Лойиҳа раҳбари Самарқанд шаҳридаги Ота-оналар клуби аъзолари билан учрашди

2016 йил 5 август куни лойиҳа ходимлари ҳамда Самарқанд шаҳридаги алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг Ота-оналар клуби аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув ота-оналарга маслаҳат бериш, кўмак кўрсат иш, ҳамда лойиҳа фаолияти доирасида алоҳида эҳтиёжга эга фарзандларининг умумтаълим пилот мактабларда биринчи инклюзив ўқув йили якуни бўйича эришилган ютуқлар билан танишиш мақсадида ташкил этилган. Учрашув давомида ота-оналар ўзлари қизиқтирган саволлар билан экспертларга мурожаат қилиб, керакли жавобларни олишга муяссар бўлдилар, ҳамда лойиҳанинг барқарорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар режаси билан танишдилар. Учрашув норасмий, дўстона руҳда ўтди.

Лойиҳа раҳбари Стефании Алишаускене таъкидлашича, «Алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг ота-оналари билан ҳамкорлик ва шериклик, дўстлик ва ишончга асосланган муносабатларни ўрнамасдан туриб, иш олиб бўлмайди. Ушбу жараёнда Ота-оналар клубининг ўрни жуда ҳам муҳимдир. Клуб – тажриба ва билим алмашиш, умумий масалаларни ҳал қилиш учун самарали платформа ҳисобланади.  Оила муаммоларни ва ресурларни тушуниш, ота-оналарга қандай ёрдам кўрсатиш кераклиги ҳақида тасаввурга эга бўлиш – лойиҳанинг муҳим қисмлардан биридир. Ота-оналар билан ишлаш анъанавий шакллардан ташқари, лойиҳа томонидан алоҳида эҳтиёжга эга болаларни парвариш ва тарбиялаш билан машғул бўлган ота-оналар учун бир қатор қоидалар таклиф этилади. Лойиҳа экспертларининг фикрича, қанча кўп ота-оналар ушбу қоидаларга риоя қилса, шунча кўп фарзанд ўсаётган оиланинг ҳаёти уйғунлашиб боради.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: https://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622