5-6 декабрь Тошкентда «Алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг ижтимоий ҳимояси ва жамиятга уйғунлашуви» Халқаро форуми бўлиб ўтди

Тадбир «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоат болалар фонди, Болалар ижтимоий мослашув маркази,Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш. Маданият ва спорт ишлари, Молия вазирликлари,Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, БМТнинг мамлакатимиздаги болалар фонди вакили – ЮНИСЕФ ,«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Тошкент шаҳар ҳокимияти,Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарамоғидаги фуқаролик жамияти институтлари томонидан ташкил қилинди.
Форумда Сенат аъзолари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари, турли вазирлик ҳамда муассасаларнинг,халқаро ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, хорижлик мутахассислар, эксперт, олим, педагог ва врачлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири У.Иноятов, «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоат фонди директори Р.Мустаев, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Кенгаши Федерациясининг раиси Т.Норбоева, мамлакатимиздаги ЮНИСЕФ ташкилотининг раҳбари К.Пиккат,мамлакатимиздаги Европа Иттифоқи делегациясининг раҳбари Ю.Штерк ва бошқалар ўз чиқишларида Президент Ислом Каримов раҳнамолигида ўтказилаётган баркамол инсонни тарбиялаш борасидаги ёшларнинг маънавий ва жисмоний имкониятларини оширишда амалга оширилаётганислоҳатларда асосий эътибор алоҳида эҳтиёжга эга болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш жараёнида уларни соғлом тенгдошлари қаторида таълим олишлари, жамиятда муносиб ўрин топишларига, шунингдек, ушбу соҳада малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилмоқда. Бизнинг мамлакатимизда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, соғлом ҳамда баркамол ривожланган авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг муҳимйўналишларидан бири ҳисобланади. Мамлакат тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган маънавий ва жисмоний жиҳатдан соғлом,чуқур билимга эга, замонавий дунёқарашга эга баркамол ривожланган авлодни шакллантириш стратегияси амалга оширилмоқда.Мамлакатимиз раҳбарининг «Ўзбекистонда 2014-2018 йиллар мобайнида аҳолининг репродуктив саломатлигини ошириш. оналар, болалар ва ўсмирларсаломатлигини оширишнинг Давлат дастури» тўғрисидаги Қарори 2014 йилнинг 1 августидан бошлаб келгусида ушбу йўналишдаги ишларнингсамарадорлигини оширишда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

 Ўзбекистонда амалга оширилаётган «Соғлом она-соғлом бола» миллиймодели жаҳон ҳамжамияти тарафидан самарали стратегия деб тан олинмоқда. Биринчи профилактик ёрдам, она ва болаларнинг скрининг хизматинингшакллантирилган тизими касалликлар ва болалар ногиронлигини олдини олади, оилаларда соғлом фарзанд дунёга келишини таъминлайди.Йўналтирилган тиббиёт марказлари, соғлиқни сақлаш тизимининг асосий бўғини. Шунингдек, қишлоқ тиббиёт пунктлари ҳамда оилавийполиклиникаларнинг кенг тармоғи аҳолига, айниқса, қишлоқ жойлардаги оналар ва болаларга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатишқулайлигини кенгайтирмоқда. Ўзбекистонда халқаро беш конвенция ратификация этилди, бола ҳуқуқига оид ўндан ортиқ қонун қабул қилинди.БМТнинг бола ҳуқуқлари тўғрисида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳаётга изчил тадбиқ этилмоқда. Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлариКонституция, Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқлари кафолати» Қонунига мувофиқ тўлиқ таъминланмоқда.

Мамлакатимизда ота-она ғамхўрлигидан маҳрум ҳамда имконияти чекланган болаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
«Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб-интернатлар ва мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини босқичма-босқичмустаҳкамлаш, ривожланган мамлакатларнинг энг олди тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўқув-тарбия жараёнида бутунлай қўллаш ишлари кенг миқёсда олиб борилмоқда. Халқаро форумда мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, алоҳида эҳтиёжга муҳтож болаларни ҳар тарафлама қўллаш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни жамиятга мослаштириш, қонунчилик базасини келгусида такомиллаштириш ва ушбу доирадаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.«Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар фонди ҳамда Болалар ижтимоий мослашув маркази бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ижтимоий ночор оилаларнинг фарзандлари ва мураккаб тақдирли болаларни жамиятда ўз ўринларини топишлари учун ёрдам бериш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда қизиқишларини ҳимоя қилиш, соғлиқларини мустаҳкамлаш йўлида давомли ишлар олиб боришмоқда. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ва алоҳида эътиборга муҳтож болалар маҳаллий ҳамда хорижий клиникаларда муолажа олишмоқда. Туғма касалликлар билан туғилган болалар учун коррекцион-тузатиш курслари ташкил қилинаяпти, уларнинг ота-оналари ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий қўллабқувватланмоқда.

