Лойиҳа экспертларнинг тилаклари

Лойиҳа раҳбари – Стефания Алишаускене

Мен лойиҳада март ойининг 2014 йилдан бери инклюзив таълим бўйича Бош эксперт сифатида иш бошлаганман, энди эса Лойиҳа раҳбари сифатида фаолият кўрсатмокдаман. Мен Ўзбекистондаги инклюзив таълим манбаалари ҳақида маълумотга эга бўлдим, ва бошқа миллий ва халқаро ҳамкорлар билан барча болалар учун сифатли таълимни янада ривожлантиришга ҳисса қўшдим. Лойиҳада биз ягона фикрга келишдик: мактабда боланинг ташхиси ёки касаллиги эмас, балки унинг мактабдаги ва таълим эҳтиёжлари энг катта аҳамиятга эгадир.

Инклюзив таълимни тадбиқ этиш учун мактаб ҳар бир бола учун очиқ ва мавжуд бўлиш керак, ҳар хил имкониятга эга болалар биргаликда ўқишлари, яъни ўқиш фаолияти билан ўз тенгдошлари билан шуғулланишлари, мактаб ҳаётида фаол қатнашишлари, ўзларини жамият вақили сифатида ҳис қилишлари керакдир.

Шунинг учун умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари доимий ёрдамга ва маслаҳатга муҳтождир – бу эса нафақат бир маротабалик ўқув курслари, балки инклюзив бўлиш мақсадда ходимларга ва бошқа жалб қилинган ҳамкорларга турли хил кўникмаларни, мотивация ва ишончни ривожлантиришга йуналтирилган доимий ва мунтазам равишда кўрсат аетган кўмакдир. Инклюзив таълимни тадбиқ этилиши билан ушбу ёрдам турли хил усуллар, масалан Ресурс марказлар орқали амалга оширилиши мумкин.

Лойиҳа доирасида бешта пилот ҳудудларда бешта Ресурс марказларига асос солинган бўлиб, ҳозирги кунда улар муваффақиятли фаолият кўрсатмокда. Ишонамизки, ушбу Ресурс марказлари, пилот мактаблари, боғчалардан яратилган тармок янада кенгаяди ва келажакда муваффақиятли фаолият кўрсатади. Лойиҳанинг яна бир ютуқлардан бири – бу бир бири билан маълумот, билим ва тажбира алмашган, ҳамда инклюзив таълимни ривожлантириш йўлида умумий муваффақиятга эришган мутахассислар ва экспертлар жамоасидир.

Мен барча миллий ҳамкорларимизга, ўқитувчиларга, ота-оналарга, болаларга ва инклюзив таълим масалаларини ечишга жалб қилинган ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусида ҳам омад сизларга ёр булсин!

Мудите Рейгасе – Инклюзив таълим бўйича эксперт

Мен лойиҳага 2015 йил июн ойида кирдим, бу даврда эса лоиха фаол босқичида эди. Асосий вазифаларимдан бири – ўқитувчиланир ва ТППК/ПТПК аъзоларини тайёрлашни ташкил қилиш ва таъминлаш билан, ҳамда пилот мактаблар, болалар боғчалари, Ресурс марказлари, ва, албатта, ота-оналарни доимий равишда қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирларни давом эттиришдан иборат эди. Боланинг таълим олиш эҳтиёжларини бахолаш бўйича гуруҳ аъзоси ва ўқитувчи сифатида мактабларга ва боғчаларга бўлган ташрифлар, ўқитувчилар ва ота-оналар билан мулоқот – энг қизиқарли ва ҳаяжонли давр эди.

Лойиҳа доирасида менинг фаолиятим шахсий ва профессионал нуқтаи назардан жуда ҳам қизиқарли эди. Мен барча пилот минтақаларда жуда ҳам кўп ажойиб инсонларни учратдим. Мен алоҳида эҳтиёжли болалар иштирокида дарслар ва тадбирларни кўзатишга, уларнинг ота-оналари, бобо ва бувилари билан учрашишга муяссар бўлдим, ўйлайманки, алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг бир қатор жуда ҳам тахликали оила аъзоларини тинчлантиришга муваффак бўлдим.

