Мутахассис текширувчи : Инклюзив таълим методологияси
(Муаллиф: МППК ва ўқув модулларининг эксперти, Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Лола Мўминова)
Ушбу метадология халқаро эксперт Елена Вахокопусв билан ҳамкорликда «Ўзбекистоннинг алоҳида эҳтиёжли болаларини инклюзивтаълим олиши» Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа доирасида тайёрланди.
Инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати таълим барча ва ҳар ким учун эканлиги тўғрисидагихалқаро ҳуқуқнинг тарафдори эканлигини исботламоқда. Имконияти чекланган кишиларнинг индивидуал таълим эҳтиёжларини қондириш зарурияти ва ҳар бир боланинг юзага чиқишини таъминланиши имкониятларини намоён этиш– жамият ҳаётидаги иштироки мақсадини амалга оширишнинг муҳим тамойили ҳисобланади.
Ушбу методология инклюзив таълимга бошланғич синф ва бошқа фан ўқитувчиларини, мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячиларини,шунингдек, унга мос келувчи таълим даргоҳининг талабаларини ўқитиш ҳамда ўқитувчилар, тарбиячилар, мактаб ходимларини малакасиниошириш учун ишлаб чиқилган. Методология махсус таълим эҳтиёж (МАХСУС ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖИ)ига муҳтож болаларга БМТнингимконияти чекланган кишиларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция, БМТнинг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияларининг тўла таълимҳамда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш миллий сиёсатимизга мувофиқ, шунингдек, «Таълим барча учун» Миллий дастури доираси асосидаўқитиш ва таълим берилишига асос бўлади.
Методологияда инклюзив таълимни таълим тизимига, асосан, бошланғич ва мактабгача таълим муассасаларига киритиш йўлининг муҳим жиҳатлариҳамда тамойиллари берилган. Методология услубий ўқитиш Пакетининг биринчи қисми ҳисобланади. Пакет қуйидаги қисмлардан иборат:
- Мактабгача таълим муассасалари ва бошланғич таълимда инклюзив таълим методологияси
- I услубий қўлланма – Инклюзив болалар боғчалари ва болалар ёши 2-7 ёш бўлган бошқа мактабгача таълим муассасалари учун
- II услубий қўлланма – Бошланғич синф ўқувчилари учун (7-10 ёшли болаларга)
Услубий таълим бериш пакетининг мақсади, ўқитувчилар, таълим муассасаларида ўқувчиларни тайёрлаш ёки малакасини ошириш,шунингдек, инклюзив бошланғич синф ҳамда мактабгача таълим муассасаларида фаолият олиб борувчиларнинг ҳар бир боланинг ўзигахос жиҳатларини ҳисобга олишлари, айниқса, махсус таълимга эҳтиёжманд болаларга сифатли таълим беришлари учун ёрдам кўрсатишдир.Пакетда болаларни қизиқтириш, диққатини жамлаш ва ўқишларидаги мувафаққиятларини қандай баҳолашга доир тавсияномалар бор.Икки услубий қўлланма методика ва аниқ мисоллар, қисқа ҳикоялар ҳамда амалий тавсияларни ўз ичига олади. Методика ўқитувчиларгаўқитувчиларнинг кучли жиҳатлари ва махсус эҳтиёжлари билан ишлашга ёрдам беради. Ўқитувчи ва ёрдамчи ходим инклюзивсинфларда ушбу материаллардан фойдаланишлари мумкин бўлган ҳолда ҳар бир боланинг, махсус таълимга эҳтиёжмандтурли тоифадаги – имконияти чекланган болалар, майда этник қатламнинг фарзандлари, қочоқлар, руҳий-ҳиссий бузилишларга эга болалар,аввал илк ва бошланғич таълим олмаган болалар билан ишлаш жараёнида фойдаланиб, таълим сифатини яхшилашлари мумкин. Методология миллий ва европа экспертлари томонидан миллий қонунчиликни тавсифива таҳлили ҳамда амалиётда қўлланилиши; инклюзив таълим соҳасида миллий, европа ва халқаро энг яхши тажрибаларни қўллашни давомлимуҳокамалар қилиш орқали ишлаб чиқилган. Пакет асосий ҳамкорлар (РБИММ ва ХТВ) ҳамда бошқа мувофиқ келувчи томонлар тарафидан муҳокамақилинган ва тасдиқланган, компонентга кўра махсус мактаб ва ресурс марказларида бошқарилган, шунингдек,ўқитувчиларга мўлжалланган,
- Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети;
- А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти;
- Мактабгача таълим муассасалари ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш Республика марказида ўтказилган семинарларда йўлга қўйилган.
