Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантиришда РБИММ роли

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга жамиятимиздаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлашга нодавлат нотижорат ташкилотларини кенг жалб этиш масалаларига бағишланган Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида 2021йилнинг 8 февраль куни “Юксалиш”  Умуммиллий ҳаракати  томонидан “Президент мурожаатномаси- Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг янги босқичи” мавзусидаги Халқаро конференция ва унинг доирасида “Фаол фуқаролар” Умуммиллий Фестивали ўтказилди.

Фестиваль доирасида турли ҳил масалаларга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. “Инклюзив таълимни ривожлантиришда нодавлат ташкилотларнинг роли” мавзуидаги жамоатчилик мухокамаси хам шулар сирасидандир.
 Мухокамада РБИММ директори В.С.Алимова ҳамда “Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар муаммоларини ўрганиш” бўлими раҳбари Ш.Р.Тохировалар қатнашдилар. 
РБИММ директори В.С.Алимова ўз сўзида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази томонидан инклюзив таълим соҳасида бир неча йиллардан буён олиб борилаётган кенг ва самарали фаолият, мазкур фаолият доирасида марказ томонидан эришилган натижалар, ютуқлар, инклюзив таълим соҳасини ривожлантиришда қабул қилинган қонунлар, меъёрий-хуқуқий хужжатларнинг аҳамияти, бу борада 2021/2022 ўқув йилидан амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар ва уларнинг таҳлилини йиғилганларга тақдим этди.
Шунингдек инклюзив таълимни ривожлантириш, инклюзив жамият қуриш ислоҳотини амалга оширишда энг аввало бугунги кунда юзага келаётган бир қатор долзарб муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқлигини таъкидлаб ўтиб, мазкур муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли таклифлар киритди.
Бундан ташқари, кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида “Ўзбекисон 24”, “Менинг юртим”, “Севимли” телеканалларининг информацион дастурлари учун интервьюлар бирлди. 


Все материалы

Контакты

Офис проекта "Инклюзивное образование для детей с особыми потребностями в Республике Узбекистан"
Республиканский центр социальной адаптации детей
Абдулла Каххар, 34
Ташкент 100100
Узбекистан
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com


Информация о Родительских клубах в Узбекистане:


Родительский клуб в г. Ургенч
Основан: сентябрь 2015 г.
Количество членов: 142 родителя
Контактное лицо: Ибрагимова Муяссар
Тел: (+998 93) 922-71-22

Родительский клуб в г. Термез
Основан: февраль 2015 г.
Количество членов:  14 родителей
Контактное лицо: Мая Ганиева
Тел:  (+99891) 580-30-65

Родительский клуб в г. Наманган
Основан: май 2015 г.
Количество членов: 25 родителей
Контактное лицо: Нилуфар Худойкулова
Тел:  (+99891) 368-05-78
Родительский клуб в г. Самарканд
Основан: февраль 2014 г.
Количество членов: 25 родителей
Контактное лицо: Рахматуллоева Рохат Абдугаффаровна – Председатель
Тел: (+998 91) 559-85-21 


Партнеры

  • Namangan shahar 11-maktab