Саволларингизга жавоб берамиз
Саволларингизга Тошкент вилояти бўйича ҳудудий эксперт, нодавлат ўқув-коррекцион реалибитация марказининг директори, дефектолог Дилдора Тўлаганова жавоб беради.
Тошкент шаҳри, Билолнинг онаси, (8 ёшда, психо-нутқий ривожланиш кечиктириши):
Болам ўқишда ортда қолмокда, ўқиш кўникмаларни ривожлантириш учун қандай услубларни таклиф қилишингиз мумкин? 8 ёшли Артёмнинг онаси – ўқиш техникасини қандай қилиб яхшилаш мумкин?
«Ўқиш – болалар учун дунё ва ўзи ҳақида билим олиши учун бир ойнадир» В.А. Сухомлинский. Биринчидан, ўқиш учун таклиф этилаётган матн болада қизиқиш уйғотиш керак. Одатда ўғил болалар машиналар, ҳайвонот олами, саргўзаштларга бағишланган матнларни ўқишни яхши кўришади. Бундан ташқари, матн ҳажми катта бўлмаслиги керак. Бола чарчаган сари унинг ўқишга бўлган қизиқиш пасаяди. Бундан ташқари ҳарфларнинг ўлчачми ва шакли тўғри танланган бўлиши керак, ва ўқиш жараёни 15 дақиқадан ошмаслиги лозим.
Ушбу машқни ҳар куни мунтазам равишда олиб бориш керак, ҳар куни 15 дақиқа ичида. Глобал ўқиш услубини ҳам қўллаш мумкин, унда бола бўғинларни эмас, балки сўзни тўлиқ равишда эслаб қолади. Бундан ташқари, сўзлар ўрнида расмлар тақдим этилган китоблар ҳам бор, ва бола тасирларни ва сўзларни эслаб олиши мумкин. Шуни эсда тутингки, фарзандлар ота-оналарнинг ҳатти-ҳаракатлари моделларини такрорламоқда. Шунинг учун ота-она қўлига китоб олмаса, болани ўқишга қизиқтириш қийин бўлади.
8 ёшли Ванессанинг онаси, ДЦП, кичикмия аломатлари.
Қизимда дудукланиш пайдо бўлди, томир тортишишга ўхшаб кетади кўпроқ. Аммо бу мактабдан кейин пайдо бўлди. Бундан олдин яхши гапира олмасди, бирок дудукланиш йук эди.
Фарзандингизда дудукланиш пайдо бўлиши билан, дархол мутахассисга, логопедга мурожаат қилишингиз керак. У болангиз учун индивидуал режа асосида машқ олиб боради. Бундан ташқари, бола атрофида стресссиз муҳитни яратиш зарур, оғзаки топшириқларни бермасликка ҳаракат қилиш керак, фақат ёзма равишда. Нафас машқлар мажмуаси, вокал, ҳамда сузиш каби машқлар яхши ёрдам беради.
Барча машқларни мутахассис-логопед иштирокида амалга ошириш зарур, чунки ота-оналар мустақил равишда бир хил услубиятларни бажара олмайдилар. Агарда Сизда қўшимча саволлар бўлса, сиз марказимизга мурожаат қилишингиз мумкин: «Lola Muminova» нодавлат ўқув-коррекцион реалибитация маркази, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси (олдинги Ивлева кўчаси), 17 уй. «Баркамол авлод» биноси.
Саволларингизга Юлдузхон Умарбекова – ҳуқуқий мaсалалар бўйича миллий эксперт жавоб беради.
Саяра, №8 мактабнинг ўқитувчиси.
Инклюзив таълимни амалга оширилаётган таълим муассасаларни молиялаштиришда қандайдир ўзгаришлар борми?
Инклюзив таълимни амалга оширилаётган таълим муассасаларни молиялаштириш бўйича барча ўзгаришлар Ўзбекистонда инклюзив таълим бўйича ўзоқ муддатли Миллий стратегия лойиҳасида ўз аксини топган. Ушбу ҳужжат лойиҳа томонидан ҳамда миллий ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликда инклюзив таълимни молия- лаштириш жараёни бўйича стандартлар мавжудлигини алоҳида таъкидлаш зарур.
Таълим муассасаларида аъло ютуқларни кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича директор жамғармаси Низомига асосан, бугунги кунда ўз синфларида инклюзив таълимни амалга оширилаётган ўқитувчиларни мукофотлаш мумкин («Ҳалқ таълими ходимларини ҳақ тулаш бўйича мукаммаллаштирилган тизимни тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли Қарори).
«Давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чоратадбирлар тўғрисида» (2010 йил) Вазирлар Маҳкамасининг 117-сонли Қарорига асосан, ҳозирги кунда умумтаълим боғчаларда боланинг индивидуал ривожланиш режаларини ишлаб чиқишда инклюзив гуруҳи тарбиячисига ёрдам бериб, ушбу жараёнда ҳамроҳ бўладиган дефектолог (штат)нинг ишини ташкил қилиш имконияти мавжуд.
Расулбекнинг онаси.
Фарзандим хонаки таълим олмоқда, мактабдаги тадбирларда еки дарсларда қатнашиш ҳуқуқига эгами? Бунга ким жавоб беради? Ушбу масалани ҳал қилиш учун мен кимга мурожаат қилишим керак?
Сиз болангиз таълим олаётган мактаб директорига мурожаат қилишингиз керак. «Жисмоний ёки руҳий ривожланишида ортда қолаётган, ҳамда узоқ муддатли даволашга муҳтож бўлган болалар учун уйда индивидуал ўқитиш жараёнини ташкил этиш тўғрисида»ги Низомнинг 30-пунктга асосан, мактаб директори бошка болалар билан муомала кўникмаларини эгаллаб олиш ҳамда инклюзия шароитида ижтимоий мослашиш мақсадида алоҳида эҳтиёжга эга ўқувчини мактаб дарсларига, мактабдан ташқари маданий-оммавий тадбирларга, ҳамда коррекцион-ривожланиш машғулотларга жалб қилиш мумкин.
(«Жисмоний ёки рухий ривожланишида ортда колаётган, ҳамда узоқ муддатли даволашга муҳтож бўлган болалар учун уйда индивидуал ўқитиш жараёнини ташкил этиш бўйича Низомни тасдиқлаш» тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қарори. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 30 йюнда №2691-сон билан руйхатга олинган. Бу жараён Сиз ва мактаб директори ва тегишли ўқитувчилар билан якин ҳамкорликда оширилса, сиз ва бола учун самарали бўлади.
Нашрларимиз
Алоқа
- "Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34
Тошкент 100100
Ўзбекистон - Тел: (+99890) 980-82-98
- Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
- Лойиҳа вебсайти: https://inclusive-education.uz/
Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:
Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122
Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065
Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578
Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521
Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622