«ИНКЛЮЗИВ ТАЪЛИМ АМАЛИЁТДА: ИЛК ЎҚУВ ЙИЛИДАГИ ТАЖРИБА ВА МУВАФАҚҚИЯТЛАР»

Пресс-релиз
Ўтказиш санаси: 2016 йил,1 август    
Ўтказиш жойи: Республика болалар ижтиоий мослашуви маркази, Тошкент шаҳар 

2016 йилнинг 1 августида Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида «“Ўзбекистоннинг алоҳида эҳтиёжли болаларни инклюзив таълим олиши” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда илк «инклюзив» йилнинг натижалари сарҳисобига бағишланган Медиа-брифинг бўлиб ўтди.

Медиа-брифингни Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази директори Алимова Васила Сатторовна очиб бериб, РБИММ лойиҳанинг асосий ташаббускоридан бири эканлигини таъкидлади, лойиҳани амалга ошириш жараёни Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирликлари билан ҳамкорликда бўлганлигини айтиб ўтди.

«Инклюзив таълимнинг асосий тамойили – ҳар бир бола илм олиш ҳуқуқига эга эканлигидадир. Барча болалар ўз имкониятларидан қатъий назар, мактаб ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишлари шарт. Муҳими, алоҳида эҳтиёжли болаларни нафақат, жамият аъзолари, жамоатчиликнинг ажралмас аъзоси сифатида, балки болалар ҳам жамоат аъзоси сифатида қабул қилишлари керак»,- деб қайд этди В.С.Алимова.

«Лойиҳамиз фаолиятида инклюзив таълим бўйича мавжуд меъёрий-ҳуқуқий база ҳам чуқур таҳлил қилинди.  Ўзбекистон қонунчилик базасида имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳимоя қилувчи жуда кўп ижобий жиҳатлар мавжуддир. Бундан ташқари, фаолиятимиз мобайнида имконияти чекланган болаларнинг сифатли таълим олишлари учун инклюзив таълим йўлга қўйилишида ота-оналар ҳамда алоҳида эҳтиёжли болаларга шарт-шароит яратиб бериш зарур эканлиги ҳам аниқланди.  Айтиб ўтиш керакки, лойиҳа доирасида ОЎЮнинг талабалари учун инклюзив таълим бўйича курслар ташкил қилдик, шунингдек, бола ҳуқуқларини таъминловчи бир қатор ҳужжатларни ишлаб чиқдик".

“Ўзбекистоннинг алоҳида эҳтиёжли болаларни инклюзив таълим олиши” лойиҳасининг раҳбари, халқар эксперт Стефания Алишаускиененинг тақдимот нутқида, лойиҳа доирасида алоҳида таълимий эҳтиёжли 800 та болага таълим берувчи ўқитувчи ҳамда тарбиячилар «инклюзив таълим курслари»да ўз малакаларини оширишганлиги, болалар боғчаси ва умумтаълим мактабларига жойлаштирилганлиги келтириб ўтилди. Шунингдек, лойиҳа асосида Ўзбекистон Республикасининг беш ҳудуди (Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм (Урганч), Сурхондарё (Термиз)да 5 та етакчи Ресурс маркази, 30 та тажриба-синов мактаб ва болалар боғчаси очилган, Инклюзив таълимни амалга ошириш узоқ муддатли Миллий стратегиясини ҳамда уни амалга оширилиш Тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Тошкент вилояти ҳудудий эксперти Дилдора Тўлаганованинг тақдимот нутқи лойиҳа кўмагида ташкил қилинган Ресурс марказларининг аҳамиятига бағишланди. Сўзга чиқувчининг «Инклюзив таълим ривожланишида Ресурс марказларининг аҳамияти: ресурс маркази боғловчи, қўллаб-қувватловчи ҳамда ахборот тарқатувчи восита» нутқи мавзусидан келиб чиққан ҳолда, Ресурс марказлари алоҳида таълимий эҳтиёжли болаларнинг ота-оналари, тарбиячи ҳамда ўқитувчиларни инклюзив таълимни ривожлантиришдаги асосий восита эканлиги алоҳида таъкидланди: «Ушбу марказлар фаолияти доирасида ота-оналар ҳамда мураббийларни қўллаб-қувватлаш учун бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда: лойиҳанинг етакчи мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидаги вазиятни ўрганиш, мониторинг таҳлилини олиб бориш мақсадида ташриф буюрилиб, учрашув, давра суҳбатлари ўтказилмоқда; алоҳида эҳтиёжли ўқувчиларнинг билимни ўзлаштириш даражасини баҳолаш натижалари хусусида маълумотлар тўпланилиб, ўрганилмоқда; инклюзив таълим бўйича консультатив-методик ёрдам кўрсатилмоқда, услубий ҳамда босма материаллар, қўлланмалар тарқатилмоқда».

