Янгиликлар

2015 йилнинг 2 декабрида Тошкентда имконияти чекланган кишиларга бағишланган фестиваль ўтказилди. Фестиваль тадбирлар орасида имконияти чекланган кишилар беэътибор эмасликлари, улар учун барча қатори имконият яратилганлигининг далили сифатида намоён бўлди. Инклюзив жамиятни шакллантиришда Имконияти чекланган кишиларнинг Халқаро кунини нишонлаш жамоатчилик эътиборини жалб этиш имкони ҳисобланади. Ушбу кун БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1992 йилда қабул қилинган резолюцияга мувофиқ ҳар йили 3 декабрда умумжаҳон миқёсида нишонланади.
Тадбир «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоат болалар фонди, Болалар ижтимоий мослашув маркази,Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш. Маданият ва спорт ишлари, Молия вазирликлари,Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, БМТнинг мамлакатимиздаги болалар фонди вакили – ЮНИСЕФ,«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тошкент шаҳар ҳокимияти,Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлашжамоатчилик фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарамоғидаги фуқаролик жамияти институтларитомонидан ташкил қилинди.
Тошкентдаги Икуо хираями Карвансарой Халқаро маданият маркази 28 октябрдан 4 декабргача гўзал ва қалбларни жунбушга келтирадиган асарлар билан безатилди. Ушбу масканда имконияти чекланган болаларнинг ишлари билан тўлдирилган «Меҳрга тўла қалблар» кўргазмаси ўтказилди
Инклюзив таълим – дискриминация, яъни камситиш ёки таҳқирлашнинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериб, кишиларнинг жисмоний, ақлий, ижтимоий, эмоционал, тил ва бошқа ўзига хос хусусиятларидан қатъи назар, турли эҳтиёжлар ва қобилиятларни ҳисобга олган ҳолда ҳамма учун сифатли таълим тақдим этишга қаратилган узлуксиз жараён  (ЮНЕСКО 2008).
Лойиҳа доирасида II компонент фаолиятининг муҳим натижаларидан бири сифатида инклюзив таълим амалиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида пилот ресурс марказлари (ПРМ)нинг ташкил қилиниши ва очилиши бўлиши кераклиги белгиланди. Шу мақсадда экспертлар гуруҳи Ўзбекистонда аввал ташкил қилинган ресуср марказларининг фаолияти билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб чиқди.
Ўқувчиларнинг умумий сонидан 3%ни ташкил қиладиган ва махсус имтихонлардан ўтган истеъдодли болалар ҳар хил ривожлантирувчи дастурларда қатнашадилар. Бу дастурлар махсус мактаблардан тортиб, оддий мактабда ўтказиладиган қўшимча машғулот-лардан иборат. Истеъдодли болалар таълим оладиган синфлардаги ўқувчилар ва машғулотлар ўзининг алоҳида юқори даражаси билан ажралиб туради.
2.11.2015 / 10 тўйсиқ
Инклюзив мактабларни барпо қилиш учун, аввало имкониятлари чекланган болаларнинг оддий мактабларга қатнаб ўқишлари учун қийинчилик туғдирадиган қандай тўсиқлар мавжуд эканлигини аниқлаб олиш лозим. Кейин бу тўсиқларни қандай бартараф этишимиз ёки, ақалли, уларни имкон даражада қандай камайтиришимиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Ўзимнинг ушбу мақоламда мен бундай тўсиқларнинг ўнтасини белгиладим.
Инклюзив таълим бўйича сиёсат муваффақиятли жорий қилинган ва амалга оширилган Европа иттифоқи аъзолари бўлган мамлакатларга ўқув сафарларининг ташкил этилиши, бу соҳага оид халқаро қонунчилик базаси билан танишув лойиҳа доирасида амалга оширилаётган фаолиятнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил қилади.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622