ТОШКЕНТЛИК ОТА АУТИЗМЛИ ЎҒЛИ УЧУН «СЎЗЛАЙДИГАН» ФУТБОЛКА ЯРАТДИ

(Манба : http://www.12news.uz)

Тошкентлик 35-яшар Фарҳод Ортиқбоев яқинда ўз ўғли, аутизм касалибор 10-яшар Муҳаммад Али учун ўзига хос футболкани яратди.Фарҳоднинг ўғли гапира олмайди ва одамларга қарамайди, шу сабабли унингкийимидаги ёзувда кимдир болани ёлғиз учратса, қўнғироқ қилиши ҳақидаги илтимосёзилган эди. Ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Фарҳод «бу ёзув икки тилда — майканинг олд ва орқа томонидан ёзилган» дебтаъкидлайди.

Яқинда Али йўқолиб қолди ва уни машина урибкетишига оз қолган экан. Фақат нотаниш бир ҳайдовчи болани машинасига ўтқазиб,яқинларининг келишини кутиб тургани вазиятнинг яхшилик билан тугашига сабаббўлди.

«Ҳайдовчини, фикримча,меҳрибон инсонни излаяпман. Ўғлим орқамдан югуриб, катта кўчага чиққан экан,машиналар тўхтай бошлаган, ва авария содир бўлишига оз қолган. Кимдир бақирабошлаган, ахир кўринишидан у оддий болага ўхшайди. Фақат шу ҳайдовчигинамашинасидан чиқиб, болани қўлидан ушлаб машинасига ўтқазган, ота-онам вахотиним етиб келгунча 15 дақиқа кутиб ўтирган. Вақтини аямай, боланингяқинларини кутиб ўтиргани учун ундан миннатдорман. Агар у болани милицияга олибборса, нималар бўлишини тасаввур қилинг — бу ҳам тўғри йўл, аммо унитопгунимизча юрагимиз ёрилар эди» деб ёзади Фарҳод.

Сўнгра алоҳидаболанинг отаси бизни огоҳлантиради: «Кўпчилик ўйлайдики, бола йўқолиб қолса,ёрдам сўраб, йиғлайди, аммо афсуски, ҳар доим ҳам шундай бўлавермайди. Бизнихабардор қилган қўшниларимдан миннатдорман, зўр қўшниларим бор. Сўзимнингохирида айтмоқчиманки, ёрдам сўзлари ёзилган футболкали болани кўрсангиз, ваунинг ёнида ҳеч ким бўлмаса, телефон рақамини теришга ва яқинлариниогоҳлантиришга эринманг. Биз, алоҳида болаларнинг ота-оналари, фарзандимизни жуда яхши кўрамиз. Неча кунларва тунлар уларнинг саломатлиги учун курашиб келаяпмиз. Илтимос, қўнғироқ қилинг. Улар биз учун жуда қадрли.Ва, энг муҳими, Оллоҳ биз бизга ҳамроҳ. Ажойиб болаларимизни доимо ҳимояқилади».

Фарҳод Ортиқбоев Милосердие.ru, мухбирига шуни айтиб бердики, машҳур боксер шарафига Муҳаммад Али деб аталган ўғлиЎзбекистонда «атипик аутизм» расмий ташхиси қўйилган биринчи бола бўлди.

«Ҳозирча бизда алоҳида болалар тўғрисидагаприш одат эмас, — дейди Фарҳод. — Эндигина вазият ўзгармоқда. Икки ой аввал«Фаришта» клубини очдим, бу ерда ривожланиши турлича бўлган болаларнингота-оналари тўпланади. Ўн киши мунтазам йиғилиб турамиз».

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622