Барқарор ресурс марказлари сари (ресурс марказларини яратиш бўйича ақлий ҳужум /2014 йил 10-11 октябрь)

Лойиҳа доирасида II компонент фаолиятининг муҳим натижаларидан бири сифатида инклюзив таълим амалиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида пилот ресурс марказлари (ПРМ)нинг ташкил қилиниши ва очилиши бўлиши кераклиги белгиланди. Шу мақсадда экспертлар гуруҳи Ўзбекистонда аввал ташкил қилинган ресуср марказларининг фаолияти билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб чиқди.

Ўзбекистонда инклюзив таълим соҳасида “Ресурс марказларининг роли ва вазифалари” деганда масъул шахслар ва мутахассислар нималарни тушунганлари ва назарда тутганларини аниқлаш лозим эди. Бу масалада диққат-эътибор асосан махсус ускуналар ва бошқа моддий ресусрлар ёрдамида алоҳида эҳтиёжга эга болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ва инклюзив таълим вазифалари мана шулардан иборат деб тушунилган.

Бироқ ресусрлар деганда, фақатгина махсус асбоблар ва ускуналар тушунилмайди. Бу – ҳам муввофиқ инфраструктура, ҳам материаллар ва асосийси – инсон ресурслари (кадрлар). Бу – инклюзив болалар муассасаларида ишлаётган кишилар. Ресурслар - бу яна ушбу кишиларнинг билимлари, кўникмалари, дунёқараши, мотивацияси.

Шундай қилиб, мавжуд ресурс марказлари билан боғлиқ вазиятнинг дастлабки таҳлили Халқ таълими вазирлиги вакиллари, ушбу марказлар ходимларидан олинган интервьюлар, ташрифлар пайтидаги кузатувлар, халқаро ташкилотлардан олинган ахборотларга асосланган бўлиб, қуйидаги манзарани намоён этди.

Фаолияти ўрганиб чиқилган ресурс марказларининг яратилиши инклюзив таълим бўйичахалқаро  ва миллий ташаббуслар билан боғлиқ. Сўнгги ўн йилликда Ўзбекистонда ушбу ташаббуслар билан боғлиқ ҳолда ўнта ресурс маркази ташкил қилинган эди. ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ ва ЎзР Халқ таълими вазирлигининг “Ўзбекистонда инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш учун тузилмалар ташкил қилиш” пилот лойиҳасига мувофиқ 2008 йилда республиканинг Фарғона, Хоразм, Наманган, Сурхондарё, Навоий ва Андижон вилоятларида ресурс марказлари очилган эди.

Бунда ресурс марказларининг барқарор ишига тўсқинлик қиладиган асосий муаммоли омил бу тегишли ҳуқуқий базанинг ҳали яратилмагани эди. Бу марказлар кўпроқ ўқитучиларга методик ёрдам кўрсатиш мақсадида иш олиб боради, у инклюзив таълим соҳасига моддий ресурслар киритадиган марказ сифатида иш кўрмайди. Марказлар ишининг самарадорлиги мутахассилар ва молиявий маблағлар билан таъминланганига боғлиқ. Аммо бу нарсалар кўзда тутилмаган ва режалаштирилмаган.

2014 йилнинг 10-11 октябрь кунлари “Ўзбекистонда маҳсус эҳтиёжга эга болаларнинг инклюзив таълими”лойиҳасининг миллий ва халқаро экспертлари, ЎзР Халқ таълими вазирлигининг вакиллари, Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг мутахассислари иштирокида ўтказилган “ақлий ҳужум” натижасида лойиҳа доирасида очилиши режалаштирилаётган пилот ресурс марказларининг вазифалари ва тузилиши ҳақида дастлабки фикр-мулоҳазаларюзага келди.

Бундан ташқари, Ҳамжиҳатлик меморандумини имзолаш орқали маҳаллий жамоалар, таълим муассасалари ва давлат ташкилотлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манфаатдор томонлар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда.

Эльвира Наримановна Назарованинг эътироф этишича (РБИММ), “Лойиҳа доирасида ташкил қилинган ресусрс марказларининг ҳар битта ходими, марказ фаолиятига жалб қилинган ҳар битта ташкилот вакили Ўзбекистонда инклюзив таълимнинг ривожига ўзининг дахлдорлигини сезса, қўлидан келганича бу ишга ўз ҳиссасини қўшишга интилсагина, марказ фаолияти самарали бўлади. Марказнинг бош вазифаси “Махсус эҳтиёжга эга болалар ҳуқуқларини турли хизматлар ва ташкилотлар фаолиятини бирлаштириш” шиори мазмунида ўз ифодасини топмоғи лозим”.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622