ТППК/ПТПК аъзоларни ва ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнида ва пилот мактабларга ва боғчаларга ташрифларим доирасида Ўзбекистондаги ҳамкасбларим билан инклюзив таълимда бўлган тажрибамни алмашишга муяссар бўлганимни тушуниш, жуда ҳам яхши ҳислар уйготади. Таълимдан қатнашаетган барча инсонлар учун тилагим шуки, алоҳида эҳтиёжлар ҳар доим, ҳар даврларда мавжуд эди, мавжуд ва келгусида ҳам мавжуд бўлади, вы шуни ҳар доим эсда тутиш зарур. Албатта, оила учун бу фожиа бўлиш мумкин, аммо ҳар қандай жамият учун бу табиий хол. Биз ушбу вазиятда қандай йўл тутишимиз – жамиятимизнинг тараккиетини ва етуклигини намоён қилади.

Региона Сабаляускене – Тренинглар ва сиёсий тизим бўйича эксперт

Лойиҳада мен тренинглар ва сиёсий тизим бўйича эксперт сифатида иштирок этганман, инклюзив таълим бўйича ўзок муддатли миллий стратегиясини, тарбиячилар, ўқитувчилар учун ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда ўз ҳиссамни қўшганман, ТППК ва ПТПК аъзолари, ўқитувчилар, директорлар, педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муассасалари ўқитувчилари учун тренинглар ўтказганман. Лойиҳа доирасида икки йил мобайнида Ўзбекистоннинг бешта минтақасига ташриф буюришга, ва кўплаб ажойиб мутахассиларни учрашга муяссар бўлдим.

Биз инклюзив таълим ҳақида сўз юритганимизда, ушбу вазифа осон эмаслигини тушунамиз, ва уни амалга ошириш учун нафақат қонунчиликка, балки педагогларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларига, таълим муассасаларнинг жисмоний муҳитига, ўқитувчилар томониданқулланилаётган усуллар қаторига жиддий ўзгаришлар киритишни талаб қилади. Энг муҳими ва мураккаб вазифа – бу инсонлар онгидаги ўзгаришларга эришишдир. Бутун жамиятнинг инклюзияси гояларига риоя қилиш зарурдир.

Таълим ҳар бир фарзанднинг индивидуал эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилиши, ҳар бир оила унинг фарзанди умумтаълим мактаб ёки боғчасида сифатли таълим олиш ҳуқуқига эканлиги каби эътиқодларга риоя қилиш керак. Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга болалар бошқа болалар каби севги-мухаббатга,ғамҳурликка, хавфсизлик ҳиссига ва уларни парвариш қилаетган катталар билан ва ўз тенгдошлари билан мулоқот ўрнатиш орқали атрофмуҳитни ўрганиш имкониятга муҳтожлигини эсдан чикармаслик керак.

Мен Ўзбекистонда учратган барча мутахассисларга уларнинг мураккаб вазифасини амалга ошириш йўлида омад, ҳукумат, маъмурият ва ҳамкасблар томонидан доимий ёрдам, барча болаларнинг ота-оналари томонидан тушуниш ва ўз ишининг натижаларидан рохат кўришни тилаб колмоқчиаман.

Муминова Лола Рахимовна – ТППК ва ўқув модулларининг экс-перти, Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Лойиҳа шарофати билан мен катта тажрибага эга бўлдим: ота-оналар, ўқитувчилар билан маслаҳат, ва энг муҳими алоҳида таълим эҳтиёжига эга болаларни текширувдан ўтказиш, улар билан мулоқот қилиш. Ўз иштироким билан Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожига ўз ҳиссамни қўшдим, яъни бошчилигимда 3 методик қўлланма, Елена Михайловна ҳамкорликда келгуси олий ўқув юртларининг педагоглари учун ўқув модули ишлаб чиқилди. Бундан ташқари – бу тарбиячиларни, ўқитувчиларни, дефектолог мутаххасисларни, ТППК аъзоларни ўқитиш, ёзги семинар-мактаблар, пилот мактабларига ва боғчаларга ташрифлар, уларни кўзатиб бориш, инклюзив таълимнининг аҳамияти ҳақида кенг оммани хабардор қилиш, ҳалқаро анжуманларда (Душанбе, Минск, Ереван) иштирок этишдан иборатдир.

Лойиҳа якунидан кейин ҳам эришилган натижаларнинг барқарорлигини таъминлаш, барча компонентлар фаолият
миқесини кенгайтириш, қўшимча ресурсларни жалб қилиш борасида ўз фаолиятимни кўрсатмоқчиман. Мен лойиҳанинг барча иш-
тирокчиларига рахмат айтмоқчиман, ва бизнинг ҳалқаро экспертларимизга, яъни Юрген, Стефанияга соглик, келгуси ишларида омад тиламоқчиман, барчангизни яна заминимизда кўришга ҳурсанд буламиз!

