Ота-оналар клуби – қўллаб-қувватлаш, тажриба ҳамда билим алмашиш маскани

Оила инсон ҳаётининг узвий ажралмас бўлаги ҳисобланиб, инсон даставвал шу ерда вояга етади, тарбияланади, сўнгра ўз фарзандларини ҳам унда тарбиялайди. Айнан оилада инсоннинг ҳаёт тажрибаси ортади; руҳий соғломлиги, маънавий қадриятлари, эҳтиёжлари, қизиқишлари, эҳтиёжлари шаклланади; ижтимоий тартиб-интизом ҳамда урф-одатлар унинг онгига сингдирилади. Асосан, оиладаги ўзаро муносабатлар боланинг келажакда қандай ривожланишини белгилайди.

Ўз фарзандини бошқа болалардан фарқли тарзда ривожланишини қабул қилиш, ўзи орзу қилгандек вояга етмаслигига кўникиш жуда ҳам қийин. Фарзанди соғлиғидаги муаммоларни бартараф этиш ва унга ғамхўрлик қилишдан ташқари кундалик ҳаётда ота-оналар сабр-матонат, кучли қатъият, ирода билан енгадиган қийинчиликлар ҳам мавжуддир.

Алоҳида эҳтиёжли фарзанди бор барча ота-оналар ҳам ўз вазифаларини тўлақонли бажара олишмоқдами? Биламизки, барча оилаларда бу вазифалар кўнгилдагидек амалга оширилмайди. Алоҳида эҳтиёжли фарзандни парвариш қилиш, тарбиялаш ва таълим беришга оид етарли даражада билимларнинг етмаслиги туфайли ота-оналар ўғил ёки қизи билан муносабат ўрнатилишида ўзларини ожиз ҳис қиладилар, оилада самарали мулоқот ўрнатишда қийналишади.

Оқибатда эса, оиладаги муносабатларга дарз кетади, ота-оналар руҳан чарчаб, серзарда бўлиб қолишади, бундан эса ҳар иккала турмуш ўртоғи ҳамда ўртадаги фарзанд азият чекади. Аксига олиб атрофдаги инсонлар ҳам, нафақат алоҳида таълимий эҳтиёжли болаларнинг ўзларига, балки қариндошларига ҳам самимий муносабатда бўлишмайди.

Шу сабабли алоҳида таълимий эҳтиёжи бор болалар ва уларнинг яқинларининг муаммоларини тушунадиган ҳамда уларни муҳокама қилмай, аксинча, қўллаб-қувватлайдиган инсонларни топиш шарт. Ота-оналар клубида иштирок этишнинг муҳим тамойили ихтиёрийликдир. Ота-оналар клуби турфа хил – анъанавий ва ноанъанавий шаклда фаолият олиб боришга ҳаракат қилиб, фаолият доирасига суҳбат, тренинг, маърўза, ижодий жараён, ролли ўйинлар сингари машғулотлар киради.

Фарзандларига таълим бериш, уларни ривожлантириш, парваришлашга оид бир қатор тавсияномаларни олиш билан бир қаторда отаоналар қуйидаги муҳим масалаларни ҳал этишда иштирок этишиб, ихтисослашган ёрдам оладилар ва қўллаб-қувватланадилар:

   - Инклюзив жамият қадриятлари тўғрисидаги тушунчалари етарли даражада шаклланмаган атрофмуҳитдаги баъзи инсонлар билан жамиятда тўғри алоқа ўрнатиш – «алоҳида тоифадаги фарзандлари»га нисбатан ножўя ҳатти-ҳаракатлари, муомала, ўринсиз «ҳамдардлик» ҳамда ўта қизиқувчанликдан ўзлари ва фарзандларини ҳимоя қилишга ўргатилади;

   - Болага соғлом болаларга нисбатан нега жисмоний имконияти чекланганлиги ва инсонлар билан тўғри муносабат ўрнатиши учун нима қилиши кераклиги тўғрисидаги тушунча бериш йўл-йўриғи кўрсатилади;

   - Ҳаётда олинган руҳий зарбаларни бартараф этиб, асаб тизими ва руҳиятдаги психологик барқарор мувозанатни тиклаш орқали келажакдаги ишлар учун режалар тўзиш, ҳаётдан яна завқлана олишга ёрдам кўрсатилади.

Ота-оналар клубида алоҳидва эҳтиёжли фарзанди бор оилалар психологик ёрдам олишади, мана шундай фарзандни вояга етказиш жараёнидаги ўз тажрибасини ўзга ота-оналар билан солиштириб, маслаҳатлашиш орқали янги билимга эга бўлишади.

КЛУБНИНГ МАҚСАДЛАРИ:

1. Алоҳида эҳтиёжли фарзанди бор ота-оналарга зарур билим бериш ҳамда кўникмаларини шакллантириш орқали ота-оналарга амалий психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш;

2. Ўз фарзандини парваришлаш, тарбия қилиш ва таълим бериш юзасидан тажриба алмашинилишига имконият яратиб бериш;

3. Норасмий шароитда ишончли мулоқот яратиш учун қулай психологик муҳитни вужудга келтириш;

4. Ота-оналик масъулиятини онгли тарзда ҳис этиш ғояларига асосланган оилалар ҳамжамиятини шакллантириш.


Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: https://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622