10 тўйсиқ

Халқаро консультант Мэтью Гриффитс

Инклюзив мактабларни барпо қилиш учун, аввало имкониятлари чекланган болаларнинг оддий мактабларга қатнаб ўқишлари учун қийинчилик туғдирадиган қандай тўсиқлар мавжуд эканлигини аниқлаб олиш лозим. Кейин бу тўсиқларни қандай бартараф этишимиз ёки, ақалли, уларни имкон даражада қандай камайтиришимиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Ўзимнинг ушбу мақоламда мен бундай тўсиқларнинг ўнтасини белгиладим. Бундан ташқари, мен Ўзбекистонда инклюзив мактаб барпо қилишга қаратилган ишни амалга оширишда фойда келтириши мумкин бўлган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим ва ўз мулоҳазаларимни баён қилдим.

1-тўсиқ. – Ишонч ва эътиқод

Агар биз имконияти чекланган болалар оддий мактабларда ўқий олишига ишонмас эканмиз, бу уларнинг инклюзив шароитда таълим олишида енгиб бўлмас тўсиқ ҳосил қилади. Таълим соҳасидаги ҳамма мутасадди ходимлар ва мутахассислар имкнияти чекланган болалар оддий мактабларга қатнаб, ўқий олишига ишонадиларми? Ота-оаналар-чи? Маҳаллий жамоанинг бошқа вакиллари-чи? Улар ҳам ишонадиларми? Жамиятнинг муносабати инклюзив таълим қаршисида тўсиқ ҳосил қилмаслиги учун унинг ишонч ва эътиқодини қандай қилиб ўзгартириш мумкин? Аввало мана шу саволларга жавоб топиш лозим.

2-тўсиқ – Таълим тизими

Таълим тизими қандай тузилгани ва қандай фаолият кўрсатаётгани инклюзив таълим қаршисидаги тўсиқларниё яратиши ёки бартараф этиши мумкин. Қаердаки имкон бўлса, шу ерда ўз тенгдош лари билан таълим олаётган имконияти чекланган болалар учун мавжуд тўсиқларни бартараф этишга қаратилган аниқ қонун ҳужжатлари керак. Махсус ва умумий таълим мослашувчан бўлмоғи лозим, токи имконияти чекланган болалар керакли кўникмалар ҳосил қилгунларига қадар, масалан, кейинчалик умумий таълим мактабига осон ўтишлари учун Брайль хатини ёки имо ишора тилини ўзлаштириб олгунларига қадар муайян вақт давомида масус мактабда таълим олишлари учун шароит яратилиши лозим.

Умумий таълим мактаблари имкониятлари чекланган болаларни ўз сафларига қабул қилишга тайёр ва қодир бўлишлари учун, уларга ёрдам ва қўлдошлик керак. Шунинггдек, мактаблар инклюзив таълимни жорий қилиш уларнинг мажбурияти эканини тушунишлари керак. Ўқишда имкониятлари чекланган ёки қийинчилик туғдирадиган болаларга керакли ёрдам алоҳида муассасаларда эмас, синфда ёки мактабда кўрсатилиши керак. Таълим тизимидаги профессионаллар шундай ишлашлари керакки, токи натижада таълим тизимининг турли жиҳатлари туфайли бехосдан юзага келиши мумкин бўлган тўсиқларни аниқлаш имконияти бўлсин.

3-барьер – Бемалол ҳаракатланиш имконияти

Агар имкониятлари чекланган болалар ўз уйларидан мактаб биносигача етиб бориш ва унинг ичида ҳаракатланиш имкониятига эга бўлмасалар, бу уларнинг ўқиши учун тўсиқ ҳосил қиладиган жиддий сабабдир. Ҳар хил шаклдаги ногиронликка эга болалар мактабгача етиб бориб, мактаб биносига кира оладиларми? Бу дегани, улар ўз уйларидан мактаб биносигача бўлган йўлни хавф-хатарсиз ва осон босиб ута олишлари керак. Ногиронликнинг қандай гуруҳларига мансуб Болаларнинг мактабга етиб боришлари учун қандай тўсиқлар мавжуд? Жисмоний камчиликларга эга болалар мактаб биносигача хавфси етиб бориб, унинг ичига кира оладиларми?

