ЭКСПЕРТ БУРЧАГИ: ИНКЛЮЗИВ МАКТАБ, ИНКЛЮЗИВ БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ФАОЛИЯТИ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ

(Елена Вяхякуопус,Сифатни таъминлаш бўйича эксперт)

Инклюзив мактаб, инклюзив болаларбоғчаси фаолияти сифатини баҳолаш оддий иш эмас. Зеро, алоҳида эҳтиёжли болалар баъзанбошқаларга нисбатан секинроқ ўқийди, баъзан шундай ҳам бўладики, бола каттабўлгани сайин унинг ривожланиши яхшиланмайди, ва ҳатто сустлашиши ҳам мумкин.Шу сабабли таълим муассасалари фаолияти сифатини баҳолаш жуда мураккаб. Бунингучун ишнинг кўплаб жиҳатларини таҳлил қилиш керак:

· Мактаб ёки болалар боғчасидан, шу жумладан, биносининг ва атрофидаги ҳудуднинг жисмонан фойдаланиш имконияти ва хавфсизлиги(ҳовлилар, болалар майдони ва спорт майдончалари);
· Муассасанинг техник жиҳозланганлиги;
· Муассаса ва синфни бошқариш тизими, мактаб қоидалари, кунтартиби;
· Мактаб ёки болалар боғчасининг услубий жиҳозланганлиги;
· Таълим ва тарбия усуллари;
· Индивидуал ўқув режалари;
· Болаларнинг турли соҳалардаги ютуқлари;
· Болаларнинг фаровонлиги ва уларнинг руҳий ҳолати;
· Оиланинг мамнунлиги;
· Ўқитувчилар, бошқарув ва кўмаклашувчи ходимларнинг малакаси вакасбий маҳорати даражаси;
· Таълим жараёнига жалбқилинган барча кишилар ҳамкорлигининг самарадорлиги (мактаб, болалар боғчаси,оила, ижтимоий соҳа ва соғлиқни сақлаш хизматлари, маҳаллий жамоа);
· Мактаб ва болалар боғчалари ўқитувчилар ва ходимларинингэмоционал ҳолати ва фаровонлиги.

Шу тарзда, юқори сифатли инклюзив мактаб — бу оддий мактаб бўлиб, у ерда алоҳида эҳтиёжлиболаларга уйига яқин мактабда, бошқа болалар билан бирга ўқиши учун барча имкониятлар яратилган бўлади.

Хусусан, инклюзив мактабнинг юқори сифатигаоид кўрсаткичларга қуйидагилар киради: мактаб ёки болалар боғчасининг синфлари,йўлаклари, гигиеник, спорт ва бошқа хоналари, мактаб атрофидаги ҳудуд (спортмайдончалари, ўйин майдончалари, мактабга бориш йўллари ва ҳ.з.) хавфсиз ваулардан барча болалар, шу жумладан, алоҳида эҳтиёжли болалар фойдаланишимкониятига эга бўлиши керак. Бундай муассасаларда ҳаракатланиши қийин болаларга мактабга қатнаш учун қулай транспорттаъминланади. Бундан ташқари, бундай мактаблар зарур жиҳозларга эга бўлади,ходимлар эса улардан фойдаланишгаўргатилган бўлади.

Ушбу мактабларнинг ходимлари юқорималакага эга, ва улар мактабда (болалар боғчасида) хавфсизликни таъминлашгаўргатилган. Мактабда интернет, компьютер техникаси бор ва ўқитувчилар уларданфойдалана олади. Мазкур таълим муассасалари директори ва бошқа бошқарувходимлари алоҳида эҳтиёжли болаларнинг инклюзив таълим олишга бўлган ҳуқуқиниҳурмат қилади ва бу ишда ўқитувчиларни қўллаб-қувватлайди, раҳбарлар ваўқитувчилар эса инклюзия нималигини яхши билади ва унга интилади.

Шуни таъкидлаш зарурки, бундай мактабларда махфийликтаъминланган. Тегишли ходимлар ўртасида алоҳида эҳтиёжли болалар ҳақидамаълумот алмашиш махфий тартибда ва эҳтиёткорлик билан амалга оширилади.Раҳбарлар болаларни ҳимоялаш ва муҳофаза қилиш масалаларидан хабардор. Энгмуҳими, болалар, ўқитувчилар, уларнинг ота-оналари ва мактабнинг барчаходимлари эмоционал жиҳатдан ўзини яхши ҳис қилади, уларга инклюзив таълимёқади. Айни пайтда алоҳида эҳтиёжли болалар қолган болалар билан мулоқотга киришади ва ижобий ҳамкорлик қилади.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622