Қалбларга таъсир этган кўргазма

Тошкентдаги Икуо хираями Карвансарой Халқаро маданият маркази 28 октябрдан 4 декабргача гўзал ва қалбларни жунбушга келтирадиган асарлар билан безатилди. Ушбу масканда имконияти чекланган болаларнинг ишлари билан тўлдирилган «Меҳрга тўла қалблар» кўргазмаси ўтказилди


Экспозиция учун ишлар жис-моний имконияти чекланганболалар фаолият олиб бо-радиган икки ижодий марказ– Қўқондаги «Iqtidor» ва Тош-кентдаги «Sanvikt» марказларитомонидан тақдим қилинди.Кўргазма бир қатор ҳамкорлар– Ўзбекистон Бадиий акаде-мияси, РеспубликамиздагиЯпония элчихонаси ва JIСAХалқаро ривожланиш Японияагентлиги, меҳнат ва аҳолиниижтимоий ҳимоя қилиш вазир-лиги томонидан уюштирилди.Кўргазма очилишида Қўқон ваТошкентдан кўргазмада ишла-ри қўйилган муаллифларнингкелиши ташкиллаштирилди.фарғона водийсидан келганболалар учун бу Тошкентшаҳри билан танишиш, яратганишларига нисбатан томоша-бинларнинг ҳайратини кўриш,ҳаётларининг яна бир куниниёрқин таассуротларга бойитишкуни бўлди. Кўргазмага таш-риф буюрган бошқа инсонлар-нинг эса бу кун соғлиқларидамуаммо бўлишига қарамайўзида жасорат топиб, ижоддаўзларини намоён қилган ижод-корларни кўриб, ҳақиқатанҳам «қалблари меҳрга тўлиб»кетди.Бунда эса ташриф буюрувчи-ларга «Iqtidor» ва «Sanvtik» жа-моат ташкилотлари жисмонийжиҳатдан имконияти чекланганболаларга ғамхўрлик қилиштуфайли ижодий малакасинишакллантириш, ҳаёт мазмунини бойитиш мумкинлигини болаларнинг ишлаган суратлари орқали ибрат кўрсатишди. Кўргазманинг очилишида ташкилотчилар тарафидан ишларини тақдим қилган бир қатор муаллифлар мукофотланишди.

Улар қаторида туғилганида икки қўли мавжуд бўлмаган рассом Лутфулло Қодиров, туғма ўнг қўли йўқ рассом Ўктам Мамадиев, ички аъзолари касаллиги туфайли ногирон гилам тўқувчи Сарвиноз Сатторова, нутқ ва эшитиш аъзоларида нуқсон бўлган металлга ишлов бериш бўйича кандакор Ғиёс Масаидов, ногиронлар аравасида юрувчи кандакор Зарифжон Солиев, тўғилганида икки қўли мавжуд бўлмаган рассом Мавлуда Абдуназаровалар бор. Номлари келтириб ўтилган бу болаларнинг барчаси Қўқондаги Имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллабқувватловчи «Iqtidor» Марказининг намоёндаларидир. Шунингдек, «Sanvikt» илмий-тадқиқот бадиий марказининг болалари ҳам тақдирланишди.Улар орасида уч рассом– бахтсиз ҳодиса сабаб I гуруҳ ногирони бўлиб қолган Жасур Жумаев, ДЦП хасталиги билан шикастланган Андрей Гречкин ва фахриддин Яхшиевлар бор. Марказнинг тарбияланувчиси I гуруҳ ногирони Рустам Бобожонов компьютер графикаси бўйича уста сифатида таъкидланди. Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг раиси Акмал Нуриддинов айтиб ўтганидек, шундай кўргазмани уюштиришнинг ўзи муҳим ҳодисадир. Бадиий академиянинг раиси таъкидлаганидек, бу болаларнинг кўпчилигини, аксарият «Sanvikt» марказининг тарбияланувчилари унга таниш. Ушбу экспозиция ҳаёт уларга оғир синов беришига қарамай, ёш ижодкорларнинг ижодий ўсишини кўрсатувчи омилдир. Ташкилотчилар Ўктамхон Аҳмадалиева(«Iqtidor») ва Гулсора Раджабова («Sanvikt») фидокорона фаолиятларига нисбатан ҳам самимий тилаклар билдирилди. Ўзининг таъсирчан нутқида Япония элчиси Фумихико Като агар «Меҳрга тўла қалблар» кўргазмаси ҳар бир томошабинга имконияти чекланган мана шундай кишилар томонидан  яратилган ишлар қимматини англашга ёрдам берса, мамнун бўлишини алоҳида айтиб ўтди. У шунингдек, ушбу кўргазмани ташкил этишда икки йилдан бери қўқондаги «Iqtidor» Марказида фаолият олиб бораётган япониялик волонтёр Юмити Канонинг ҳам катта ҳиссаси борлигини таъкидлади. Кўргазмани очилишида Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов айтиб ўтганидек, декабрнинг биринчи ўн кунлиги мамлакат ҳаётида муҳим саналарга тўла.

