Янгиликлар

Инклюзив мактабларни яратиш учун аввало имконияти чекланган болаларнинг оддий мактабларга қатнашига тўсқинлик қилаётган омиллар тўғрисида ўйлаб кўриш лозим. Шунингдек, бундай тўсиқларни бартараф этиш ёки уларни камайтириш ҳақида мулоҳаза юритишимиз лозим. Ушбу мақолада мен 10 тўсиқни аниқладим. Бундан ташқари, Ўзбекистонда инклюзив мактабларни яратиш учун фойдали бўлиши мумкин бўлган айрим таклифларни баён этдим.
Муаллиф: Ойбек Исоқов, ЎзННТМА ҳузуридаги Ногиронлар жамоат ташкилотларининг маслаҳат кенгаши аъзоси Ҳаётимиз қандай бўлишини ким ҳал қилади? Давлат, жамият, тақдир ёки тасодифми? Йиллар ўтиб, ҳаётинг фақат ўзингга боғлиқлигини тушунасан киши. Ҳаётинг ёрқин, қизиқарли, қулай ва тўлиқ ёки, аксинча, зерикарли, ноумид, армон ва рўёбга чиқмаган орзу-ҳавасларга бой бўлиши фақат ўзингга боғлиқ.
Халқаро форум БМТ Бола ҳуқуқлари конвенцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг мақбул механизмларини жорий этиш борасида фаолият кўрсатаётган асосий институтларидан бири бўлган Республика болалар ижтимоий мослашув маркази (РБИММ) фаолиятининг 10 йиллигига бағишланди.
Жорий йилда илк марта Халқаро ногиронлар кунига бағишланган “Фарқлилар ва тенглар бирлиги” фестивали ўтказилди.БМТ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистикасига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизга яқини ногирондир, улар жаҳондаги энг кўп сонли майда аҳоли қатламидир. Демографик ўсиш, тиббиёт ютуқлари ва аҳолининг қариш тезлиги натижасида бу кўрсаткич мунтазам ортиб бормоқда, бу эса ҳар ким ўзини тенг ҳис қилиш ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароиятлар яратиш йўлида фаол ҳаракат қилишга турткидир. Жорий йилда Халқаро ногиронлар кунининг мавзуси “Фарқлилар ва тенглар бирлиги” сифатида танлаб олингани бежиз эмас, бу жисмоний ва бошқа ҳусусиятларидан қатъий назар барча одамлар учун тенг шароитлар яратишни кўзда тутади.
2014 йил 1-2 ноябрь кунлари Тошкент вилоятидаги Чимён тоғ этакларида 2015-2017 йилларда Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш Миллий стратегиясини ишлаб чиқишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Семинар доирасида иштирокчилар инклюзив таълим амалиётини жорий этган мактаб ва болалар боғчалари фаолияти билан танишиш, қонунчилик ва бюджет таҳлили лойиҳаси билан танишиш, инклюзив таълимнинг ресурслари ва кооперация моделини муҳокама қилиш ҳамда Ўзбекистонда инклюзив таълим амалиётини жорий этиш бўйича ўзаро тушуниш меморандумини кўриб чиқиш имкониятига эга бўлдилар.
Лойиҳа фаолиятининг асосий натижаларидан бири инклюзив таълим амалиётини қўллаб-қувватлаш учун бешта дастлабки Ресурс марказларини (РМ) ишлаб чиқиш ва ташкил этишдир.
Юз марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган яхши, дейишади. Дарҳақиқат, инклюзив таълим соҳасидаги халқаро тажрибани ўрганиш, бу борадаги ислоҳотлар ва амалиётлар тўғрисидаги билим ва тушунчани кенгайтириш лойиҳанинг муваффақиятли амалга ошишида муҳим аҳамият касб этади. Бу борадаги дастурларнинг амалдаги муваффақиятини бевосита кузатишдан самаралироқ усул борми?
29 май куни «Grand Mir» меҳмонхонасида “Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳасининг очилиш анжумани бўлиб ўтди. Лойиҳанинг мақсади – 2 ёшдан 10 ёшгача бўлган алоҳида эҳтиёжли болалар учун таълим сифатини ошириш ҳамда уларнинг Ўзбекистон умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларига инклюзия қилинишига кўмаклашиш. Лойиҳа икки йил давомида Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги дастлабки ҳудудларда амалга оширилади.
ЎзР Халқ таълими вазирининг буйруғи билан (Адлия вазирлигида 2015 йил 17 июнда 2685-сон билан рўйхатга олинган) жисмоний ёки психик ривожланишида камчиликлар бўлган ўқувчиларни бир ихтисослашган таълим муассасасидан бошқасига ёки умумтаълим муассасасига инклюзив (уйғунлашган) таълим шароитида таълим олиш учун ўтказиш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622