Брифинг дастурига мувофиқ. журналистлар лойиҳа экспертлари ҳамда инклюзив  таълим муассасаларида илк бора таълим олаётган алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ота-оналарига фарзандлари эришган мувафаққиятлар, инклюзив таълимнинг афзаллик томонлари ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилишиб, инклюзив таълим тушунчаси, унинг ривожланиш имкониятлари хусусида маълумотларга эга бўлишди.
Таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистоннинг умумтаълим мактаблари ва болалар боғчаларида бўладиган ўқув жараёнига алоҳида эҳтиёжли болалар анъанавий усулда жалб қилинади. Бироқ шу пайтгача таълим бериш ҳамда тарбия услублари инклюзив педагогик услубларга асосланмаган эди. Натижада эса, алоҳида эҳтиёжли болалар эгаллаган билим, кўникма ва малакалар уларнинг эҳтиёжига  тўлақонли жавоб бермай, имкониятларини тўлиқ намоён этилишига тўсқинлик қиларди.

Инклюзив таълим эса, барча болаларнинг имкониятларидан қатъий назар, айниқса, имконияти чекланган алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ўз тенгдошлари қаторида таълим олиш имкониятларини таъминланишига йўналтирилган. Инклюзив таълим тамойилларига асосан, ҳамма бола таълим олиш ҳуқуқига эга, шунга биноан, у керакли билим олиши учун қўллаб-қувватланиши ҳамда бунга тегишли шарт-шароит яратиб берилиши шарт. Таълим соҳасида алоҳида эҳтиёжга эга шахслар оддий мактабларда ўқишлари керак. Бунинг учун оддий умумтаълим мактабларда уларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида, таълим олишга йўналтирилган махсус педагогик услублар ишлаб чиқилиб, улар ёрдамида билим олишга шароит яратилиши зарур.

“Ўзбекистоннинг алоҳида эҳтиёжли болаларни инклюзив таълим олиши” лойиҳаси туфайли Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Наманган, Урганч, Термиз ҳудудларидаги 30 та тажриба-синов мактаб ҳамда болалар боғчасига таълимнинг инновацион услублари, индивидуал ва алоҳида ёндошувга асосланган усуллар жорий қилинди ҳамда бу алоҳида таълимий эҳтиёжли 800 та боланинг таълим олиши учун фойдаланишда кенг имконият эшикларини очди.

Маълумот учун:
Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилувчи “Ўзбекистоннинг алоҳида эҳтиёжли болаларни инклюзив таълим олиши” лойиҳасининг фаолияти 2014 йилнинг март ойидан, 2016 йилнинг сентябрь ойигача режалаштирилган бўлиб, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида амалга оширилади. Лойиҳанинг бош ташаббускори Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидир.  Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги билан узвий алоқа натижасида қуйидаги бир қанча ижобий натижаларга эришилди:

  • Инклюзив таълим бўйича Миллий стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилди;
  • Алоҳида таълимий эҳтиёжли 800 та бола 15 та тажриба-синов мактаб ҳамда 15 та болалар боғчасига жойлаштирилди;
  • 1000дан ортик педагог ходим ва 153та тиббий-педагогик, психологик коиссия мутахассисларининг малакаси оширилди;
  • Педагог кадрларнинг инклюзив таълимга тайёрлаш, малакасини ошириш учун 4 ўқув модули ишлаб чиқиб, татбиқ этилди;
  • Беш етакчи Ресурс маркази очилиб, алоҳида таълимий эҳтиёжли болалар ҳамда уларнинг ота-оналари, шунингдек, инклюзив таълим хизматларини ишлаб қиқиш ва амалиётда қўллашни жорий этишда иштирок этувчи экспертларга 1511 тадан ортиқ амалий маслаҳат берилди;
  • Ушбу йўналишдаги аҳоли ва жамоатчилик билими, хабардорлиги оширилди.


Қўшимча маълумотларни қуйидаги алоқа воситалари орқали боғланиб олишингиз мумкин:
 Тел: (+99890) 980-82-98 Email: info@inclusive-education.uz

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: https://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622