— Ушбу вақтда биз инсон ҳуқуқларига бағишланган бир қанча муҳим саналарни нишонлаймиз: 3 декабрь — бу имконияти чекланган кишиларкуни, 8 декабрь — мамлакатимиз тарихида жуда муҳим сана– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, 10 декабрь — инсон ҳуқуқларикуни. БМТ конвенциясининг кириш қисмида ногиронларнинг ҳуқуқлари алоҳида таъкидланиб, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро битим ва умумДекларацияда бириктириб қўйилган инсон ҳуқуқларининг барчасидан ажратилмаган,ўзаро мувофиқликда имконияти чекланган кишилар ҳамфойдаланишлари мумкин-, деди А.Абдуҳакимов.У, алоҳида ногиронлар ҳуқуқи бўйича Конвенциянинг қабул қилинишига асосий сабаб, турли ҳужжатлар қабулқилинганлигига қарамай имконияти чекланган инсонлар жамият ҳаётининг тўлақонли аъзоси сифатида иштирок этишларида турли тўсиқларгаучраётганликларини. дунёнинг турли чеккаларида ҳуқуқлари поймол этаётганлигини таъкидлади.

Меҳнат ва аҳолини ҳимоя қилиш вазирлигининг раҳбари, шунингдек, очилаётган кўргазма анъанавий ойликнинг энг биринчи тадбири эканлигини, ойлик доирасида мамлакатнинг турли ҳудудларида имконияти чекланган кишиларни ижтимоий мослашуви ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишларида тадбирларуюштирилишини айтиб ўтди. Қўшимча сифатида шуни билдирамизки, ижод оғир жисмоний камчиликларга эга кишиларнинг ҳаётини нафақат безайди,балки молиявий жиҳатдан ҳам таъминлайди.

Бунга мисол қилиб бугунги кунда машҳур уста бўлиб танилган Жасур Жумаевнинг ишларини келтирсак бўлади. Унинг сомон парчасидан ишланганишлари кўргазмада намойиш қилинмоқда. Бугун у Бўстонлиқ туманидаги Сижжак қишлоғида ўз устахонасига эга. Жасур Жумаевнинг ишларини ХазратиИмом мажмуасининг Бароқхон мадрасасидаги «Ёдгорликлар» дўконидан харид қилиш мумкин.
— Бу иш билан 10 йилдан ортиқ вақтдан бери шуғулланаман. Ушбу ҳунарни уста Отабек Йўлдошевдан ишларини ёқтириб қолиб ўрганганман. У киши менинг устозим бўлди. Ушбу ижод мени нимаси биланўзига жалб этди? Балки уни яратиш жараёнидаги хомашёнинг ноодатийлигидир... Зеро, мен ўз ишларимни қилиш пайтида фақатгина сомондан фойдаланаман.На елим, на бошқа материаллар, бўёқ ҳам ишлатмайман. Сомон-табиий материал, ундан доим қандайдир илиқ ҳарорат чиқаётгандекбўлади. Расмлар учун сомонни тоғлардан, буғдой даласидан тўплаймиз. Сомон парчаси ушбу рассомнинг бармоқларида янгича кўриниш олади:уларда нур, самимият бор. Уларнинг аксарияти хорижлик сайёҳлар томонидан серқуёш Ўзбекистонни эслатиб туриш учун дунёнинг турли бурчакларигаолиб кетилади. Ўта бандлиги ва ногиронлар аравасидаги ҳаракатланишидаги қийинчиликларга қарамай,Жасур «Sanvikt» Марказидаги болалар учунмаҳорат дарслари беришга улгуради. Маҳорат дарсларини у ижодкор сифатида эмас, тақдир синовларини мардоновор енгиб ҳаётда ўз ўрнини топганинсон сифатида беришга интилади.


(Муаллиф:Луиза МАҲМУДОВА,«Туркистон-пресс» МАА)

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622