4-тўсиқ – Мактабга қабул қилиш

Фараз қилайлик, имконияти чекланган болалар мактабгача етиб бора оладилар. Аммо мактаб уларни ўқувчилар сифатида рўйхатга олишни рад этиши мумкин. Бундай ҳолларда қандай тусиқ юзага келиши мумкин? Мактаб директорлари ва ўқитувчилар бундай болаларни қабул қилишга имкониятлари бўла туриб, бундан бош тортаяпдиларми? Ё бўлмаса ота-оналар ўз фарзандини оддий мактабга беришни хоҳламаяптиларми ёки улар ўзларининг бу ҳуқуқларидан бехабармилар?

5-тўсиқ – Асосий эҳтиёжлар

Агар болалар ўзларининг асосий эҳтиёжларини қондириш имкониятига эга бўлмасалар, масалан, сув ичиш, ҳожатга бориш, ўзлари учун қулай бўлган стол ёки стулга етиб бориш, гарчи болалар бу эҳтиёжларини ўзлари уддалай олсаларда, бироқ керакли ерга етиб боришга қийналсалар, бу ҳам уларнинг мактабда ўқишида тўсиқлар ҳосил қилади. Болаларнинг асосий эҳтиёжлари қондирилиши учун қандай чора-тадбирлар кўрилиши керак?

6-тўсиқ – Кутиб яшаш

Кўп ҳолларда болалар учун “бирон нимага эриша олармиканман” деб кутиб, хавфсираб яшаш ҳам энг катта тўсиққа айланиши мумкин. Бироқ агар уларнинг мактаб биносида ҳаракатланиш, ўқув дастурларини ўзлаштиришдаги эҳтиёжлари қондирилса ва агар ўқитувчилар бу болаларнинг кўп нарсага эришишларига ишонса, бу ҳолда имкониятлари чекланган болалар ўз тенгдошлари эришган ютуқларга эришишлари ва хатто улардан ўзиб кетишлари мумкин. Албатта, ақлий ривожланишда орқада қолган болалар синфдошлари эришган ютуқларга эришмаслиги мумкин, бироқ бундай ҳолларда ҳам улар ўз имкониятлари доирасида маълум ютуқларга эриша оладилар.

Ривожланишида чекланишлар бўлган болалар таълим олишда ҳадиксираб, кутиб яшамасликлари керак, ишонишлари кераклигига ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам ишонадиларми? “Бу боланинг (қизнинг) имконияти чекланган – у яхши кўрмайди. Мен унинг ўқишни уддалашини кутмайман”, - деб ўйлашадими?

7-тўсиқ – Ўқув дастурининг мазмуни

Айрим болалар ўқув дастурининг мазмуни уларнинг ўқишлари учун тўсиқ туғдиради деб ҳисоблайдилар. Шундай бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда ўқитувчилар, ақалли дастлабки даврда, дастурни уларнинг имкониятларига мослаштиришлари ва бундай ўқувчиларнинг ютуқларга эришишларига ёрдам беришлари лозим. Бундай ҳоллар индивидуал ўқитиш режасининг (IEP) мақсадларидан бири бўлиши мумкин.

