Тошкент шаҳрида конференция – лойиҳанинг бошланиши 2014 йил 29 май

29 майда «Grand Mir» меҳмонхонасида “Ўзбекистондаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим” лойиҳасининг бошланишига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Лойиҳанинг мақсади 2 ёшдан 10 ёшгача бўлган алоҳида эҳтиёжли болалар учун таълим сифатини ошириш ҳамда уларнинг Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларига инклюзиясига кўмаклашишдан иборат.

Лойиҳа икки йил давомида Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхандарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги пилот майдончаларида амалга оширилади. Конференцияда 150 киши иштирок этди, улар орасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, олий ва ўрта махсус таълим, меҳнат ва аҳолининг ижтимоий муҳофазаси, молия, адлия вазирликлари, пилот ҳудудлардаги вилоят ҳокимликлари, ноҳукумат ташкилотлари, жумладан, Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази (РБИЖМ),»Sen yolg’iz emassan» РЖБФ, «SOS – Болалар шаҳарчалари» уюшмаси ва бошқалар, шунингдек халқаро экспертлар иштирок этди.

Халқаро экспертлар ЕИ мамлакатларидаги инклюзив таълимга оид асосий тамойиллар, амалга ошириш механизмлари ва бу соҳадаги сўнгги тенденциялар ҳақида маълумот беришди. Таъкидландики, инклюзив таълим – бу барча болалар ва уларнинг ўқиш лаёқатини тан олинишини англатади. Шу тарзда инклюзия шароитида БОЛА ТАЪЛИМ ТИЗИМИГА ЭМАС, ТАЪЛИМ ТИЗИМИ БОЛАГА МОСЛАШАДИ.

Конференция ишига хулоса чиқариб, иштирокчилар шуни таъкидладики, инклюзив таълимни ривожлантириш бўйича кўп йиллик тажриба қуйидагиларни исботлайди: инклюзив жараёнлар, бир томондан алоҳида эҳтиёжли болаларнинг умумтаълим муассасаларида таълим олишига имконият яратади, ва айни пайтда уларнинг турмуши сифати оширади. Шунингдек, жамият бағрикенглик, ижтимоий мавқеидан қатъий назар барча одамларга, шу жумладан, имконияти чекланган одамларга тенг ҳуқуқли муносабатни ривожлантириш борасида улкан тажрибага эга бўлади.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622