Лойиҳа ҳақида
Ўзбекистон Ҳукумати алоҳида эҳтиёжли болаларнинг умумтаълим мактабларига интеграциялашувини маъқуллашини намойиш этди.
Мазкур лойиҳа ҳукуматнинг қонунчилик, молия ва техник тузилмаларига инклюзив таълим соҳасида қўшимча ёрдам кўрсатишга йўналтирилган.
Лойиҳа ўз фаолиятини 5 та географик ҳудудда — Тошкент шаҳри, Самарқанд вилояти, Наманган вилояти, Хоразм вилояти ва Сурхондарё вилоятида 3 та асосий йўналиш бўйича амалга оширмоқда.
1 йўналиш: Стратегик чегара
Узоқ муддатли стратегияни, шу жумладан, алоҳида эҳтиёжли болалар учун тенг ва инклюзив ёндашувларни таъминлаш бўйича ҳуқуқий ва молиявий чегараларни ишлаб чиқиш.
2 йўналиш: Салоҳиятни кучайтириш
Ўқитувчиларни инклюзив таълим бўйича фаолиятгача ва фаолият билан баравар тайёрлаш модулини ҳамда ёрдамлашувчи ходимларни тайёрлаш модулини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.
3 йўналиш: Жамиятда хабардорликни ошириш
Ўзбекистон жамиятинининг алоҳида эҳтиёжли болалар ва катталар инклюзиясини амалга ошириш зарурияти бўйича хабардорлигини ошириш. Лойиҳанинг асосий шериклари Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳисобланади.
ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ САККИЗТА АСОСИЙ ТАМОЙИЛИ:
— инсоннинг қадри унинг қобилиятлари ва ютуқларига боғлиқ эмас;
— ҳар бир инсон мулоқот қилишга ва фикрларини билдиришга ҳақли;
— барча одамлар бир-бирларига муҳтож;
— ҳақиқий таълимга фақат ҳақиқий мулоқот воситасида эриш мумкин;
— барча одамлар тенгдошлари томонидан қўллаб-қувватланишга ва улар билан дўстлашишга ҳақли;
— барча болалар учун нима қила олмасликлари эмас, нима қила олишлари ютуқ ҳисобланади;
— хилма-хиллик инсон ҳаётининг барча жиҳатларини кучайтиради.
ЛОЙИҲА ЭКСПЕРТЛАРИ
Катерина Майнзюк – Бюджет ва ҳуқуқ бўйича халқаро эксперт
Касбим иқтисодчи, аҳолининг ижтимоий ночор қатламлари, болалар, қариялар, ногиронлар учун янада самарали ижтимоий хизматларни таъминлаш учун бюджет тизимларини мустаҳкамлаш устида иш олиб бораман. Фаолиятим доирасида мен турли мамлакатларда: Марказий Осиё, Шарқий Осиё, Шарқий Европа ва Ғарбий Болқон давлатларида аҳолининг ажратиб қўйилган гуруҳлари эҳтиёжларига ҳушёрлик билан қаровчи ижтимоий сиёсатни шакллантиришга ёрдам кўрсатганман. Ушбу лойиҳада мен жамоа билан биргаликда Ўзбекистондаги мавжуд инклюзив таълим тизимини баҳолаш ва уни яхшилаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш юзасидан фаолият олиб бораман.
Мэтью Гриффитс – тренинглар бўйича халқаро эксперт
Имконияти чекланган болалар инклюзияси соҳасида қирқ йилдан ортиқ меҳнат қиламан. 2000 йилгача мен ҳам махсус, ҳам инклюзив таълим соҳасида, аввал «субнормал» ёки «ўқий олмайдиган» гуруҳга киритилган болалар ва ёшлар билан ишлаганман. Умр йўлдошим билан бирга 1970 йилда ногиронликнинг оғир шаклига эга икки нафар қора танли ўғил болани асраб олганмиз, ўша пайтда улар оилада яшай олмайди, деб ҳисобланар эди. Мен Ўзбекистонда, кўплаб алоҳида эҳтиёжли болаларга ва уларнинг оилаларига амалда имконият яратаётган лойиҳада ишлаётганимдан хурсандман.
Малика Холматова – бюджет ва ҳуқуқ бўйича эксперт
Болалигимдан оилада имконияти чекланган болаларнинг муаммоларидан хабардорман. Бизнинг мамлакатимизда болалар қийинчиликларга дуч келмаслиги, жамиятнинг тўлақонли аъзосига айланишини жуда истар эдим. Бундай болаларнинг табассуми ва хурсандчилиги жуда қадрли. Мазкур лойиҳа бундай болаларнинг ўз тенгдошлари муҳитига тўлиқ интеграциялашувига яқинлаштириши учун бор кучимни йўналтиришга ҳаракат қиламан.
