Литва - бу ерда ҳар бир бола ўқий олади.

«Юз бора эшитгандан, бир бора кўрган яхшироқ», Халқ донолиги бисотидан олинган бу сўзлар – айни ҳақиқат. Шундай экан, инклюзив таълим соҳасидаги жаҳон тажрибасини ўрганиш, билимларни ошириш ва бу соҳадаги ислоҳотлар ва амалиётларнинг муҳим йўналишларини англаш лойиҳани муваффақиятли амалга оширишда етакчи аҳамиятга эга. Дарҳақиқат, бу соҳадаги таълимий тренинглар методикалари ва дастурларининг афзал томонларини ўз кўзи билан кўриб ўзлаштиришга нима етсин!

Инклюзив таълим бўйича сиёсат муваффақиятли жорий қилинган ва амалга оширилган Европа иттифоқи аъзолари бўлган мамлакатларга ўқув сафарларининг ташкил этилиши, бу соҳага оид халқаро қонунчилик базаси билан танишув лойиҳа доирасида амалга оширилаётган фаолиятнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил қилади.

Литвага уюштирилган ўқув сафари 2014 йилнинг 21- 29 сентябрига тўғри келди. Репрезентативлик тамойили барча манфаатдор томонларни фаолият жараёнига жалб қилишда асосий ўрин тутади. 11 кишидан иборат ўзбекистонликлар гуруҳини Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва турли нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари ташкил қилди.

Сафар дастури ниҳоятда мазмунли бўлди. Ўқув сафари доирасида 15 ташкилотга бориш режалаштирилган эди. Улар қаторида Литва Таълим вазирлиги, Шяуляй университети, бир нечта урта мактаблар ва мактабгача болалар муассасалари, ота-оналар ассоциацияси ва нодавлат-нотижорат ташкилотлар, шунингдек Махсус таълим педагоглари ассоциацияси ҳам режага киритилган эди.

Бундан ташқари, ҳамма сафар қатнашчилари “Инклюзив мактаблар учун ўқитувчилар таълими” мавзуидаги Халқаро конференцияда ва “Махсус ва инклюзив таълимда нималар иш беради?” мавзуидаги семинарда фаол иштирок этдилар. Аввалам бор шуни таъкидлаб ўтиш керакки, инклюзив таълим бўйича Литва миллий сиёсати комплекс характерга эга бўлиб, бу унинг мамлакатда амалга ошираётган умумий стратегиясида ҳам, молиявий ва маъмурий базаларида ҳам ўз ифодасини топган Масалан, Литвада 2014-2020 йилларга мўлжаллаб ишлаб чиқилган Таълимга оид тадбирлар режаси инклюзив таълимнинг ҳаммабоплигига ва ривожланишида муаммолари бўлган болалар таълимининг мульти-касбий сифатига қаратилган.

Бундан ташқари, Литванинг “Таълим ҳақида”ги Қонуни, Таълим бўйича давлат стратегиясида ҳамма болалар учун педагогик-психологик ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Бир қатор муҳим қонунларнинг қабул қилиниши, уларнинг янада такомиллаштирилиши натижасида ҳозирда Литвада махсус эҳтиёжга эга болалар, уларнинг индивидуал хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, албатта, умумий таълим мактаблари ва мактабгача муассасаларда амалда бўлган ўқув дастурлари бўйича ўқитилади.

“Алоҳида” болалар ҳамма даражаларда қўллаб-қувватланади, уларга ёрдамчи техник воситалар, ўқув материаллари ва ҳ.к. тақдим этилади. Қишлоқ жойларда яшаб турган болалар учун тенг имкониятларни таъминлаш, мактабгача таълимий дастурларда уларнинг қатнашувига эришиш, шунингдек ота-оналарга оилавий ва хизмат мажбуриятларини қулай бирга қўшиб олиб боришларига ёрдам бериш мақсадида, қишлоқ ҳудудларида универсал кўпфункционал марказлар таъсис этилган.

Бироқ касбий ва ижодий ҳамкорлик фақат педагоглар ўрасида кечмаслиги керак. Оилалар, ўқитувчилар, турли соҳаларга мансуб бошқа мутахассислар, те6гишли ташкилотлар, шунингдек шунчаки фикрдошлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик махсус эҳтиёжга эга болалар таълимининг муҳим омилларидир. Лойиҳа эксперти, Тошкент Давлат педагогика университети профессори Лола Муминова сафардан олинган таассуротлари ва мулоҳазаларини қуйидагича баён этди: “Биз учун инклюзив таълим борасидаги Литва тажрибаси биз интилишимиз лозим бўлган старт майдончасидир.

Албатта, Ўзбекистон бу соҳада Литва босиб ўтган йўлнинг ҳозирча бошида турибди. 1996 йилдан бошлаб, Тошкент Давлат педагогика университетининг дефектология факультетида “Инклюзив таълим” курси ўқитиб келинади. Бироқ ушбу лойиҳа доирасида биз педагогика йўналишидаги ҳамма ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида инклюзив таълим шароитида ишлай оладиган бўлажак педагоглар, тарбиячиларни ўқитишга киришмоғимиз керак.

Мен яна шу нарсани ўзим учун кашф қилдимки, бўлажак педагогларни инклюзив таълим талабларига кўра тайёрлаш, уларга инклюзив таълим бўйича билим бериш учун махсус ишлаб чиқилган методикалар ва курслар талаб қилинмайди. Яна Шауляй университетида биз иш олиб борган факультетнинг техник жиҳатдан таъминлангани менда катта тассурот уйғотди. Айниқса факультет номининг ўзиёқ – “Ижтимоий хотиржамлик ва касалликларни ўрганиш” – мени айниқса кучли ҳаяжонга солди”.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622