Ихтиёр Темиров – ҳудудий эксперт,Сурхондарё вилояти

2011 йилдан бери Сурхондарё вилояти Ҳалқ таълими Бошқармасининг имконияти чекланган болаларни ўқитиш йўналишида ишлайман. Умид билдираманки, лойиҳа якунида ўз ҳиссамни қўшганим ҳолда алоҳида эҳтиёжга муҳтож болаларни жамият ҳаётида ўз ўринларини топишидаги интеграциялаш даражаси ортади, уларга нисбатан муносабат ўзгариб, ўз
кўникмаларини ривожлантириш ва мактаб ҳаётидаги фаолияти ошади.

Шерзодбек Шарипов – маълумотларни тўплаш, сақлаш ва фойдаланиш методикаси ва механизми масалалари бўйича эксперт


Икки йил мобайнида мамлакатимизда амалга оширилган «Алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун инклюзив таълим» лойиҳасига
Муълумотлар базасини яратиш бўйича миллий эксперт сифатида бир неча фаолиятни юритишга имконият берилганлиги учун ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Лойиҳа фаолияти доирасида, Ўзбекистонда бешта пилот минтақасида инклюзив таълим муассасаларида таълим олаётган алоҳида эҳтиёжга эга болалар ҳақида маълумотларни туплаш, уларни сақлаш бўйича тегишли механимзларни ишлаб чиқишка муваффақ бўлдик.

Буи ш бизга бешта тажриба-синов инклюзив муассасаларидаги болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжларини ўрганиб чиқишга имконият берди, ва таълимдаги болаларнинг имкониятлари ва эҳтиёжлари ҳақида кенг миқёсдаги ахборот туплашга замин яратди. Инклюзив таълим лойиҳасининг муваффақиятли амалиёти натижасида, мамлакатимизнинг алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун ўз тенгдошлари ва дўстлар билан умумтаълим масканларда ўқиш имонияти пайдо бўлганига жуда ҳам ҳурсандман, бу эса лойиҳанинг асосий мақсад ва вазифаларга эришганлигига далолат беради.

Мамлакатимизнинг барча болаларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаровонлик, ва энг муҳими Ватанимизнинг энг ақлли, бақувват ва бахтли инсонларбўлиб етишига тилаб қоламан! Лойиҳанинг барча жамоа аъзоларини, миллий ва ҳалқаро экспертларни, бенефициар ва ҳамкорларни лойиҳанинг муваффақиятли якуни билан табрикламоқчиман ва лойиҳани амлага ошириш жараенида яқин ҳакморлиги учун миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Ильмира Қобулова – ҳудудий эксперт, Хоразм вилояти

Мен икки йил мобайнида лойиҳада фаолият кўрсатганимга ва Хоразмда инклюзив таълимни ривожига ҳисса қўшганимга жуда ҳам ҳурсандман ва бу билан фаҳрланаман. Жамоамиздаги ажойиб мутахассислар, ҳамкасблар ва ҳамкорлар билан ишлаш менга бир қатор ҳаётий билим, кўникма ва тажриба хавола этди. Бугун, оркага назар ташласак, мен педагог, тренер, раҳбар, мувофиқлаштирувчи сифатида ўз шахсий тараққиётимга гувоҳ бўламан. Мен инсонга учратган муаммоларга бошқача кўз билан қараш, уларни ҳал қилиш, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган инсонлар учрайдиган қийинчиликларни кўриш ва тушуниш, уларга ердам бериш, ва нихоятда дунёга янги назар билан қарашга ўргандим.

Анча ижобий, янада марҳаматли, сабр-тоқатли, мулоқот ўрнатишга кобилиятли инсонга айландим ва жамоада ишлашга ўргандим. Энг муҳими – турли хил жабҳалардан ва менга керакли пайтда ёрдам кўрсата оладиган кўп дўстлар ва ҳамкорлар пайдо бўлди. Барча барчага рахмат айтаман! Мени ургатганингиз, ҳаётимда қийин пайтларда мени қўллаб-кувватлаганингиз учун миннатдорман. Барча дўстларимга ва ҳамкасбларимга ижодий омадлар тилаб коламан! Биринчи бўлиш – осон эмас, аммо бу жуда ҳам фаҳрли. Ишонаманки, лойиҳамиз жамоаси Ўзбекистон ҳалк таълими ривожланиш тарихига инклюзив таълимни ривожлан- тириш йўлида энг кўп ҳисса кушган жамоа сифатида киради. Бизнинг мехнатимиз эса керакли даражада бахоланади ва эътирофга сазовор бўлади.