Елена Вахакопус – дарс бериш услубиёти ва сифатни баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш бўйича эксперт
Педагогика-психология соҳасида илмий унвонга эгаман. 20 йилдан ортиқ ижтимоий интеграция, инклюзив таълим, ва имконияти чекланган болалар ва катта ёшлилар реабилитацияси учун таълимий ва ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида давлат маъмуриятлари, ҳукуматлар ва ННТ лар билан иш олиб бормоқдаман. Менинг фикримча, Инклюзив таълим – инсоннинг асосий маънавий ҳуқуқидир.
Диляра Юсупова – таъсирни баҳолаш бўйича миллий эксперт
Таълимни бошқариш соҳасида магистр даражасига эгаман (Вандербильт университети, АҚШ). Лойиҳа доирасида лойиҳа фаолияти сифати ҳақидаги саволга жавоб бериш учун зарур бўлган таъсирни баҳолаш механизмини ишлаб чиқишни режалаштирмоқдаман. Лойиҳа давомида алоҳида эҳтиёжли болаларнинг инклюзив таълим муассасаларида ўқиш натижаларини яхшилаш усулларини тадқиқ қилиш ниятидаман.
Шерзодбек Шарипов, маълумотларни йиғиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш услубиёти ва механизми масалалари бўйича эксперт
Лойиҳа доирасида мен алоҳида эҳтиёжли/ногиронлиги бор болалар ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш учун услубиёт ва воситаларни яратиш устида иш олиб бораяпман. Бундан ташқари, биз инклюзив таълим учун зарур бўлган маълумотларни энг самарали тарзда сақланишини кафолатловчи электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқамиз ва синовдан ўтказамиз.
Ильмира Кабулова – ҳудудий эксперт, Хоразм вилояти
Касбим бўйича математика ўқитувчисиман, мактабдаги иш стажим 23 йилдан кўп. Менинг ҳаётдаги бош қоидам «бирон-бир эшик очилган бўлса, у ерда нима борлигини кўриш керак». Ушбу қоидага амал қилган ҳолда бирон бир янгиликларни билмоқчиман, алоҳида педагогик ёндашувни талаб қилувчи болаларга фойда келтиришни, Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантиришга оз бўлса-да ўзимнинг ҳиссамни қўшмоқчиман.
Ихтиёр Темиров – ҳудудий эксперт, Сурхондарё вилояти
2011 йилдан бошлаб Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасида имконияти чекланган болаларни ўқитиш йўналишда фаолият олиб бораяпман. Умид қиламанки, лойиҳа натижасида, шунингдек, менинг ҳиссам ёрдамида алоҳида эҳтиёжли болаларнинг жамият ҳаётига интеграциялашуви даражаси ортади, бундай болаларга бағрикенглик муносабати шаклланади, бу эса уларга мустақил кўникмаларни ишлаб чиқиш ва ҳаёт мактабининг фаол иштирокчиларига айланиш имкониятини беради.
Максуда Мухсинбаева – ҳудудий эксперт, Наманган шаҳри
Менинг ёшим 41 да, мутахассислигим педагог-психолог. Имконияти чекланган одамлар билан ишлаш бўйича яқинда орттирган тажрибам бундай одамлар ҳақидаги тасаввурларимни бутунлай ўзгартириб юборди. Уч кун давомида мен турлича ногиронлик даражасига эга болалар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари билан ишладим, янги нарсалар яратдим. Уларнинг атрофдаги одамларга, бир-бирларига муносабати менга шунчалик кучли таъсир кўрсатдики, бошимдан кечган туйғуларимни сўз билан таърифлай олмайман. Барча билган нарсаларига улар болаликдан ўргатилган. Бундай болаларни ўқитишга кўпроқ вақт кетади, аммо муваффақият ва ютуқлар туфайли барча қийинчиликлар ортда қолади.
Раъно Халилова – ҳудудий эксперт, Самарқанд ш.
