РАХМАТУЛЛАЕВА РОҲАТ: «ЖОНОНАНИНГ КИЧИК ВА КАТТА ҒАЛАБАЛАРИ»

Қизим Жонона туғилганда унга БЦФ ташхиси қўйилди [1]. 14 йилдирки, ушбу учта ҳарф  билан яшашага ўрганаямиз. Бу йўлдаги биринчи қадамим боламни оддий болалар боғчасига бериш бўлди.  У пайтда инклюзив таълим мавжудлигини билмас эдим. Бу босқичда биз, ота-оналарнинг қийинчиликлари кўп бўлади, зеро мактабгача ёшдаги болалар ҳали бир-бирларининг фарқларини кўрмайди. Аммо бу давр тез ўтди ва “Энди нима қиламиз” деган савол туғилади. Қароримизнинг тўғрилиги кўп жиҳатдан Жононанинг келгуси мослашувини белгилаб беришини тушунар эдик. Ва биз қайта синаб кўришга қарор қилдик, шу тарзда қизимиз Самарқанд шаҳридаги 35-сонли мактабга борди. Муайян вақтдан сўнг танлов тўғри бўлганлигини тушундик ва бу мактабда алоҳида эҳтиёжли бола оддий болалар билан бирга ўқиши учун қулай  шароитлар мавжуд.

Моҳиятан, ушбу мактабда инклюзия тажрибаси мавжуд, бунда бола гапириш, ўқиш, ёзишни ўрганиш билан бирга, ижодий жиҳатдан ривожланади. Жонона, асосий дарслардан ташқари, бисер тўқиш, тўқиш, рақс тўгарагига қатнаган. Ушбу кўникмаларни ўзлаштиришда муайян қийинчиликларни сезишига қарамай, бола синфдошларига қараб, интилган ва аста-секин маълум ютуқларга эриша бошлади. Айни пайтда бизнинг танловимиз хато эмаслигига ишонч ҳосил қилдик. Бундан ташқари, мен мактабда алоҳида эҳтиёжли бошқа болалар борлигини кўрдим. Уларнинг ютуқлари биз тўғри йўл танлаганимизга бўлган ишончимизни мустаҳкамлади. 

Қолган болалар билан бирга Жонона  кўплаб синфдан ташқари тадбирларда иштирок этди.  Мактабга қатнаш унга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмас эди. Ваҳоланки, бошида биз айнан шундан қўрққан эдик.  



Жонона овозли ва ёзма машқларда қийналар эди, нутқ аппарати ва қўллари тонуси юқори эканлиги бунга халал берди. Дастлаб ҳарфларни ёзишда қийналган бўлса-да, энди  сўзлари ёзмоқда. Товушлардан эса нутқни англаш мумкин. Энг муҳими, кўпинча  синфдошлари унга ўзи ёза олмаган сўзни ёзишда кўмаклашаётганини кўриш мумкин.

 Инклюзив таълимнинг энг ажойиб хусусияти шундаки, ўқитувчи барча болаларни муайя стандартларга киритишга интилмайди, балки Жонона каби болаларга “калит” излайди.  

 Ишончим комилки,  инклюзив таълим нафақат алоҳида эҳтиёжли болага, балки оддий болаларга ҳам ижобий самара келтиради. Бундай синфдаги болалар оддий синфлардаги болалардан фарқланади. Уларда меҳрибонлик, ҳамдардлик, ёрдам беришга шайлик, тоқатлилик каби ҳислатлар ривожланади, бу эса ҳозирги мураккаб, тажоввузкор асрда, одамларда шафқатсизлик аломатлари кузатилаётган пайтда муҳим аҳамият касб этади. 

Жононанинг дўстлари бор, булар синфдошлари бўлиб, улар билан мактабдан ташқари пайтда ҳам мулоқот қилади. Бир-бирлариникига туғилган кунда меҳмонга боришади, кўп вақтларини бира ўтказишади. Шуниси муҳимки, бу болаларнинг ота-онаси фарзандларининг Жонона билан дўстлашувини қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради.

 Бу кичик ва катта ютуқлар ҳақидаги ҳикоя. Аммо йўлимизда тўсиқлар ҳам кўп бўлган. Биринчидан, йўлга  қўйилган инклюзив таълим тизимининг йўқлиги. Чунки, мен келтирган мисоллар айрим мактаблар маъмурияти, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг шахсий интилиши самараси бўлган. Жонона каби болаларни оддий мактабга олишмайди, кўпинча: “Бу мактабда у нима қилади? Нега уни ихтисослаштирилган мактабга бермайсиз?” қабилидаги, ёки “Менинг фарзандим бундай бола билан бир синфда ўқимайди” деган гапларни эшитиш мумкин. 

 

Жонона умумий дастур бўйича ўқишда қийналади, унда ҳар бир боланинг лаёқати ва имконияти ҳисобга олинмайди, алоҳида эҳтиёжли болалар учун мослашувчан дарс жадвали мавжуд эмас. Шунингдек, мактабда хавфсиз муҳит ҳам йўқ, бу эса алоҳида эҳтиёжли болаларинг шикастланишига олиб келиш мумкин. 



[1] Болалар церебрал фалажи (БЦФ) – бу  бош миянинг муайян қисмлари шикастланиши билан боғлиқ бўлган, боланинг туғруққача ва туғруқдан сўнг ривожланиш даврида юзага келадиган ҳаракатлар мувофиқлаштиришига оид бузилишлар мажмуаси

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622