ШЕРИКЛАРИМИЗ ЯНГИЛИКЛАРИ: «ЕВРОПА ИТТИФОҚИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК СИЙМОЛАРИ» ФОТОКЎРГАЗМАСИ

«Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси Тошентда бўлиб ўтган “Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик сиймолари” фотокўргазмасида иштирок этди. Экспозиция Еврпа Иттифоқининг (ЕИ) Ўзбекистондаги Делегацияси томонидан Бадиий академия кўмагида, Ўзбекистонда Ервопа кунлари ва Европа Ривожланиш Йили доирасида ўтказилди.

ЕИ томонидан молияланадиган лойиҳа бенефициарлари портретлари ёш иқтидорли ўзбек фотосуратчиси Муҳиддин Али томонидан суратга олинган. Кўргазма Тошкент Фотосуратлар уйида 5 июндан 12 июнгача давом этди.

Кўргазмада Тошкент, Самарқанд ва Урганч шаҳарларидан “Инклюзив таълим” лойиҳасида иштирок этувчи, ва ушбу шаҳарлардаги лойиҳанинг ресурс марказларига ташриф буюрган болалар фотосуратлари намойиш этилди. Ҳар бир портретга боланинг тарихи илова қилинди. Лойиҳанинг ёш иштирокчиларидан бири бу ўзининг биринчи фотосессияси бўлгани, уни узоқ вақт ёдда сақланиши таъкидлади. Барча иштирокчилар суратга тушиш жараёнидан завқ олишди ва кўргазмада иштирок этишдан мамнун бўлишди.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Юрий Штерк кўргазманинг очилишида шундай деб таъкидлади: «Биз одамлар қиёфасини ва техник таърифлар ортида турган ҳаётни, лойиҳани бошқариш бўйича ҳар кунлик жараён қисмларини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Ушбу одамлар – ҳамкорлигимизнинг узвий қисми. “Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик сиймолари” деганда уларни тушунамиз. Кўргазманинг очилишига Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган элчилар ва дипломатик миссия ходимлари, миллий ҳамкор ташкилотлар вакиллари, маданият ва санъат арбоблари, фотосуратчилар ва журналистлар иштирок этди.

Аниса Хамдамова, 5 лет, Самарқанд шаҳридаги 76-сонли синов болалар боғчаси тарбияланувчиси
Аниса расм чизишни, ашула айтишни ва рақс тушишни ёқтиради. Уйига яқин жойлашган мактабда ўқишни орзу қилади. Биз ЕИ нинг “Ўзбекистондаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси томонидан молияланаётган, Самарқанд шаҳридаги 17-сонли мактабдаги Ресурс марказига қатнаймиз. У ерда бизга зарур ёрдам кўрсатилмоқда (Анисанинг онаси Малика Олимжонова).

Жонона Рахматуллаева, 14 ёш, Самарқанд шаҳридаги 35-сонли синов мактабининг 7-синф ўқувчиси, 17-сонли мактабдаги Ресурс марказига қатнайди
Жонона – қувноқ, хуштабиат қиз. Ашулачи бўлишни орзу қилади. Ҳозир у 35-сонли мактабда ўқийди ва яқиндан буён 17-сонли мактабдаги Ресурс марказига қатнамоқда. Рақс, мусиқа ва ашула айтишга қизиқади, бисер тўқиш, рақс ва ашула тўгаракларига қатнайди. ЕИ нинг “Ўзбекистондаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси тадбирларида фаол иштирок этаётганимиздан хурсандмиз" (Роҳат Рахматуллаева, Жононанинг онаси).

Амир Бозоров, 8 ёш, 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси, Самарқанд шаҳридаги 17-сонли мактабдаги Ресурс марказига қатнайди
Бизнинг оиламизда Амир бош фарзанд. Мен учун у муҳим ёрдамчи. Келажакда ошпаз бўлмоқчи ва самарқандча ош пиширишни ўрганмоқчи. Унинг дўстлари кўп. Биз Самарқанддаги лойиҳанинг Ресурс марказига кўп қатнаймиз, у ерда эксперт ёрдамини оламиз, янгиликлардан хабар топамиз ва лойиҳанинг бошқа иштирокчилари билан мулоқот қилиб турамиз (Сабина Бозорова, Амирнинг онаси).

Азизбек Дусчанов, 7 ёш, Урганч шаҳридаги 8-сонли синов мактабининг 1-синф ўқувчиси
Азизбек – оиладаги бош фарзанд. У 5 ёшида гапира бошлаган. Ҳозир яхши ўқийди, мактаб тадбирларида фаол қатнашади, ёзишни ва саноқни яхши билади. У шашкани яхши ўйнайди, компьютер ўйинларини ўйнашни ва футбол томоша қилишни ёқтиради. “Ўзбекистондаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳасининг Ресурс марказига қатнаш имкониятига эга бўлганимиздан хурсандман. Бу Азизбекка ўқишда муваффақиятга эришишда ёрдам беради (Мансур Дуcчанов, Азизбекнинг отаси).

Даша Ли, 6 ёш, Тошкент шаҳридаги 324-сонли мактабдаги Ресурс марказига қатнайди, Тошкент ш.
Мен ЕИ нинг «Инклюзив таълим» лойиҳасидан Ресурс марказлари хизматларидан фойдаланиш, бутун оила учун маслаҳат олиш - ва энг муҳими болаларимизнинг мактабда ўз тенгдошлари билан таълим олиш имкониятига эга бўлганимиз учун миннатдорман. Қизим тенгдошлари билан мулоқот қила бошлади, хушмуомала бўлиб қолди ва ўз кучига бўлган ишончи ортди. Лойиҳа дастури, мактаб ва оиламиз унга яқиндан ёрдам бермоқда (Сабина Ахметшинова, Дашанинг онаси).

Беҳруза Абдулжанова, 8 ёш, Тошкент шаҳридаги 34 сонли мактаб, 324-сонли мактабдаги ресурс марказига қатнайди

Тошкент, Ўзбекистон

Ўзбекистонда “Инклюзив таълим” лойиҳаси амалга оширилаётганидан хабар топиб, маслаҳат олиш учун Ресурс марказига мурожат қилдим. Қизим умумтаълим мактабида ўқиши мумкинлиги мени жуда хурсанд қилди. Ўйламанки, бу фарзандимга сифатли маълумот олиш, дўстлар ёрдамига эга бўлишига ёрдам беради ва тенгдошлари янада бағрикенг бўлишига кўмаклашади. Мен қизимнинг алоҳида эҳтиёжлари унинг афзалликларига айланишини орзу қиламан.

(Диера Муфтизаде, Беҳрузанинг онаси)

Фотосуратлар Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси томонидан тақдим қилинган (http://www.eeas.europa.eu/delegations/uzbekistan)

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622