Ўзбекистонда инклюзив таълим тизимини яратиш йўли ҳақида

2015 йилнинг 17 февралида Урганч шаҳрининг «Хоразм-Палас» меҳмонхонасининг конференц-залида Европа Иттифоқи томонидан молияланаётган «Ўзбекистонда махсус эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим» лойиҳасининг мазкур ҳудудда ишга туширилишига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Ушбу конференция лойиҳанинг тўртта синов ҳудудлари — Термиз, Наманган ва Самарқандда бўлиб ўтадиган конференциялар туркумини бошлаб берди. Лойиҳанинг Ўзбекистонда иш бошлаганлигига бағишланган бош анжуман ўтган йилнинг 29 майида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Жаноб Доминик Уотерс, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси техник ҳамкорлик бўлимининг бошлиғи, ўзининг кириш сўзида шундай деб қайд этди: «Ушбу конференция Европа ривожланиш йилини, шунингдек, дунё миқёсидаги донор ҳисобланувчи Европа Иттифоқи шарафига, унинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигига, шунингдек, юқоридаги каби лойиҳаларнинг Ўзбекистондаги ва бутун дунёдаги одамлар ҳаётига таъсирига бағишланган тадбирлар туркумини биринчи бўлиб очиб бермоқда».

«Ўзбекистонда махсус эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим» лойиҳаси ўз фаолиятини 2014 йилнинг март ойида бошлаган. Унинг асосий мақсади — Ўзбекистонда инклюзив таълим соҳасида кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилашдан иборат. Ушбу икки йиллик лойиҳа махсус эҳтиёжли болаларнинг таълим ва ижтимоий инклюзиясига ҳисса қўшишга қаратилган.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси томонидан лойиҳа шерикларига: 12 ойдан ошиқ муддат давомида лойиҳа ижросига муҳим кўмак қўшиб келаётган лойиҳанинг асосий бенефициари — Республика болаларнинг ижтимоий мослашув марказига (РБИММ) миннатдорчилик билдирилди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига лойиҳани фаол қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорлик билдирилди ҳамда бешта синов ҳудудида лойиҳани қўллаб-қувватланишига умид билдирилди.

Конференцияларда 400 дан ортиқ иштирокчи — ҳокимиятлар, вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Республика болаларнинг ижтимоий мослашув маркази (РБИММ), умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар вакиллари, инклюзив таълим жараёнига жалб қилинган махсус эҳтиёжли болалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Бўлиб ўтган конференциялардан кўзланган мақсад — иштирокчиларни инклюзив таълим тизими билан таништириш, шунингдек, умуман таълим бўйича алоҳида эҳтиёжли болалар дуч келадиган чекловларга жамият эътиборини қаратишдан иборат.

Мероприятия ознаменовали собой запуск деятельности  пилотных Ресурсных центров (ПРЦ), созданных на базе общеобразовательных школ в пяти пилотных регионах, что явилось результатом эффективного сотрудничества между Министерством народного образования и командой проекта, в Ургенче, Термезе, Намангане и Самарканде.

Тадбирлар бешта синов ҳудудидаги умумтаълим мактаблари негизида ташкил қилинган синов Ресурс марказлари (СРМ) фаолиятини бошлаб берди. Бу эса Халқ таълими вазирлиги билан лойиҳа жамоаси ўртасидаги Урганч, Термиз, Наманган ва Самарқанддаги самарали ҳамкорлик натижаси бўлди.

23 февралда Наманган шаҳрида бўлиб ўтган синов ресурс марказининг очилишига бағишланган маросимда шаҳар ҳокими жаноб Бекходжаев Баходир Маматович шундай деди: «...Шаҳримиздаги 11-сонли мактаб қошида Ресурс маркази очилганидан ниҳоятда мамнунмиз, зеро унда инклюзив таълим соҳасида сифатли хизматлар кўрсатилади. Қандай бўлмасин, ҳар бир бола меҳр-муҳаббатга ва ҳурматга сазовор. Биз жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси бўлиши учун болаларга шарт-шароитларни яратиб беришимиз зарур. Фурсатдан фойдаланиб, лойиҳага, Республика болаларнинг ижтимоий мослашув марказига, шунингдек, бундай муҳим ва зарур марказнинг яратилишига кўмаклашган вазирлик ва идораларга ўз миннатдорлигимизни билдирмоқчимиз...»