Мақсуда Муҳсинбоева – ҳудудий эксперт, Наманган вилояти

Лойиҳага ишга кирганимда, инклюзив таълим ҳақида умуман маълумотга эга эмас ждим, аммо киска давр ичида нафақат инклюзиянинг магзини, балки бутун лойиҳа давомида мен шуғулланган вазифаларимни севиб қолишга муяссар бўлдим. Кучли ва профессионал жамоада ишлаш, мамлакатимизнинг энг етук педагогларни билиш, энг яхши ҳалқаро тренерладан билим олиш, ва, албатта, болалар, уларнинг орзулари, интилишлари ва мухаббати, менинг шахсий ва профессионал ривожимга ҳисса қўшган.

Ишончим комилки, ушбу даврни мен алоҳида бир илиқлик билан доимо эслаб тураман. Фурсатдан фойдаланиб, мени қўллаб-қувватлаган ва лойиҳада қатнашган барча инсонларга миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Айтиб утиш керакки, бу – лойиҳа якуни эмас, балки инклюзив таълим сари энг бошланғич кадамлардан биридир. Ва ушбу бошланиш остонасида мен барчангизга соғлиқ, тинчлик ва фаровонлик тилаб коламан! Дунёмизнинг барча болалари бахтли ва севимли бўлсин!

Махмуда Наматова – ҳудудий эксперт, Наманган вилояти

Мен кўп йилдан буён алоҳида эҳтиёжга эга болалар билан иш олиб боиришимга қарамасдан, «Ўзбекистонда инклюзив таъ-
лим» доирасида ўқув тренингларда қатнашуви менга бебаҳо таълим ва тажриба ҳадя қилди. Мен нафақат алоҳида эҳтиёжга эга болалар ва уларнинг ота-оналари билан ишлаш бўйича билимларни, балки педагоглар билан иш жараёнини тўғри ташкил қилиш, муаммоларни ҳал этиш ва стереотипларни бартараф этишни ўргандим. Лойиҳа менга болаларимиз ўртасида кўплаб юксак ютуқларга эга иктидорли ва доно болаларни топишга имконият берди.

Уларнинг куйган мақсадга интилиши, ҳаётга ва атрофдагиларга бўлган муносабати нафақат ўз тенгдошларини балки катталарни ҳам ҳаракатга ундайди. Ушбу жажжигина болакайлар умумтаълим мактабларга ва боғчаларга бориш, ҳамма қатори ўқиш, хакикий дўстларни топиш ва, энг муҳими, бошқаларни гамхурли ва интилувчан бўлишни ургатиш имкониятни қўлга киритганлигига бахтиёрман. Қизиқарли ва ажойиб лойиҳа учун рахмат!

Рано Ҳалилова – ҳудудий эксперт, Самарқанд

Лойиҳада ишлаш мен учун, энг аввало, ўз-ўзимни амалга ошириш, чунки мен алоҳида эҳтиёжга эга инсонларнинг жамиятга мослашиш билан шуғулланаётган ННТга раҳбарлик қилмоқдаман. Ушбу лойиҳа орқали мен ҳаётда нима муҳим эканлигини, кўп ажойиб дўстларни топдим, мен алоҳида эҳтиёжли болаларни ва уларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлайдиган жамоанинг вакилига айландим.

Менинг ёрдамим билан Самарқанддаги ота-оналар клуби янада фаолроқ иш кўрсатишни бошлади, кўплаб шаҳардагилар унинг фаолияти ҳақида хабардор бўлдилар, ва бу – зўр омил деб, ўйлайман. Лойиҳа менга танлов қилиш олдида қийинчилик ва шубҳада юрган инсонларни қўллаб-қувватлаш имкониятини берди. Ҳаммамиз инклюзив жамиятни ривожлантиришга ҳиссамизни кушмокдамиз, деб ҳис этаман! Инклюзив ҳаётимизни давом эттиришга ваъда берамиз!

