Конференция ҳақида шарҳлар:

Ҳурматли ҳамкасблар ва дўстлар!
Мен лойиҳаси ютуқларига бағишланган ва жуда юқори даражада ташкил этилган ва муваффақиятли ўтказилган анжуман билан сизларни табриклайман! Сизлардан ҳар бирингиз лойиҳа муваффақияти учун катта иш қилган ва ўз ҳиссасини қўшган. Конференция мобайнида маҳаллий ҳокимият органлари, ўқитувчилар, мактаб ва боғча раҳбарларининг, ва энг муҳими, алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг ота-оналари чиқишлари яна бир бор мамлакатимиз учун ушбу лойиҳа ўз вактида ҳамда катта аҳамиятга эга эканлигига барчамизни ишонтирди.

Фурсатдан фойдаланиб, мен лойиҳа доирасида фаолият кўрсатган сизларнинг шижоаткорона лойиҳа муваффақияти йўлидаги меҳнатингиз учун ҳаммага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман! Умид қиламанки, инклюзив таълим дастури лойиҳа тугагандан сўнг ҳам давом этади ва барқарор бўлади. Умидим борки, Ўзбекистонда инклюзив таълим бўйича ўзоқ муддатли Миллий стратегия лойиҳаси қабул қилиниб, Ресурс марказлар тўла равишда иш олиб боради, ҳамда умумтаълим муассасаларда алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг сони аста-секинлик билан кўпайиб бораверади!

Ишончим комилки, лойиҳа доирасида ташкил этилган Европа мамлакатлари ва Ўзбекистондаги мутахассислар тармоғи доимо алоқада қолади, ва эришилган натижаларни янада ошириш борасида доимий равишда кўмак кўрсатади. Шунинг учун мен Ўзбекистонда инклюзив таълим лойиҳасининг муҳтор элчилари ва кунгиллилар бўлиб қолишимизни барчамизни чақираман!

Энг самимий тилаклар ила, Акмал Рустамов, Ўзбекистонда Европа Иттифоқи Делегацияси номидан.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: https://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622