1. Инклюзия ҳақида умумий тушунча
Ушбу қисм инклюзив таълимга назарий ва амалий жиҳатдан кириш қисмидир. Мақсад – ўқитувчи, тарбиячи ва талабаларга инклюзив таълимганисбатан ижобий муносабатни ривожлантириш, инклюзив мактаб ёки болалар боғчасида қандай билим ёки малакаларзарурлигини англаш, инклюзив таълим амалиёти ҳақида тушунчаг эга бўлган ҳолда амалиётни қандай ташкил этиш зарурлигини билишларигаёрдам беришдан иборат.
2. Таълим олиш ҳуқуқи инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири
Ҳар бир бола таълим олиш асосий ҳуқуқига эга, керакли даражадаги билимни олиш имконияти ва қўллаш имконигаэга бўлиши шарт1. Инклюзивтаълим Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномада белгилаб берилган стандарт ва тамойилларга асосланган. 1948 йилдаёқ Инсон ҳуқуқларибўйича халқаро декларация таълим олиш ҳуқуқини барча учун дискриминациясиз қўлланилишига чорлайди.
Шунингдек, Бола ҳуқуқлари Конвенцияси (1989)да ҳам болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи келтириб ўтилган.Таълим барча учун Дакар халқаро декларацияси (2000)инсоннинг таълим олиш ҳуқуқи билим олишнинг асоси эканлигини тасдиқлади. Ўзбекистон давлат томонидан таълимда алоҳида эҳтиёжликишиларнинг ҳуқуқлари тан олинишини талаб қиладиган Имконияти чекланган кишиларнинг ҳуқуқи тўғрисидаги Конвенциягаимзо чекди ва ратификация қилди. Ушбу ҳуқуқларни дискриминациясиз ва имкониятлар тенглиги асосида амалга ошириш мақсадида, давлат барчадаражадаги инклюзив таълим билан таъминлаши шарт. Бунда инсон потенциалини тўлақонли ривожлантиришга, соғлом бўлмаганлардаақлий ҳамда жисмоний имкониятларига нисбатан ишонч, ўз шахсиятига, иқтидор ва қобилиятига нисбатан ғурур ва ўзини ҳурмат қилишҳиссини тўла ривожлантиришга интилиш керак. Имконияти чекланганларга таълим олиш ҳуқуқи мавжудлигини кўрсатиш учун ногиронлигитуфйли алоҳида эътиборга муҳтож болалар бошланғич ёки ўрта таълимнинг бепул ва шартлилик тизимидан узиб қўйилмасликлари зарур. Уларўз турар жойлари бўйича сифатли ва бепул бошланғич ва ўрта таълимнинг инклюзив таълимидан фойдалана олишлари керак. Бунингучун мактабларда имконияти чекланган болаларнинг ўзига хос жиҳатлари ва уларга керакли ёрдам бериш ҳисобга олинган ҳолда, кераклиоқилона тадбир билан шунга мослаштиришлари шарт2.
Бу эса таълим тизими инсон ҳуқуқлари, унинг мазмуни ва жараёнларига мувофиқ келиши кераклигини билдиради.Иқтисодий, ижтимоий, маданийҳуқуқлар бўйича Қўмитанинг № 13-рақамли билдиргисида таълим олиш ҳуқуқининг давлат ҳимоясидаги мажбуриятларини таъминланиши учун у ҳамма учун баравар, узвий, мақбул, оддий деб келтирилган.
3. Инклюзия ҳақида гапираётганда биз нимани кўзлаймиз?
