КИЧКИНА ОЙБЕКНИНГ ҲАЁТ ТАЖРИБАСИ ВА КУЧЛИ ХАРАКТЕРИ

Кичкина Ойбек билан танишганимизда дастлаб унинг табассуми ва қувноқ кулгуси, ақли ва ҳаракатларига ром бўлдик. Унинг тарихи бизни ҳам лол қолдирди, ҳам ҳаяжонга солди.

Ойбекнинг онаси химия ўқитувчиси, отаси – ошпаз. Туғилганидан кўп ўтмай, туғма нуқсони борлиги маълум бўлди – унда умуртқа поғонасининг бел-думғаза қисми ривожланиши аномалияси - spina bifida касаллиги бор экан. Одатда, бундай нуқсонли одамлар тананинг пастки қисмини бошқаришда қийналади, танасини тўғри тута олмайди ва сийдик ажралишини назорат қила олмайди.

8 ёшгача Ойбекнинг бош мияси ва орқа миясида учта операция амалга оширилди. Шифокорларнинг фикрича, унга асаб ҳужайраларини тиклаш учун операциядан кейинги реабилитация талаб қилинади. Бу қимматбаҳо амалиёт бўлиб, ҳозирги пайтда чет элда, масалан, Исроил ва Германия клиникаларида амалга оширилади. Унинг оиласи ҳозирги пайтда бундай реабилитацияни ўтказиш чорасини изламоқда. Ёши катта бўлгани сайин Ойбек юришга қийналади. Агар шифокорлар буюрган реабилитация тез орада бажарилса, кўп ўтмай, юриши осонлашади ва суякларнинг деформацияси тўхтайди. Навқирон ёшидаги шундай синовларга қарамай, Ойбек руҳини туширмайди. У умумтаълим мактабида ўз тенгдошлари билан бирга ўқийди. Зарур пайтда ёрдам берадиган кўп ўртоқлари бор. Шу билан бирга Ойбек иқтидорли бола, француз ва инглиз тилларини ўрганмоқда, ўйинчоқларни тузатади ва ўзи ясайди, гипсдан буюмлар ясайди ва буни укасига ва ўртоқларига ўргатади.

Ойбек ва унинг онаси Тошкентда А.Навоий номли марказий кутубхонада 24 апрелда бўлиб ўтган «Central Asia – 2015» «Фан ва таълимда ахборот ресурслари” халқаро конференциясида «Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси ҳақида эшитишди. Бу анжуманда лойиҳанинг тақдимоти ўтказилган эди. Лойиҳа билан танишганидан сўнг Ойбек Тошкент шаҳридаги 324-сонли мактабдаги лойиҳанинг Ресурс марказидан фойдаланишни мўлжалламоқда. Бу унга ўқишда ва шахсий ривожланишда ёрдам беради.

(Ойбекни даволашга ёрдам бермоқчи бўлганлар учун, унинг оиласи билан ушбу телефон рақамлари орқали боғланиш  +99894-124-87-25, +99871-234-03-64 ёки лойиҳа жамоасига мурожаат қилиш мумкин).

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622