Янгиликлар

Шу йил илк бор Халқаро ногиронлар кунига бағишлаган ниҳоятда ёрқин рангларга бой “Хилмахил, тенг одамлар бирлиги” фестивали бўлиб ўтди. БМТнинг Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти статистикасига кўра, Ер аҳолисининг 15 фоизга яқин қисми ногиронликка эга ва дунёдаги энг йирик оз сонли кишилар гуруҳини ташкил этади.
Халқаро Форум БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенциясининг 25-йиллигини, шунингдек, Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича мақбул механизмларни жорий этиш соҳасидаги асосий институтлардан бири бўлган Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) фаолиятнинг 10-йиллигини нишонлашга бағишланган.
2014 йилнинг 1-2 ноябрида Тошкент вилоятининг Чимён тоғи ён-бағирларида Ўзбекистонда 2015-2017 йилларда инклюзив таълим бўйича Миллий стратегияни ишлаб чиқишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Лойиҳа фаолияти доирасида барқарор интернет-портални жорий этиш режалаштирилмоқда, у эса очиқ муҳокама ва тескари алоқа учун замин яратади. Портал инклюзив таълим соҳаси мутахассисларига, ва кенг жамоатчилик – ОАВ, ота-оналар, шериклар ва б.ларга мўлжалланган.
29 майда «Grand Mir» меҳмонхонасида “Ўзбекистондаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳасининг бошланишига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Лойиҳанинг мақсади 2 ёшдан 10 ёшгача бўлган алоҳида эҳтиёжли болалар учун таълим сифатини ошириш ҳамда уларнинг Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларига инклюзиясига кўмаклашишдан иборат.
Еврoпa Иттифoқи тoмoнидaн мoлиялaштирилaётгaн «Ўзбeкистoндaги aлoҳидa эҳтиёжли бoлaлaр учун инклюзив тaълим» лoҳияси aсoсидa 2-сeнтябр куни 800гa яқин aлoҳидa эҳтиёжли бoлaлaр инклюзив бoғчa вa мaктaб синфлaригa бoриб қўшилaдилaр.
2015 йилнинг 17 февралида Урганч шаҳрининг «Хоразм-Палас» меҳмонхонасининг конференц-залида Европа Иттифоқи томонидан молияланаётган «Ўзбекистонда махсус эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим» лойиҳасининг мазкур ҳудудда ишга туширилишига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Ушбу конференция лойиҳанинг тўртта синов ҳудудлари — Термиз, Наманган ва Самарқандда бўлиб ўтадиган конференциялар туркумини бошлаб берди. Лойиҳанинг Ўзбекистонда иш бошлаганлигига бағишланган бош анжуман ўтган йилнинг 29 майида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.
Инклюзив мактаб, инклюзив болалар боғчаси фаолияти сифатини баҳолаш оддий иш эмас. Зеро, алоҳида эҳтиёжли болалар баъзан бошқаларга нисбатан секинроқ ўқийди, баъзан шундай ҳам бўладики, бола катта бўлгани сайин унинг ривожланиши яхшиланмайди, ва ҳатто сустлашиши ҳам мумкин. Шу сабабли таълим муассасалари фаолияти сифатини баҳолаш жуда мураккаб. Бунинг учун ишнинг кўплаб жиҳатларини таҳлил қилиш керак
Тошкентлик 35-яшар Фарҳод Ортиқбоев яқинда ўз ўғли, аутизм касали бор 10-яшар Муҳаммад Али учун ўзига хос футболкани яратди. Фарҳоднинг ўғли гапира олмайди ва одамларга қарамайди, шу сабабли унинг кийимидаги ёзувда кимдир болани ёлғиз учратса, қўнғироқ қилиши ҳақидаги илтимос ёзилган эди. Ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Фарҳод «бу ёзув икки тилда — майканинг олд ва орқа томонидан ёзилган» деб таъкидлайди.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622