Мен коррекцион мактабда, рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Мен лойиҳа жамоаси билан бирга жамиятнинг алоҳида эҳтиёжли болалар муаммоларидан хабардорлигини ошириш ниятидаман. Фикримча, барча болалар бирга ўқиши керак, чунки ҳаёт соғлиқдаги чекловлардан муҳимроқ. Барча болалар ҳар хил, уларнинг қобилияти, бўйи, ёши, келиб чиқиши, жинси турлича, улар турли этник гуруҳларга мансуб. Бизнинг вазифамиз — алоҳида эҳтиёжли болаларнинг таълим тизимига интеграциялашувига ёрдамлашишдан иборат.
Дилдора Туляганова – ҳудудий эксперт, Тошкент вилояти
Маълумотим бўйича дефектологман. 1995 йилдан 2014 йилгача Ғазалкент шаҳридаги 4-сонли мактабгача тарбия муассасасида мудира бўлиб ишлаганман. 2010 йилдан ҳозирги пайтгача нодавлат ўқув-коррекция-реабилитация марказининг директори лавозимида ишлаяпман. 2009 йилда Ғазалкентдаги 4-сонли МТМ да аралаш турдаги гуруҳни ташкил этдим, унда соғлом болалар билан бирга имконияти чекланган болалар ҳам таълим-тарбия олган эди. Менинг фикримча, алоҳида эҳтиёжли болалар, оиласидан ажралмаган ҳолда жамиятга ижтимоийлашуви, айни пайтда ўз қизиқиши ва имкониятлари даражасида маълумот олиши керак.
Юлдузхон Умарбекова – Ўзбекистонда Инклюзив таълим бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси
Мен болалар ҳуқуқлари бўйича мутахассисман, айни пайтда болалар ва оилалар бўйича ижтимоий соҳа ходимиман. РБИММ да, болаларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш соҳасида ишлайман. Умид қиламанки, лойиҳа фаолияти натижаларига кўра, бизнинг мамлакатимизда инклюзив таълимни жорий этиш ишлари, жамиятда эса — ушбу жараённи тушуниш, қабул қилиш ва унда иштирок этиш бошланади.
Мудите Рейгасе — инклюзив таълим бўйича эксперт
Мен Латвиядан келганаман. Ҳозирги пайтда Миллий таълим марказида махсус бўлим бошлиғи бўлиб ишлайман. Таълим соҳасидаги тажрибам — 33 йил, шундан 26 йил мактабда ишлаганман. Фаолиятимни бошланғич мактабда инглиз тили ўқитувчиси сифатида бошлаб, директорнинг биринчи ўринбосари даражасигача кўтарилганаман. 16 йил давомида ақлий ривожланишда орқада қолган болалар оддий болалар билан бирга ўқийдиган мактаб директори лавозимида ишлаганман. Бу махсус ва оддий синфлари бор интеграциялашган мактаб тури эди. 9 йил давомида махсус ва инклюзив таълим сиёсатини амалга ошириш соҳасида ишлаяпман. Мен учун педагоглар ўз ўқувчиларида турли эҳтиёжларга, қизиқишларга эга, атрофдаги дунёни ўзига хос тарзда тушунувчи индивидуал шахсларни кўра билишлари жуда муҳим. Шунга ишончим комилки, ҳар бир мактаб ҳар бир бола учун хавфсиз муҳитни таъминлаш олиши зарур.
Юрген Беккер – лойиҳа раҳбари
Мен австрияликман, аммо веналик эмасман, – айни пайтда провинцияда – Инсбрук шаҳрида, Альп тоғлари бағрида туғилганимдан фахрланаман. Асосий мутахассислигим – психолог. 2000 йилдан буён халқаро ривожланиш соҳасида, болаларни ҳимоя қилиш соҳасида ишлайман. 2007 йилда БМТ тизимида бола ҳуқуқлари бўйича юриспруденция соҳасида магистр даражасига эга бўлдим, ва ўша пайтдан буён алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ижтимоий ва таълимий инклюзияси секторига чуқурроқ кириб бордим. Мен собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги қатор мамлакатларда, айниқса, Болқон ҳудудидаги мамлакатларда болаларнинг «ноижтимоийлашуви» жараёнларида фаол иштирок этганман. Ушбу лойиҳада ишлаш менга жуда ёқаяпти, чунки кўп нарсалар олға, алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ижтимоий ва таълимий интеграцияси томон ҳаракатланаётганлигини кўраяпман.
Нашрларимиз
Алоқа
- "Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34
Тошкент 100100
Ўзбекистон - Тел: (+99890) 980-82-98
- Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
- Лойиҳа вебсайти: https://inclusive-education.uz/
Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:
Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122
Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065
Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578
Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521
Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622