ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАР УЧУН МАКТАБНИ ЎЗГАРТИРИШ

(Манба: Norma.uz, “Ўзбекистон Республикасида янги қонунчилик” шарҳи , муаллиф:эксперт-юрист С.Жумашов)

 

Халқ таълими вазирлиги буйруғи билан (Адлия вазирлигида 17.06.2015 й. 2685 -рақам билан рўйхатга олинган) Жисмоний ёки руҳий ривожланишида камчилиги бор ўқувчиларни битта ихтисослаштирилган муассасадан иккинчисига ёки инклюзив (интеграциялашган) шароитида таълим олиши учун мактабга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомнинг қоидалари Ўзбекистонда истиқомат қилувчи фуқаролиги йўқ шахсларга ҳам татбиқ қилинади.

Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бор ўқувчиларни (кейини ўринларда – ўқувчилар) синфдан синфга, битта интернет-мактабдан иккинчисига ва интернет-мактабдан инклюзив таълим (интеграциялашган) шароитида таълим олиши учун мактабга  ўтказиш масалалари умумий ўрта таълим мажбурийлиги ва таълим тилини эркин танлаш ҳуқуқини эътиборга олган ҳолда амалга оширилади.

Ўқувчиларни синфдан синфга, битта интернет-мактабдан иккинчисига ва интернет-мактабдан инклюзив таълим (интеграциялашган) шароитида таълим олиши учун мактабга  ўтказиш бепул амалга оширилади.

 

Синфдан синфга ўтказиш

Ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки йил тугагач,  болани параллель синфга ўтказишга ҳақли.

Бунинг учун улар мактаб-интернат директорининг номига ариза билан мурожаат қилади ва унда ўтказиш сабабини кўрсатишади.

 Директор аризани қабул қилинган пайтдан бошлаб, уни бир иш куни давомида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.  Синфдаги ўқувчиларнинг сони белгиланган меърдан ортиқ бўлса, у ўтказишдан бош тортиши мумкин. Бу ҳақда 3 иш куни давомида ўқувчининг ота-онасига ёзма равишда хабар беради. Ўқувчини ўтказиш ҳақида буйруқ чиқарилгач, 3 кун ичида синф журналига ва ўқувчиларнинг ҳаракатланиши китобига тегишли қайд киритилади.

Руҳий ривожланишда орқада қолаётган ёки ақлий қолоқ болалар бир синфда камида икки йил ўқигач, уларнинг билими ва кўникмаларини ҳисобга олиб, мактаб-интернатнинг тиббий ва педагогик ходимлари хулосасига ва педгогик кенгаш қарорига кўра  3 йил ва ундан кўп йил фарқ билан фақат бир синф юқорига кўчирилиши мумкин.

 

Бир интернат-мактабдан шу турдаги иккинчи мактаб-интернатга кўчириш

Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз ихтиёрига кўра ўқув йили давомида ёки у якунлангандан сўнг шу турдаги мактаб-интернатга кўчириш ҳуқуқига эга.

Бунинг учун улар мактаб-интернат директори номига ўтказиш сабаби кўрсатилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.   

Директор аризани уни қабул қилгандан сўнг, уни бир иш куни давомида кўриб чиқади ва танланган мактаб-интернатга бериш учун мактабдан кетиш талонини беради  (Низомда белгиланган шакл бўйича). Ота-оналар танланган мактаб-интернат директорига қабул қилиш ҳақидаги ариза билан муржаат қилади. Унга кетиш талони ва турар-жой бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотномаси илова қилинади. Танланган  мактаб-интернат директори аризани ва кетиш талонини қабул қилгач, шу куниёқ собиқ мактаб-интератга топишириш учун мактаб-интернатга кириш талонини  беради (Низомда белгиланган шакл бўйича). Бола таълим олаётган мактаб-интернат директори кириш талонни қабул қилигач, шу куни ўқувчини ҳисобдан чиқариш ҳақида буйруқ чиқаради. У ота-онани ушбу буйруқ билан таништиради ва тилхат олган ҳолда уларга қуйидаги ҳужжатларни беради: 

     ўқувчини ҳисобдан чиқари ҳақидаги буйруқ;

     ўқувчи баҳолари (ўзлаштириши) табели;

     ўқувчининг тиббий картаси;

      ўқувчини мактаб-интернатга йўналтириш ҳақида  руҳий-тиббий-педагогик комиссия хулосаси; 

      халқ таълими бошқармаси бошқаруви.

