3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни

2015 йилнинг 2 декабрида Тошкентда имконияти чекланган кишиларга бағишланган фестиваль ўтказилди. Фестиваль тадбирлар орасида имкониятичекланган кишилар беэътибор эмасликлари, улар учун барча қатори имконият яратилганлигининг далили сифатида намоён бўлди. Инклюзив жамиятни шакллантиришда Имконияти чекланган кишиларнинг Халқаро кунини нишонлаш жамоатчилик эътиборини жалб этиш имкони ҳисобланади.Ушбу кун БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1992 йилда қабул қилинган резолюцияга мувофиқ ҳар йили 3 декабрда умумжаҳон миқёсида нишонланади.


Бу йил Ўзбекистонда фестиваль доирасида ёшлар иштирокида, шунингдек, алоҳида эҳтиёжга муҳтож кишилар томонидан концерт дастури намойиш қилинди ҳамда фотокўргазма ўтказилди. Фотокўргазмада намойиш қилинган имконияти чекланган аёлларнинг фотосурати сериясида, гарчи ушбу аёллар алоҳида эътиборга муҳтож бўлишса-да, ҳаётнинг ёрқин томонидан завқ олиб, унинг тўлақонлигини ҳис қилиб яшаётганликлари акс этилган. Бу фотосуратларни сўзсиз, бироқ инсонларни ўта таъсирлантирадиган санъат асарлари дейиш мумкин. Кўргазмага ташриф буюрувчилар, шунингдек, ижтимоий корхоналарнинг ютуқлари билан ҳам танишишди.

Бундан ташқари миллий телевидения орқали видео роликлар трансляциясини намойиш қилган кенг қамровли медиакампания жамоатчиликни, асосан, ёшларни мустақиллик йилларида имконияти чекланган кишиларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар билан таништирди. Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб ўтказилган бутун республика бўйича кўплаб тадбирлар бу эҳтиёжга муҳтож инсонларга бефарқ бўлмаслик, уларнинг шаъни, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, жамоатчиликни ногирон аёл ва эркакларни жамият ҳаётининг сиёсий. иқтисодий, маданий ҳаётида тутган ўрнига эътиборларини жалб этиш имкониятидир.
Ушбу тадбир ташкилотчилари сифатида БМТТД, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда НАН- НОУз қарамоғидаги имконияти чекланган кишилар ННО Маслаҳат Кенгаши иштирок этишди.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622