Янгиликлар

“Ногиронлик ўзи нима?” деган саволга жавоб беришда иккита ёндошув мавжуд. Биринчиси бу тиббий ёндошув бўлиб, унга кўра ногиронлик бу – касаллик. Гўё ногиронлик даволанса, кишининг ҳамма муаммолари ўз-ўзидан ҳал бўлади. Тиббий ёндошувга кўра ҳамма саъйҳаракатлар кишининг жисмоний ёки психик ривожланишидаги бузилишлар ёки нормадан чекинишларни даволаш ёки коррекциялашга ва, пировард натижада, “норма”га яқинлаштиришга қаратилган бўлиши лозим.
Ҳар биримизнинг орзуимиз бор ва бу бизнинг бугунимиз ва кўп жиҳатдан келажагимизни белгилайди. Лекин боланинг орзуси ҳар доим сидқидил, тоза .. , деди тадбирнинг ташаббусчиси Лола Каримова Тиллаева. “Ва бугун бизнинг болаларимиз ўз орзуларини полотнолардаги суратлар орқали ўртоқлашиб, рангли бўр билан асфальтда ўз орзуларини чизишди.
“Ўзбекистонда махсус эҳтиёжга эга болалар учун инклюзив таълим” лойиҳаси Тошкентда очилган “Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик қилувчи шахслар” фото-кўргазмасида иштирок этди. Кўргазма экспозицияси Ўзбекистонда Европа кунларини ҳамда Европа ривожланиш йилини нишонлаш доирасида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида ташкил қилинди.
«Аввал мен алоҳида эҳтиёжларга эга кишилар ҳақида етарли ахборотга эга бўлмаганим учун, “Бундай кишилар ихтисослашмаган муассасаларда ўқий оладими?” деган саволга холис баҳо бера олмас эдим. Тренерларнинг 10 кунлик ўқитиш курсларини ўтаганимдан кейин, мен бу соҳада кўп нарсани англаб етдим: булар ҳам – худди бизга ўхшаган кишилар, улар шунчаки ҳар биримизнинг, умуман жамиятнинг кўпроқ диққат-эътиборини талаб қиладилар.
Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Наманган шаҳрида инклюзив таълимни ривожлантириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда ўқув йили бошидан инклюзив таълимни жорий қилиш режалаштирилаётган пилот мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларининг ходимлари ва раҳбарлари – жами 30дан ортиқ киши қатнашдилар.
Лойиҳа доирасида 2015 йилнинг 20-23 апрель ва 18-23 май кунлари Тошкент вилоятида тренерларни ўқитишга мўлжалланган семинарлар ташкил қилинди. Семинарларда Термиз, Самарқанд, Тошкент ва Тошкент вилояти, Урганч ва Намангандан келган инклюзив таълим бўйича регионал экспертлар ва тренерлардан иборат 40 нафар киши қатнашди.
2015 йилнинг 8 май куни Тошкент шаҳридаги 324-сон ўрта мактаб базасида ташкил қилинган инклюзив таълим бўйича Ресурс марказида пилот таълим муассасаларининг раҳбарлари ва ўқитувчилари билан семинар ўтказилди. Бу “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг инклюзив таълими” лойиҳаси доирасида Ресурс маркази томонидан ташкил қилинган навбатдаги тадбирлардан бири бўлди.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622