Танланган мактаб-интернат директори кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилгач, шу куниёқ ўқувчини бир куни давомида ҳисобга киритиш ҳақида буйруқ чиқаради ва унинг кўчирмасини аввалги мактаб-интернатга жўнатади. Ушбу мактаб-интернат директори кўчирилган бола ўқув жараёнидан четда қолмаслиги учун барча зарур чораларни кўради.

 Ўқувчини ҳисобдан чиқариш ёки қабул қилиш ҳақидаги буйруқ чиқарилгач, 3 кун давомида синф журналига ва ўқувчиларнинг ҳаракатланиши китобига тегишли қайдлар киритилади.

 

Бир интернат-мактабдан бошқа турдаги интернат-мактабга кўчириш 

Ўқувчибир интернат-мактабдан бошқа турдаги интернат-мактабга руҳий-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида ва ақлий қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда кўчирилиши мумкин.

Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз ихтиёрига кўра ўқув йили давомида ёки у якунлангандан сўнг уни кўчириш ҳуқуқига эга

Бунинг учун улар халқ таълими бошқармасига кўчириш сабабини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Ариза руҳий-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаблар, мактаб-интернатлар) йўналтириш бўйича руҳий-тиббий-педагогик комиссия тўғрисидаги низомга мувофиқ кўриб чиқилади (24.10.2013 й. №2519).


Ушбу комиссиянинг ижобий хулосаси олингач, халқ таълими бошқармаси шу куниёқ ота-онага ўқувчини бошқа турдаги мактаб-интернатга кўчириш ҳақида йўлланма беради. Бу ҳақда бола ўқиётган мактаб-интернатга ёзма тарзда хабар қилинади. Хатни олгач, мактаб-интернет директори ўқувчини ҳисобдан чиқариш ҳақида буйруқ чиқаради. У ота-онани ушбу буйруқ билан таништиради ва тилхат олиб, уларга ўқувчининг ҳужжатларини беради.

Ота-она танланган мактаб-интернатга халқ таълими бошқармасининг йўлланмасини беради ва унга комиссия хулосасини ва ўқувчининг ҳужжатларини илова қилади. Мактаб-интернат директори шу куниёқ ўқувчини қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқаради.

Танланган мактаб-интернат директори бир иш куни давомида ўқувчини қабул қилиш ҳақидаги буйруқдан кўчирмани аввалги мактаб-интернатга жўнатади. Унинг директори кўчирилган бола ўқув жараёнидан четда қолмаслиги учун барча зарур чораларни кўради.

Ўқувчини ҳисобдан чиқариш ёки қабул қилиш ҳақидаги буйруқ чиқарилгач, 3 кун давомида синф журналига ва ўқувчиларнинг ҳаракатланиши китобига тегишли қайдлар киритилади.

 

Мактаб-интернатдан инклюзив таълим шароитида ўқиш учун мактабга кўчириш 

Ўқувчининг жисмоний ёки руҳий ривожланишидаги нуқсонлар енгил шаклда бўлса (руҳий ривожланишда орқада қолиш, енгил даражали ақлий қолоқлик, заиф эшитиш, яхши кўра олмаслик, болалар церебрал фалажи ва бошқалар), улар таълим олиши ва тарбиялашниши учун зарур шарт-шароитлар яратилган ҳолда у мактаб-интернатдан инклюзив таълим шароитида ўқиш учун мактабга кўчирилиши мумкин.

Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз ихтиёрига кўра ўқув йили давомида ёки у якунлангандан сўнг шу турдаги мактаб-интернатга кўчириш ҳуқуқига эга.

Бунинг учун улар халқ таълими бошқармасига кўчириш сабабини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Ариза руҳий-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаблар, мактаб-интернатлар) йўналтириш бўйича руҳий-тиббий-педагогик комиссия тўғрисидаги низомга мувофиқ кўриб чиқилади (24.10.2013 й. № 2519).