Инклюзия – бу кишилар жамият ҳаётида иштирок этиш жараёнидаги шарт-шароитни яхшилаш ва айни пайтда натижага эришиш. Бу катталар ваболалар ҳам ҳаётига тегишли қарор чиқаришларида ўз фикрларига эга бўлишларини, жамиятнинг барча жабҳаларида иштирок этишларимумкинлигини кафолатлайди. Таълим ҳақида сўз юритганимизда, инклюзия имконияти чекланган болаларнинг барча болалар каби мактабга боришларини,шу билан бирга ўқувчи сифатида яхши натижаларга эришишлари учун зарур бўлган махсус ишлаб чиқилган таълим ва мадад олишларинитушунамиз. Инклюзия таълим жараёнида ва жамиятда имконияти чекланган болаларнинг тўсиқларга дуч келмасликлари учун чоралар қабул қилишнианглатади. Инклюзия дискриминацияни бартараф этишни ва тенгликни ривожлнтиришни ўз ичига олади.
ЮНЕСКО инклюзияни «барча ўқувчиларнинг ўқишга нисбатан ортаётган иштирокларига, турли эҳтиёжларига эътибор бериш ва алоқага киришиш,маданий алоқа ва мулоқот жараёнидаги «ўзига хослик» жиҳатларини камайтиришга қаратилган жараён» деб белгилайди. Бунинг ичига болаларниёш тоифасига кўра қамраб олган ва мавжуд тизим барча болаларни таълим олишлари учун масъулдир деган ғояни илгари сурган; мазмуннинг,муносабатнинг, тузилманинг, умуман олганда стратегиянинг ўзгариши ва ўзгартирилиши киради»3.
4. Инклюзив таълим нима?
Инклюзив таълим бу барча ўқувчилар, шу жумладан имконияти чекланган лар ҳам ўз туманларидаги умумтаълим мактабларида оддий синфларда,ёшларига мувофиқ билим олиш учун керак бўлган ёрдамни олганлари ва мактаб ҳаётидаги барча жабҳаларда иштирок этишлари ҳамда ўзҳиссаларини қўшишларини англатади. Инклюзив таълим барча ўқувчиларга – таълимда асосий эҳтиёжга муҳтож бўлган ва бўлмаганларга ҳам ижобийтарзда тарбиявий ва ижтимоий таъсир қилади.
Инклюзив таълим, шунингдек, болалар боғчаси, мактаб дастури барча болалар мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидаги тадбирларда иштирокэтишларини таъминлайдиган тарзда ишлаб чиқилганлиги ҳамда лойиҳалаштирилганлигини англатади.
Инклюзив таълим тенглик, ижтимоий ҳаққонийлик, демократия ва иштирок этишлик билан боғлиқ. Мактабдаги ўзлаштирмасликнинг пасайиши ҳамданоҳақликнинг камайиши нафақат иқтисодий ўсиш ва рақобатбардошликда, балки камбаҳалликнинг камайиши ҳамда социал интеграцияни кучайишидаҳам ҳал этувчи мазмунга эга4.
Инклюзив таълим имконияти чекланган болалар уйларига яқин бўлган умумтаълим мактабларининг ёшларига мувофиқ синфларидақўллабқувватланишларини, асосий ўқув дастури билан биргаликда махсус дастурлар асосида махсус таълим олишларини,синфдаги тадбирлардаги иштирокини билдиради. Инклюзив таълим иложи борича олдинроқ бошлангани маъқул: асосий эҳтиёж бошланганлиги заҳоти,аралашув учун дарров чора кўриш керак. Бу билан тузилма ривожланишининг келгуси бузилишларини олди олинади. Юқори малакали ўқитувчилар яхшийўлга қўйилган қўллаб-қувватлаш тизими ва молиялаштиришнинг мувофиқ механизмларида ҳалқилувчи аҳамиятга эга.
5. Инклюзив ва махсус муассасаларнинг ўртасидаги фарқ нимада?
Ушбу жадвал инклюзив ва махсус таълим муассасаларнинг ўртасидаги асосий фарқларни кўрсатади.
