“Хилма-хил, тенг одамлар бирлиги” фестивали

Шу йил илк бор Халқаро ногиронлар кунига бағишлаган ниҳоятда ёрқин рангларга бой “Хилмахил, тенг одамлар бирлиги” фестивали бўлиб ўтди. БМТнинг Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти статистикасига кўра, Ер аҳолисининг 15 фоизга яқин қисми ногиронликка эга ва дунёдаги энг йирик оз сонли кишилар гуруҳини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич демографик ўсиш, тиббиёт ютуқлари ва аҳоли қариши жараёнлари ҳисобига муттасил ошиб бормоқда, ва ҳар бир кишининг ўзини тенг ҳис қилиши ва ўз салоҳиятини намоён қилиш учун имконият яратиш йўлида фаол хатти-ҳаракатларга сигнал бўлмоқда.

Бу йил Халқаро ногиронлар кунининг мавзуси “Хилма-хил, тенг одамлар бирлиги” деб танланганлиги бежиз эмас, зеро бу жисмоний ва бошқа жиҳатларидан қатъий назар барча одамлар учун тенг имкониятлар яратилишини назарда тутади. “Хилмахил, тенг одамлар бирлиги” фестивали ўз навбатида ногиронлиги бор одамлар муаммоларига, уларнинг қадрқиммати ва фаровонлигини ҳимоя қилишга, айни пайтда ногиронлиги бор одамларнинг жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида иштирокидан олинадиган фойдага жамиятнинг эътиборини қаратишга йўналтирилган. Фестиваль доирасида БМТ нинг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенциясини ратификация қилишга тайёргарлик кўриш бўйича Миллий хатти-ҳаракатлар лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Фестиваль БМТ томонидан Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда ЎзННТМА қошидаги ногиронлиги бор одамлар ННТ Маслаҳат Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда. Ҳар йили 3 декабрда нишонланадиган Халқаро ногиронлар куни жамиятнинг хабардорлигини оширишга, ногиронлар аҳволини енгиллаштириш ва уларга тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида чоралар қабул қилинишини рағбатлантиришга қаратилган.
Ушбу сана 1992 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясига мувофиқ жорий қилинган.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622