«Бола учун ижтимоий шериклик: мамлакат ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси» (2014 йил 25-26 ноябрь)

Халқаро Форум БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенциясининг 25-йиллигини, шунингдек, Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича мақбул механизмларни жорий этиш соҳасидаги асосий институтлардан бири бўлган Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) фаолиятнинг 10-йиллигини нишонлашга бағишланган.
Форум мақсадларидан бири ижтимоий ночор гуруҳлар фарзандларини (ногиронлиги бор болалар, етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар; ижтимоий ва ҳуқуқий таваккалчилик гуруҳи фарзандлари) ижтимоий ҳимоялаш, ижтимоий мослашув, уларни ривожлантириш ва жамиятга интеграция қилиш масалаларини кўриб чиқишдан иборат.

Ушбу соҳадаги инновацион тажриба билан ўзаро алмашишга қаратилган ушбу анжуман идоралараро келишувлар, мавжуд тизимларни мақбуллаштириш, барча идоравий босқичларда янги, самарали ижтимоий ҳамкорлик усулларини қўллаш орқали вазирликлар ва идоралар, Олий Мажлис Сенати вакиллари, ижтимоий шериклик соҳасида келгуси қўшма хатти-ҳаракатлар стратегиясини, шунингдек болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар тизимини ишлаб чиқиш мақсадида уюштирилган.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда, болаларнинг ночор гуруҳлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизими соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларининг аҳамиятини таъкидлаган ҳолда, айтиш керакки, ижтимоий шериклик ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантиришда тобора муҳим роль ўйнамоқда.

Форум ташкилотчилари Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ), халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, молия вазирликлари, Sen Yolg’iz Emassan РЖБФ, Касаба уюшмалари Кенгаши, БМТ Болалар фондининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси, «Камолот» ЁИҲ, Тошкент шаҳри ҳокимияти ҳисобланади.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622