Тошкентда «Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим» лойиҳасининг якуний конференцияси бўлиб ўтди

2016 йилнинг 21-22 сентябр кунлари ҳукумат вақиллари, Ўзбекистон Республикасидаги Европа Иттифоқи Делегацияси вакиллари, ҳалқаро донор ҳамжамияти, Тошкент, Наманган, Самарқанд, Сурхандарё ва Хоразм вилоятларидан экспертлар ва мутахассислар, ҳамда лойиҳа фаолиятига жалб этилган алоҳида эҳтиёжли болалар ва уларнинг ота-оналари иштирокида «Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим» лойиҳасининг марказий даражадаги нуфузи» номли якуний конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда инклюзив таълим ривожланиш истиқболлари ҳақида Ҳалқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев тақдимот билан сўзга чиқди. Тақдимот жараёнида айтиб ўтганидек, лойиҳа доирасида 907та алоҳида эҳтиёжли бола 27 пилот мактаблари ва 27 пилот болалар боғчаларида умумтаълим тизимига жалб қилинган бўлиб, шу билан бирга лойиҳадан фойда олган болаларнинг умумий сони 1500тани ташкил этди.

Иклюзив таълимнинг ҳуқуқий асослари ҳақида Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Болаларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш бўлими бошлиғи, лойиҳанинг хуқуқий масалалар бўйича эксперт Юлдузхон Ўмарбекова сўзлаб берди. Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари миллий ҳуқуқнинг турли соҳаларида қабул қилинган қонун ҳужжатлари нормалари билан ҳимоя қилинади. Масалан, 2007 йилда «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Қонунда соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий таъминот ва ҳар томонлама ривожланиш соҳаларида болалар ҳуқуқларининг кафолатлари белгилаб берилди. Ушбу қонунда ижтимоий жиҳатдан ҳимояга муҳтож ва махсус эҳтиёжга эга болалар ҳуқуқларининг кафолатларига алоҳида урғу берилди. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори Василя Алимова Лойиҳани марказий даражада амалга ошириш мобайнида эришилган инклюзив таълим соҳасидаги муҳим ютуқлар бўйича тақдимот билан сўзга чикди.

Жумладан, асосий натижалардан бири бу Ўзбекистонда инклюзив таълим бўйича ўзоқ муддатли Миллий стратегия лойиҳаси ва 2016– 2018 йиллар учун мўлжалланган Тадбирлар режаси бўлиб, улар миллий ва ҳалқаро ҳамкорлар билан кенг муҳокама қилинди, ҳамда Ҳукумат даражасида Стратегияни тасдиқлаш бўйича кейинги амалий қадамлар аниқлаб олинди.

Европа Иттифоқи мамлакатларидан келган ҳалқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган Стратегия лойиҳаси Ўзбекистон Республикасида таълимнинг инклюзив тизимини такомиллаштириш учун асос яратади, ва бу ўз навбатида ҳар бир болага, унинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий ҳолати, жимоний ва руҳий ривожланишидан қатъи назар, таълим олишдаги алоҳида эҳтиёжларига мослаштирилган сифатли таълим олиш учун тенг ҳуқуқлиликни таъминлайди.

Бундан ташқари, тадбирда бир қатор ҳалқаро ва миллий экспертлар лойиҳанинг қуйидаги натижаларини ўз тақдимотларида айтиб ўтдилар:

   - Тиббий, психологик ва педагогик комиссия аъзолари ва педагогик ходимларнинг 1350таси таълим соҳасида инклюзив хизматлар кўрсатиш бўйича ўқитилди;

   - Бешта пилот Ресурс марказлари ташкил этилган бўлиб, улар алоҳида эҳтиёжли болалар ва уларнинг оилаларига, ҳамда инклюзив хизматларни ишлаб чиқиш ва уларни тадбиқ этишга жалб этилган экспертларга 2000дан зиёд хизматлар кўрсатди;

   - Ўзбекистонда жамоатчиликнинг алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ижтимоий ва таълимдаги инклюзияси масалалари ҳақидаги хабардорлигини ошириш мақсадида 150дан ортиқ мақолалар чоп этилди, 11та теледастурлар ва 24та радиодастурлар эфирга ўзатилди;

   - Лойиҳанинг учта тилда яратилган www.inclusiveeducation. uz веб-саҳифаси муваффақиятли ишламоқда, уни кўздан кечирганларнинг умумий сони 110 мингга етди.

   - Лойиҳанинг 8та бюллетени, ҳамда инклюзив таълим тамойиллари ҳақида маълумот берувчи бешта рисоласи чоп этилди.

Шунингдек, тадбирда пилот мактаби ўқитувчилари ўқув жараёнига тадбиқ этилган инклюзив тажрибалари, алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ютуқлари, ҳамда Ўзбекистонда инклюзив таълим йўлидаги кейинги қадамлар бўйича тақдимотлар эшитилди. Инклюзив таълим ҳамма болалар учун, шу жумладан маҳсус эҳтиёжга эга бўлган болалар учун, турли хилдаги талабларини ҳисобга олган ҳолда тенг таълим олиш имкониятини яратишга қаратилган.

Инклюзив таълим тамойиллари ҳар бир бола таълим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳамда у тегишли билимлар даражасини эгаллаб, бу даражани тутиб туриш имкониятига эга бўлиши лозимлигини бош ўринга қўяди. Таълим соҳасида махсус эҳтиёжларга эга шахслар оддий мактабларда ўқиш имкониятига эга бўлишлари керак. Умумтаълим мактаблари аввалам бор болаларнинг махсус эҳтиёжларини қаноатлантира оладиган педагогик методларга асосланган шарт-шароитларни яратиб беришлари лозим.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: https://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622