Махсус эҳтиёжларга эга болалар учун таълим: Исроил тажрибаси

Ўқувчиларнинг умумий сонидан 3%ни ташкил қиладиган ва махсус имтихонлардан ўтган истеъдодли болалар ҳар хил ривожлантирувчи дастурларда қатнашадилар. Бу дастурлар махсус мактаблардан тортиб, оддий мактабда ўтказиладиган қўшимча машғулот-лардан иборат. Истеъдодли болалар таълим оладиган синфлардаги ўқувчилар ва машғулотлар ўзининг алоҳида юқори даражаси билан ажралиб туради. Бу машғулотлар нафақат умумий билимларни бериш ва болаларнинг тафаккурини ривожлантиришга, балки олинган билимларни бошқа фанларни ўрганишда амалда қўллай олиш малакалари ва кўникмаларини шакллантиришга ҳам қаратилган.

Бундай синфларда таълим оладиган ўқувчилар мустақил фикрлаш ва янги материални мустақил ўзлаштиришга ўрганадилар. Жисмоний ёки ақлий ривожланиши у ёки бу даражада орқада қолган, ўқишга қийналадиган болаларга, камчилигининг характерига қараб, махсус мактабларга йўлланма берилади. Бу мактабларда уларга ижтимоий интеграция учун керакли кўникмалар сингдирилади, бу ерда улар ўзларига мос касб эгаллайдилар.

Айрим болалар махсус муассасаларда бўладилар, айримлари оддий мактабларга бориб, бу ерда алоҳида гуруҳларда ёки умумий синфларда бошқа болалар билан бирга ўқийдилар, қўшимча машғулотларга қатнайдилар. Бундай болалар учун масъулият тиббиёт ходимлари, психологлар, ижтимоий ходимлар ва махсус таълим бўйича мутахассислар зиммасига, шунингдек болаларнинг оилалари ва қўллаб-қувватлаш гуруҳлари зиммасига юкланади.

Қонун доирасида таъсис этилган ва таълим вазири томонидан белгиланган комитет жисмоний ёки ақлий ривожланишида камчилиги бўлган у ёки бу болани махсус дастурлар бўйича таълим-тарбия берадиган махсус муассасаларга юбориш масаласини ҳал қилади. Махсус таълим муассасаларига юборилган болалар 3 ёшдан то 21 ёшгача бу ерда давлат маблағлари ҳисобида таълим оладилар.

Исроил патенти: фалаж болалар учун «ёғочоёқлар»

Исроиллик аёл Дебби Эльнатан ўзининг церебрал фалаж билан оғриган ўғли Ротем учун Upsee деб номланган мослама ихтиро қилди. Бу мослама фалаж болаларга катталар ёрдамида ногиронлар аравачасисиз ҳаракатланишга ёрдам беради. Upsee 3 ёшдан то 8 ёшгача болалар учун мўлжалланган. Дебби Эльнатан ўз мутахассислигига кўра – мусиқа психотерапевти. Унинг ихтироси қайишлар ўнатилган нимча кўринишига эга бўлиб, бу нимча болага кийдирилади, қайишлар эса катта одамнинг белига маҳкамланади ва шу ҳолда бола тик ҳолатда тура олади.

Махсус сандалиялар эса катта одам ва болага бирга қадам босиш имконини беради, қўллар эса бўш туради. «Ўғлим 2 ёшга тўлганида, шифокорлар менга ўғлим оёқларини сезмаслигини ва шунинг учун юра олмаслигини айтдилар. Руҳий тушкунлик ва алам туфайли менда Upsee ғояси пайдо бўлди” – деб ҳикоя қилади Дебби Эльнатан.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622