8-тўсиқ – Ўқитиш методлари

Умумий таълим мактабидаги ўқитиш методлари имкониятлари чекланган кўпчилик болалар учун ўқишда жиддий тўсиқ бўлиши, чунки улар бундай методлар асосида самарали ўқий олмасликлари мумкин. Ўқитувчилар дифференциаллашган таълим бериш ва ўқитиш кўникмаларини ривожлантиришлари лозим. Дифференциация дегани ҳар бир боланинг энг яхши имкониятларини юзага чиқариш, у билган, англаган, қодир бўлган ҳамма нарсани ривожлантириш деганидир. Дифференциаллашган таълим ўқув дастурининг мақсадлари, таълим стратегияси, ресурслар, ўқитиш методлари ва ўқувчилар билан мулоқот усулларини режалаштиришни ўз ичига олган жараён бўлиб, бунда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор бериш талаб қилинади:

• ўқувчиларни уларнинг қобилиятлари вакўникмаларни ўзлаштириш даражасига қараб дифферен циация қилиш;
• ўқув материалини ўзлаштиришда ҳар хил методларни қўллаш;
• ўқувчиларнинг ўқув материалини ҳар хил тезликда ўзлаштириши.

Ўқитувчилар режалаштириш методлари, ўқитиш методлари, тескари алоқани таъминлаш усулларида дифференциация тамойилига амал қилишлари мумкин. Ҳар бир ўқувчининг қодилиятлари ва эҳтиёжлари турлича. Ўқув жараёни мана шуни акс эттириши лозим. Мақсад шундаки, ўқитиш жараёни ҳар бир ўқувчининг ўқишда олға босиш имконини берувчи метод асосида амалга оширилиши керак.

Ўқувчилар ўртасида дифференциация шуни билдирадики, ҳар бир ўқувчига тегишли вазифалар ва ёрдам берилади, улар ўқий оладиган материаллар (агар ўқиш вазифанинг бир қисми бўлса), шунингдек ўзларига берилган вазифаларни бажаришлари учун мос асбобускуналар берилади. Ҳар битта ўқувчи ўзидан нима талаб қилинаётганини аниқ билиши шарт: муаммонинг ҳар бир ҳолда керакли даражада қўйилиши муваффақият гаровидир. Билим ва тажрибаларни тарқатишга қаратилган чора-тадбирлар янада қобилиятлироқ ўқувчиларни мотивациялаш учун зарур.

9-тўсиқ – Ўзлаштиришни баҳолаш

Ўзлаштиришни баҳолаш тизими болаларга ўз билимларини намойиш қилишда тўсиқ бўлиши мумкин. Бу тизим шундай ўзгартирилиши керакки, токи у имкониятлари чекланган ёки махсус эҳтиёжга эга бўлган болаларга мослаштирилган бўлиши керак. Бунда, агар ўқув дастури ўзгартирилмай қолдирилган бўлса, мавжуд стандартларга зарар етмаслигига эътибор бериш лозим.

Одатдаги ўқув дастурини тўлиқ ўзлаштира олмайдиган имкониятлари чекланган ёки махсус эҳтиёжга эга бўлган болалар ўқув жараёнидаги ўзгартиришларга мослаштирилиб ишлаб чиқилган баҳолаш тизимига эга бўлишлари керак. Индивидуал ўқитиш режасида ҳар бир алоҳида олинган болага нисбатан қандай ўзгартириш ва корректировкалар амалга оширилиши кераклиги батафсил баён қилинади.

10-тўсиқ – Прогресс

Имкониятлари чекланган кўпчилик болалар керакли касбий таълим ёки бандлик даражасига эриша олмайдилар. Бунга кўп жиҳатдан улар қаршисида турган тўсиқлар халал беради. Бундай болалар вақти келиб, ўзларининг улғайган ҳаётларида мустақил бўлишлари, жамиятга фойда келтиришлари учун, бугундан бошлаб уларнинг олға ҳаракатланишлари қаршисидаги тўсиқларни бартараф этишимиз лозим.

Мавжуд тўсиқларни қандай бартараф этиш ва янгиларининг пайдо бўлишини қандай олдини олиш мумкин? Имкониятлари чекланган ўқувчилар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган коллежларда ўқитилиб, уларга XXI асрда иш топишга ёрдам бера оладиган кўникмалар бормикин?

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622