Мактаб ва болалар боғчаси амалиёти |
Махсус | Инклюзив |
---|---|---|
Шакллантирилган гуруҳ ва синфлар |
МАХСУС ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖИдаги болалар махсус гуруҳ ёки синфлар- га ажратилиб, маълум мақсадда бир хил ташхисга мувофиқ гуруҳлаштирилади. |
МАХСУС ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖИдаги бо- лалар барча болалар билан бирга маъ- лум мақсадда турли қобилиятларига мувофиқ гуруҳлаштирилади. |
Баҳо | Баҳолаш ақлий, жисмоний, ташқи кўринишларига мувофиқ амалга оширилади. |
Баҳо боланинг қобилияти ва им- кониятларига кўра белгиланади. Болалар шахсий ютуқларига кўра баҳоланишади. |
Ўқув дастури | Ўқитишнинг махсус ва альтернатив дастурлари |
Болага йўналтирилган ва мослаш- тирилган, индивидуаллаштирилган йўриқномали барчага мўлжалланган ўқув дастури |
Ўқитувчининг вазифаси | Ўқитувчи – махсус интизомни на- зорат қилувчи эксперт, ўқувчилар унинг топшириқларини бажа- ришади. Ўқитувчи –лидер ва унинг ўзи синф ёки гуруҳдаги машғулотларнинг ташкиллаштири- лишига жавоб беради. |
Инклюзив таълим бериш билим ва кўникмаларига эга умумий таълим ўқитувчиси боланинг ўқув жараёнидаги ўқиши ва фаол иштирокини қўллайди. Гуруҳ ўқишнинг ташкил этилишига жавоб беради. |
Ўқиш | Болалар ўқитувчидан ўрганишади. Ўқитувчи юзага келган муаммони ҳал қилади. |
Болалар ва ўқитувчи бир-бирларидан ўрганишади ҳамда муаммони бирга- ликда ҳал қилишади. |
Натижа | Ўқувчи умумий стандарт талабла- рига жавоб берса мувафаққиятга эришган ҳисобланади. |
Ўқувчи ўқиш жараёнидаги шахсий эҳтиёжини қондирса, мувафаққиятга эришган ҳисобланади. |
6. «Асосий таълим эҳтиёжлар нима»?
Инсонлар турли тезликда ҳамда ўзларига мос келадиган усуллар билан билим олишади. Айрим болалар ва катталар секинроқ ўрганишади ҳамдабаъзи соҳаларни ўрганишда қийинчиликларга дуч келишади. Бундай ўқувчиларга мувафаққиятга эришишлари учун қўшимча ёрдам бериш керак.Бола агар ўзининг аксарият тенгдошлари ўрганган нарсани билмаса, ўзлаштиришда қийинчиликларга дуч келса, қўшимча таълимга эҳтиёж сезади.
Кўпчилик болалар ва ёшлар ўз ўқув жараёнида қандайдир махсус таълим эҳтиёжига эга бўлишади. Айрим бола ва ёшлар эса катта ёрдамга муҳтождирлар.
Бола ёки ёшларнинг асосий таълим эҳтиёжлари қуйидагиларни англатади:
- ижтимойи ёки ҳиссий муаммолар, соғлиқдаги руҳий бузилиш
- сезиш ёки жисмоний эҳтиёжлар
- мулоқот ва нутқдаги муаммолар
- жисмоний соғлиқ муаммолари
- эрта ва бошланғич таълимнинг етишмаслиги
- маданият ва тилдаги тафоввутлар(муҳожирлар, қочоқлар)
Асосий таълим эҳтиёжлари бор шахслар – бу узоқ муддатли жисмоний, ақлий, интеллектуал ёки сезиш бузилишларига эга болалар, шунингдеккатталар ҳисобланади. Имконияти чекланганликда соғлиғига зарар етган кишиларнинг жамият ҳаётида бошқалар қатори тўлиқ ва самарали қатнашишларидаатрофдагилар билан муносабати орасидаги тўсиқлар алоқанинг натижаси сифатида намоён бўлади.
7. Инклюзив мактаб ўқитувчиси ва инклюзив боғчада тарбиячиси қандай сифатларга эга бўлиши керак?
Инклюзив таълимда ўқитувчининг касбий маҳорати бош омил ҳисобланади.Ўқитувчи инклюзив тафаккурга эга бўлиши ва таълим сифати масъулиятини ўз зиммасига олиши шарт. Инклюзив таълим бериш ҳамда ўргатиш бўйичабарча ўқитувчилар ишининг сифати тўрт асосий мезонда белгиланган :
1 Ўқувчиларнинг турли тоифада эканлигига қарамай бир хил ҳурмат – Ўқувчилар турли тоифада бўлишларига қарамай, уларга таълим бериш имтиёзива имконияти сифатида қаралади. Бу ўз бошқалардан ташқари инклюзияга нисбатан ижобий муносабатни, ўзгача талабни тушунишни, барчаболаларнинг ҳуқуқини ҳимоя ва ҳурмат қилишни, ўқувчиларнинг турли эҳтиёжларига нисбатан ҳурмат ҳамда ҳамдардликни,таълим тизимининг ушбусоҳасига қизиққанлар ва ҳамма ўқувчилар билан тил топиша олишни ўз ичига олади.