Ушбу комиссиянинг ижобий хулосаси олингач, халқ таълими бошқармаси шу куниёқ ота-онага ўқувчини мактабга кўчириш ҳақида йўлланма беради. Бу ҳақда бола ўқиётган мактаб-интернатга ёзма тарзда хабар қилинади. Хатни олгач, мактаб-интернет директори ўқувчини ҳисобдан чиқариш ҳақида буйруқ чиқаради. У ота-онани ушбу буйруқ билан таништиради ва тилхат олиб, уларга ўқувчининг ҳужжатларини беради.

Ота-она танланган мактаб-интернатга халқ таълими бошқармасининг йўлланмасини беради ва унга комиссия хулосасини ва ўқувчининг ҳужжатларини илова қилади. Мактаб-интернат директори шу куниёқ ўқувчини қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқаради.

Танланган мактаб-интернат директори бир иш куни давомида ўқувчини қабул қилиш ҳақидаги буйруқдан кўчирмани аввалги мактаб-интернатга жўнатади. Унинг директори кўчирилган бола ўқув жараёнидан четда қолмаслиги учун барча зарур чораларни кўради.

Ўқувчини ҳисобдан чиқариш ёки қабул қилиш ҳақидаги буйруқ чиқарилгач, 3 кун давомида синф журналига ва ўқувчиларнинг ҳаракатланиши китобига тегишли қайдлар киритилади.

 

Хорижий давлат  таълим муассасига кўчириш

Ўқиш, ишлаш, узоқ муддат даволаниш ва бошқа мақсадлар учун вақтинчалик ва доимий яшаш учун хоржий давлатга жўнаб кетадиган ота-оналар ўз фарзандини ушбу хорижий давлат таълим муассасига кўчириш ҳуқуқига эга.

 Бунинг учун улар халқ таълими бошқармасига кўчириш сабабини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. Аризага вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг ўқувчини мактаб-интернатдан чиқаришга розилик бериш ҳақидаги қароридан кўчирма илова қилинади. 

Мактаб-интернат директори аризани бир иш куни давомида кўриб чиқади ва ўқувчини ҳисобдан чиқариш ҳақида буйруқ чиқаради. У ота-онани ушбу буйруқ билан таништиради ва тилхат олиб, уларга ўқувчининг ҳужжатларини беради.

Ўқувчини ҳисобдан чиқариш ёки қабул қилиш ҳақидаги буйруқ чиқарилгач, 3 кун давомида синф журналига ва ўқувчиларнинг ҳаракатланиши китобига тегишли қайдлар киритилади

Мактаб-интернат директори хорижий давлатнинг таълим муассасига кўчирилиши туфайли ҳисобдан чиқарилган ўқувчилар бўйича маълумотлар базасини шаклантиради, ва ўқув йилининг ҳар бир чораги якунида уни халқ таълими муассасалари фаолиятини услубий таъминлаш ва ташкиллаштириш туман (шаҳар) бўлимига, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига ва туман (шаҳар) вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясига тақдим этади.

 

Хорижий  давлат таълим муассасидан кўчириш

Ота-оналар ўз фарзанди — Ўзбекистон Республикаси фуқаросини бизнинг мамлакатимиздаги мактаб-интернетга кўчиришга ҳақли. 

Хорижий давлатда таълим олаётган бизнинг фуқаромизни Ўзбекистондаги мактаб-интернетга кўчириш Вазирлар Маҳкамасининг 256 сонли «Имкониятлари чекланган болалар учун  ихтисослаштирилган давлат муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги 13.09.2011 й.даги  қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Агарда кўчирилаётган бола 10 кун давомида сабабсиз ёки мактаб-интернат (инклюзив таълим шароитида ўқиш учун мактаб) маъмуриятини ва синф раҳбарини огоҳлантирмаган ҳолда дарсга қатнамаса, мактаб-интернет директори бу ҳақда ёзма равишда ўқувчининг ота-онасига, турар-жойи бўйича вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга ва аввалги мактаб-интернет директорига  хабар қилади. Айни пайтда танланган мактаб-интернет директори дарсларни қолдириш сабабларини аниқлаш ва ўқувчини машғулотларга жалб қилиш чораларини кўради. 

Жиноят содир қилган вояга етмаган болаларни мактаб-интернатдан ҳайдаш вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия розилигида амалга оширилади.

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Буйруқ 2015 йил 22 июнда 24-сон билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўпамида расман чоп этилган кундан бошлаб кучга киради.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622