Инклюзив таълим лойиҳасининг эксперти Стефания Алишаускене хоним сўзларига кўра, «Синов марказлари инклюзив таълимга йўналтирилган хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштиради, инклюзив таълим соҳасидаги хизматлар етишмовчилигини аниқлаш имконини беради, ва имкон қадар бундай хизматларни кўрсатади. Бундан ташқари, синов ресурс марказлари лойиҳанинг қатор келгуси тадбирларини амалга оширишга, жумладан, бешта синов ҳудудида синов мактаблари ва МТМ да таълим олишга жалб қилинадиган махсус эҳтиёжли 700 нафар болани топишда кўмаклашади».

Конференциялар давомида инклюзив таълимнинг асосий тамойиллари, инклюзив таълим учун кадрлар тайёрлаш ва маҳаллий даражада инклюзив таълим амалиётини синовдан ўтказиш, аҳолини инклюзив таълим соҳасидаги муваффақиятли амалиётлардан хабардорлигини ошириш, инклюзив таълимининг ҳуқуқий асослари ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди. Лойиҳанинг халқаро экспертлари хориждаги инклюзив таълим борасидаги тажрибаси билан ўртоқлашди, айни пайтда Ўзбекистондаги лойиҳавий фаолиятнинг мақсади ва вазифаларини батафсил баён этишди.

Лойиҳанинг раҳбари жаноб Юрген Беккер сўзларига кўра, «Лойиҳавий фаолиятнинг учта асосий йўналишидан бирининг доирасида 2015-2017 йилларга мўлжалланган Инклюзив таълим бўйича миллий стратегия лойиҳаси тайёрланмоқда. Унинг кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тақдим қилиниши мўлжалланган. Стратегияда махсус эҳтиёжли болаларга ҳам ижтимоий, ҳам таълим даражасида тенг ва инклюзив ёндашувлар қўлланилиши учун қонунчиликка оид ва молиявий асос ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, у таълим борасида алоҳида эҳтиёжга эга ҳар бир бола бўйича комплекс ёндашувни қўллаш мақсадида давлат, фуқаролик жамияти ва бошқа жалб қилинган томонларнинг ўзаро мақбул ҳамкорлигини таъминлайди».

Ўтказилган конференциялар доирасида иштирокчилар ўртасида миллий ва маданий омилларни эътиборга олган ҳолда инклюзив таълимни амалга ошириш бўйича энг долзарб масалаларни кўриб чиқиш мақсадида гуруҳли иш амалга оширилиши кўзда тутилган.




Маълумот учун:

Европа Иттифоқи томонидан молияланаётган «Ўзбекистонда махсус эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим» лойиҳаси, 2014 йилнинг мартидан 2016 йилнинг февралигача бўлган даврга (24 ой) мўлжалланган. Лойиҳанинг бюджети 1 995 000 еврога тенг бўлиб, у Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм ва Сурхандарё вилоятларида амалга оширилади. Лойиҳанинг бош бенефициари Республика болаларнинг ижтимоий мослашув маркази (РБИММ) ҳисобланади. Лойиҳа доирасида умумий таълим муассасаларига мактабгача таълим ва мактаб ёшидаги 700 нафар махсус эҳтиёжли болаларнинг жалб қилиниши кутилмоқда.

Лойиҳа ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикасининг Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, қатор ННТ ва жамоат фуқаролик ташкилотлари билан алоҳида эҳтиёжли болаларга, уларнинг оилаларига, дўстларига, ўқитувчилар ва педагогик жамоалар аъзоларига комплекс ёрдамлашиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилмоқда

Европа Иттифоқининг делегацияси, ЕИ билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшимча маълумотлар олиш учун Анвар Рахметовга, Матбуот, сиёсат ва ахборот бўлими ходимига (тел. 1201601/02/03 доп. 120, email: Anvarjon.Rahmetov@eeas.europa.eu) и Акмал Рустамовга, Ҳамкорлик масалалари бўлимининг лойиҳалар менежерига мурожаат қилинг (тел. 1201601/02/03 доп. 117, email: Akmal.RUSTAMOV@eeas.europa.eu)

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622