Дилдора Туляганова – ҳудудий эксперт, Тошкент вилояти

Маълумотим бўйича дефектологман. 1995 йилдан 2014 йилгача 4– сонли оммавий болалар боғчасида мудира бўлиб ишладим.. 2010 йилдан ҳозирги кунгача нодавлат ўқув-коррекцион реалибитация марказининг директориман. 2009 йили Ғазалкент шаҳридаги 4 мактабгача таълим муассасасида соғлом болалар билан бир қаторда имконияти чекланган болалар таълим оладиган ва тарбияланадиган аралаш гуруҳ ташкил этдим. Ўйлайманки, алоҳида эҳтиёжга муҳтож болалар жамиятда оиладан ажралмаган ҳолда ўз ўринларини топишлари ва қизиқиш ҳамда имкониятларига кўра таълим олишлари керак.

Юлдўзхон Умарбекова – ҳуқуқий масалалар бўйича миллий эксперт

Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ходими сифатида лойиҳа бошланишиданоқ эксперт сифатида жалб қилинганман, чунки болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Марказимизнинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Марказдаги тажрибам пилот таълим муассасаларида инклюзив таълимни жорий этиш жараёнини ҳуқуқий тарафдан қўллаб-қувватлашни ва ташкил қилиш бўйича лойиҳа вазифаларни тўғри амалга оширишга ёрдам берган. Лойиҳа доирасида фаолият ушбу йўналишдаги ҳалқаро тажрибани ўрганиш, Стефания, Регина, Мудите ва Юрген каби юқори малакали ҳалқаро мутахассислар билан ёнма-ён ишлаш имкониятини берди.

Лойиҳа доирасидаги фаолиятимда мен алоҳида эҳтиёжли болаларга, уларнинг имкониятларидан ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, таълим кўрсатиш ҳар хил турларни яратиш нақадар муҳим эканлигига амин бўлдим. Ўзбекистондаги жорий қонунличикка асосланган холда, мен боланинг таълим такдирини ҳал қилишда иштирок этаётган мутахассислар, ота-оналарнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ва инклюзив таълимни яратишга ўз ҳиссамни қўшганман.

Келажакда ҳам мен ушбу йўналишда иш олиб бораман, чунки республикамизнинг тизимига инклюзив таълимни жорий этиш жараёни давом этади ва мукаммаллаштирилади. Мен алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида биз билан ҳамкорлик қилган, ва келажакда ҳамкорлик қиладиган ҳамкорларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.


Наргиза Алиқулова – коммуникация ва омма хабардорли- гини ошириш бўйича эксперт

Янги концепциялар ва тушунчалар бизларни доимо куркувга солади. Инклюзив таълим, алоҳида эҳтиёжли болалар, индивидуал ёндошув каби янги атамалар. Ва уларни тарғибот қилиш керак, улар ҳақида гапириш керак, тўғри етказиш, салбий ҳиссиётларсиз, босимсиз, жараёндан ижобий ҳиссиётларни уйғотган холда... Албатта, лойиҳа шахсан мени, менинг ҳаётимга, болаларимга, жамиятга ва албатта… сўзга бўлган муносабатимни… ўзгартирди. Чунки ўз мутахассислигимдан келиб чиқиб, сўз накадар кучли қўрол эканлигини биламан.

Лойиҳа доирасида мен ҳалқаро экспертлардан, РБИИМ ходимларидан, ўқитувчилардан, ота-оналардан, ва, айниқса, болалардан кўп нарасани ўргандим. Болалар – дунёни соғлом/касал, ок/кора, ўзбек/рус деб қарамайди ва бўлмайди. Ушбу қарама-каршиликни, тушунчаларни биз, катталар, яратамиз. Болалар эса дунёни борлигича яхши кўришади ва қабул қилади.

Мен лойиҳа жамоасига, дизайнерларга, суръатчиларга, ва мен билан бир ижодий гуруҳда ишлаган барча инсонларга рахмат айтмоқчиман. Ҳар биримиз ўз дилидан бир қисмини ҳар бир суръат, расм, нашр, фильм, ёки бюллетенга хадя этган. Биз яшаган дунёмизни оз бўлса ҳам яхшироқ қилишга ҳаракат қилдик. Агарда сиз бизнинг фаолиятимиз натижасида инклюзив таълим ҳақида оз бўлса ҳам, кўпрок ахборотни қўлга киритган бўлсангиз, демак, биз ўз мақсадимизга эришдик!

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622