Янгиликлар

Лойиҳанинг фаолияти доирасида биз имконияти қайсидир жиҳатдан чеклангани туфайли ихтисослаштирилган болалар боғчаси, мактабларга қатновчи, ёки уйда таълим олаётган алоҳида эҳтиёжли болаларнинг умумтаълим мактабида ўқишга тайёрлигини баҳолаш услубиётини ишлаб чиқишимиз керак.
Ўтган йил охирида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси доирасида лойиҳанинг ҳудудий экспертлари инклюзив таълим соҳасидаги қўшимча билим ва кўникмаларга эга бўлиш учун Европанинг қатор мамлакатлари, яъни Германия, Австрия ва Италияда бўлдилар. Ушбу мақолада биз айрим экспертларнинг бўлиб ўтган сафар ҳақидаги фикрларини келтирамиз.
«Обендорф шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабда ўқувчиларга нисбатан турли эҳтиёжли шахс сифатида муносабатда бўлишади. Мактабда 7 синфда 49 нафар бола таҳсил олади. Ҳар бир синфда 6-8 нафардан ўқувчи бор. Айрим синфларда ёши хар ҳил болаларга билим берилади. Машғулотлар якка тартибдаги дастурлар асосида ўтказилади. Ҳар бир синфда махсус педагог ва ёрдамчи ишлайди. Ёши каттароқ болалаларга касб-ҳунар таълими берилади.
«Европа тажрибаси кўрсатганидек, инклюзив таълим алоҳида эҳтиёжли болаларга уларнинг психологик-жисмоний ва ақлий ривожланиш даражасига мос бўлган таълим олиш имконини беради. Айни пайтда соғлом болаларда бағрикенглик, меҳрибонлик, ён-атрофдагилар учун масъулият фазилатлари шаклланади. Европанинг кўплаб давлатларида алоҳида эҳтиёжли шахсларга таълим бериш хизмати соҳасида болалар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлат тизими бундай шахслар ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланиши учун тенг шароит, бундай шахсларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун имконият яратадиган қатор қонунчилик ҳужжатларига асосланади.
Лойиҳа доирасида ишлар аъло даражада бажарилиши учун биз лойиҳа сифатини баҳолашнинг ўзига хос усулларидан фойдаланамиз. Лойиҳа доирасида ишлар сифатини лойиҳада банд бўлган экспертларнинг ўз кучлари (ички баҳолаш) билан ҳам, ташқи кучларни, лойиҳадан мустақил бўлган одамлар, масалан ўқитувчилар, ота-оналар, ижтимоий соҳа ходимларини жалб этган ҳолда ҳам (мустақил баҳолаш) амалга ошириш мумкин.
Россиядаги «Барча учун Таълим» бирлашмасига кирувчи ногиронлар ташкилотлари БМТга Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 24-моддасига аниқлик киритиш бўйича таклифларини йўллади. Россиялик ногиронлар ҳамжамиятининг вакиллари илк бор ушбу ҳужжатга қўшимча киритиш жараёнига қўшилди.
«Урганч шаҳрида бўлиб ўтган анжуман Европада тараққиёт йилини ҳамда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлигига бағишланган бошқа тадбирларни очиб берувчи биринчи тадбир бўлиб, Ўзбекистон ва бутун дунёдаги одамлар ҳаётига таъсир кўрсатувчи лойиҳалар сирасига киради». (Доминик Уотерс, 2015 йил 17 февральда Урганч шаҳрида бўлиб ўтган очилиш анжуманида Европа Иттифоқининг Ўзбекистон делегацияси техник ҳамкорлик бўлими раҳбари).
Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси доирасида 17 февраль куни Урганч шаҳри “Хоразм-Палас” меҳмонхонаси анжуманлар залида, 20 февраль куни Термиз шаҳри “Меридиан” меҳмонхонасида, 24 февраль куни Наманган шаҳри Касаба уюшмалари уйи анжуманлар залида, 27 февраль куни Самарқанд шаҳри “Регистон Плаза” меҳмонхонасида лойиҳа режасига мувофиқ бешта ҳудудда лойиҳа бошланишига бағишланган анжуманлар бўлиб ўтди. Лойиҳа Ўзбекистондаги фаолиятини бошлаганига бағишланган бош анжуман ўтган йилнинг 29 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
2015 йил 17 февраль куни Урганч шаҳри “Хоразм-Палас” меҳмонхонаси анжуманлар залида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳасининг бошланишига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Ушбу анжуман лойиҳанинг тўртта бошланғич ҳудуди, шу жумладан Термиз, Наманган ва Самарқанддаги анжуманларни бошлаб берди. Лойиҳа Ўзбекистондаги фаолиятини бошлаганига бағишланган бош анжуман ўтган йилнинг 29 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622