бировга ёрдам бериш, тушуниш, уни қабул қилиш истаги туғилади. Шу сабабли имконияти чекланган, айни пайтда ҳаётга интилган одамлар ижодини оммалаштириш, соғлом одамлар билан махсус эҳтиёжлари бор одамлар ўртасидаги фарқни қисқартириш керак.     

Кўплаб мамлакатларда, масалан, Европада инклюзия сиёсати муваффақиятли амалга оширилмоқда. Масалан, 2007 йилда «Ле Розье сюр Луарда ўзбек артистларининг қароргоҳи» лойиҳаси доирасида театр жамоаси билан Францияда бўлганман. Ушбу сафарнинг  барча иштирокчиларига имконияти чекланган одамларни жамиятга инклюзия қилиш бўйича европача ёндашув жуда маъқул келди. У шундай фикрга асосланганки, ҳар қандай одам аҳамиятлидир. Агар инсоннинг фақат битта бармоғи ишласа, унга ана шу бармоғини ишлатишга имконият яратилади, токи ўз фаолияти билан жамиятга, юртига фойда келтираётганини билсин. Бу иш илк ёшдан — икки яшарлигидан бошланади. Бундай пайтда болалар ҳали бир-бирларидаги фарқларга аҳамият бермайди, бирга ўйнайди. Кейинчалик «нуқсон» билинмайди, яъни болаликдан бир-бирини қабул қилишга, дўстликка, самимиятга ва муҳаббатга ўрганишади... тана даражасида эмас, қалб даражасида ривожланиб боришади. 

Шундай қилиб, қабул қилишдаги фарқ — бу биз, соғлом одамларнингина муаммосидир, зеро бизга инсонни қандай кўринишга эга эканлигига эмас, шахс сифатида ким эканлигига қарашни ўргатишмаган.

 (Интервью Европа Иттифоқи томонидан молияланадиган  «Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим» лойиҳаси доирасида тайёрланган).

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622