2. Барча ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш – Ўқитувчилар барча ўқувчилар мувафаққиятга эришишлари учун улкан умидларни сингдиришади.Бу гетероген синфлардаги ўқувчиларга академик, ижтимоий, ҳиссий таълим беришда ўқитишнинг самарали йўлларини топишни ўз ичигаолади. Коммуникатив малакалар муҳим аҳамиятга эга: ўқитувчи таълим беришда асосий таълим эҳтиёжларига эга ўқувчиларни далда бериш учунқўллаб-қувватловчи ва муқобил услублардан, мулоқотнинг турли усул ҳамда шаклларидан,ўқув услубияти, материалларидан фойдаланади.
3. Бошқалар билан ҳамкорликда ишлаш – Барча ўқитувчилар учун ҳамкорлик ва ўзаро фикр алмашиниш муҳимдир. У ўз ичига ота-оналар ва оилалар,шунингдек, бир қатор таълим, ижтимоий, тиббий ходимлар билан ҳамкорликни ўз ичига олади.
4. Касбий фаолиятини доимий такомиллаштириш. Бунга ўқитувчи ўз фаолиятини тизимли баҳолаб бориши, мунтазам малакасини ошириши, алоҳидатаълим эҳтиёжлари бор болаларнинг интизомли ва муассасалар аро гуруҳлари билан самарали ишлаш учун лидерлик ҳамда бошқарув малакалариниқўллаш, муаммоларни биргаликда ҳал қилиш, кенг қамровли мактаб ҳамкорлигини йўлга қўйишга эришишда ёрдам бериш киради.
1Саламанская Декларация о принципах, политике и практической деятельности в сфере образования лиц с особыми потребностями. 1994
2 Конвенция о правах инвалидов ООН, 2006. Статья 24: Образование.
3 ЮНЕСКО, 2005.
4 Совет Европейского Союза, 2010.
ОДДИЙ (эришиш мумкин бўлган) – мамлакатдаги барча болалар учун белгиланган ёшда ишга рухсат берилгунича мажбурий ва бепул.
Таълим олишни танлаш болаларнинг қизиқишлари асосида ота-оналар томонидан эркин танланади.
МАҚБУЛЛИК – Таълим жараёнида ирқ, терисининг ранги, жинси, тили, дини, дунёқараши, келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи, туғилиши, ижтимоий аҳволи,ОИТС билан оғриганлиги, қуйи миллат ва элатга тегишлилик мақеи, жисмоний имконияти чекланганлиги каби дискриминацияга йўлқўйилмайди. Гендер ва ирқий дискриминацияга барча инсон ҳуқуқларини қоғоздагина эмас, амалда қўллаш орқали чек қўйилади.
УЗВИЙЛИК – Таълим соҳасида минимал стандартлар, йўриқномалар, ўқитишнинг мазмун ва услублари белгиланади ҳамда уларнинг барча ўқув муас-сасаларида бажарилиши назорат қилинади. Таълим сифати таълим тизимида инсон ҳуқуқларининг барчасини таъминланиши орқали оширилади.
БАРОБАРЛИК – Таълимни мактаб таълимидан мустасно қилинган болалар (масалан, қочоқ ёки мамлакат ичкарисига жойлаштирилган болалар,озодликдан маҳрум қилинган ёки ахлоқ тузатиш коллониясига сафарбар қилинганлар)дан ташқари болалар учун ишлаб чиқишва жорий этиш. Таълим олиш ҳар бир боланинг қизиқиши ва дунёқараши асосида, айниқса, имконияти чекланган болалар, қуйи миллат ваэлатларнинг фарзандлари учун баробардир.
Нашрларимиз
Алоқа
- "Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34
Тошкент 100100
Ўзбекистон - Тел: (+99890) 980-82-98
- Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
- Лойиҳа вебсайти: https://inclusive-education.uz/
Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:
Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122
Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065
Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578
Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521
Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622