Мамлакатимизда инклюзив таълим тизими тобора ривожланмоқда. Алоҳида эътиборга муҳтож болалар ўзларининг соғлом тенгдошлари билан бир қаторда давлат таълим стандартлари асосида тенг билим олишлари учун барча шарт-шароит яратилган. Бу ижтимоий мослашиш учун муҳим аҳамият касб этади.Халқаро форумда ёш авлодни тарбиялашда ушбу соҳа мутахассисларининг фаолиятини такомиллаштириш ва биргаликда ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Оила маънавий қадриятларини ҳурмат қилишни сақлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва болаларни қўллабқувватлаш, уларни жамиятда ўз ўринларини топишларини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш ҳамда малакасини оширишда миллий ва хорижий тажрибага таяниш масалалари бўйича фикр алмашинди.«Маҳалла-оила-таълим маскани» ҳамкорлиги жамиятимизда маънавият ва қадриятлар муҳитини яратишда, миллий менталитетни ғаразли ва ётғоялардан асрашда ёрдам беради. Тадбир иштирокчилари оила, мактаб, соғлиқни сақлаш тизими, давлат ва жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқарув органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг Ўзбекистонда болалар тарбиясидаги долзарб масалаларни ҳал этиш жараёнидаги ўзаро ҳамкорлигини юқори баҳолашди.

(босма ОАВдаги манба асосида тайёрланди)


«Save the Children» халқаро ташкилот ўтказган рейтингда Ўзбекистон болалар саломатлигига ҳар тарафлама ғамхўрлик қилинадиган мамлакатларнинг дастлабки ўнталигида қайд этилди


Форумнинг хорижлик иштирокчилари Ўзбекистонда олиб борилаётган алоҳида эҳтиёжга муҳтож болаларни жамиятга мослашишларини таъминловчи ижтимоий ҳимоя қилиш, кўрсатилаётган барча тиббий-ижтимоий ёрдам, уларнинг ижодий имкониятларини юзага чиқариш каби ишларни юқори баҳолашди.Мамлакатимизда бажарилаётган ушбу ишларда давлат ташкилотлари билан бир қаторда жамоат тузилмалари ҳам фаол қатнашаётганликлари алоҳида таъкидланди


– Айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжга муҳтож болаларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш ва инклюзив таълимни ривожлантириш жараёни муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Европа иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк.– Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болаларини инклюзив таълим олиши» лойиҳаси самарали ва мувафаққиятли амалга оширилмоқда. 2014 йилнинг март ойида йўлга қўйилган ушбу лойиҳа доирасида имконияти чекланган болаларни жамиятга мослаштириш учун давомли ишлар олибборилмоқда: педагоглар малакаси оширилаяпти, янги ўқув дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Келгусида ушбу соҳадаги ҳамкорлигимизни Ўзбекистон билан ривожлантиришда биз ҳам манфаатдормиз


– Ўзбекистонда алоҳида эътиборга муҳтож болалар, у хоҳ ўғил, хоҳ қиз бўлсин, тарбиялаш,баркамол шахс бўлиб етишишлари учун барча шароитлар,намунали инклюзив таълим тизими яратилган,-дейди халқаро эксперт Юрген Беккер (Австрия). Ўзбекистон ҳамда Европа иттифоқи билан ҳамкорликда йўлга қўйилган «Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болаларини инклюзив таълим олиши» лойиҳаси ёш авлодни ижтимоий ҳимоя қилиш жабҳасида муҳим аҳамиятга эга. Лойиҳанинг барқарор ва узоқ муддатли стратегияси алоҳида эътиборга муҳтож болалар билан боғлиқ масалаларни, инклюзив таълим услубларини такомиллаштирилишини самарали ҳал этилишини таъминлайди

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622