Урганч шаҳридаги «Умид» Ота-оналар клубининг муваффақиятлари

(Тошкентда якуний конференцияда Ота-оналар клуби раисининг нутқи)

« – Боланинг ривожланиши учун асос солинадиган қадр-қимматлар, тушунчалар, бошқа одамларга бўлган ҳистуйғулар шакллантириш учун нодир шарт-шароитлар айнан оилада яратилади».

Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамкасблар, меҳмонлар. Менинг исмим – Ибрагимова Муяссар Қурбоновна, мен Урганч шаҳридаги «Умид» ота-оналар клубининг раисиман. 35 йилдан ошиқ №10 мактабда математика ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатганман, ҳозирги пайтда эса нафақадаман, ва навараларнинг тарбияси билан машғулман. «Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим» лойиҳаси кўмаги билан Ота-оналар клубларни яратиш зарурлиги – бу теорема эмас, балки аксиомадир.

Ота-оналар клуби – бу боланинг махсус тарбиясига тегишли керакли микдорда билим олиш, психологик ёрдам, таълим-тарбия жараёнининг барча иштирокчиларни, ота-оналарни, ўқитувчиларни, болаларни дўстона рухида уюштириш каби қўллаб-қувватлаш ишларидан иборатдир.

Инклюзив таълимнинг мақсад ва вазифаларни яхши тушуна оладиган инсонлар, айниқса алоҳида эҳтиёжли болалар учун бундай таълим ташкил қилиш зарурлигини ўз қалби билан ҳис қилаётганлар Ўрганч шаҳрида «Умид» ота-оналар клубини яратилишига катта ишонч ва умид билан қабул қилганлар. Айнан алоҳида эҳтиёжли болалар учун таълим – бу, энг биринчи навбатда, касб танлаш ва ўзлари бир қисми бўлмиш жамиятда ижтимоий мослашув кўникмаларига эга бўлишни англатади. Ота-оналар клуби – бу таълим-тарбия жараёнга жалб қилинган мутахассисиларнинг, яъни ўқитувчилар, синф раҳбарлари, психолог, ижтимоий педагог, согликни саклаш ходимлари, ТППК ва ПТПК комиссия аъзолари, мактаб маъмурияти, ва, албатта, ота-оналардан иборат жамоанинг келишилган ҳолда фаолиятдир!

Ота-оналар клуби 2-015 йил сентабр ойидан ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, ҳозирги кунда аъзоларнинг сони 90дан оиладан ортиқдир. Клубни яратиш учун ҳеч қандай қарор ёки фармойишлар бўлмаган, аксинча, умумий муаммоларга ва турли хил эришувларга эга ота-оналар ва болаларни бирлаштирадиган катта оила дунёга келди. Лойиҳанинг Ресурс марказига ота-оналар мурожаат қилиб, ўз қалбларида йиллаб йиғилган саволларга жавоб топганлар, ўз ҳаётларини ҳикоя қилганлар ва маслаҳат олганлар.

Клубимизнинг асосий мақсади – тарбиячилар ва ўқитувчиларнинг фаол иштирокида ота-оналарда махсус таълим ва психологик-тарбиявий кўникмаларини яхшилаш орқали алоҳида эҳтиёжга эга бўлган боланинг оилада ёки таълим муассасасида баркамол ривожланиши учун қулай шароитлар яратишдан иборатдир. Алоҳида эҳтиёжли болага тарбия кўрсатадиган оилаларга ёрдам кўрсат шнинг энг самарали йўлларидан бири – Ота-онлара клубидир.  «Умид» Ота-оналар клуби ўз олдига қуйидаги мақсадларни қўйган:

   - Ота-оналарда ўз болага адекват муносабатда бўлиш ва уни қабул қилишни шакллантириш: «касаллик» тушунчасидан ўзоклашиш ва «боланинг ривожида махсус қонунлар» тушунчасига ўтишга ҳаракат қилиш муҳим аҳамиятга эга;

   - Боланинг шахсий, ижодий ва ижтимоий захираларни максимал ҳолда очиб бериш учун оилада қулай микроклимат шакллантириш;

   - Ота-оналар ва боғчалар, мактаблар ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш, сифатли таълим олиш, тажриба алмашиш ва бойитиш;

   - Ота-оналарнинг шахсий ва ижтимоий ривожланиш, ижтимоий фаоллик кўникмаларни ва конструктив хулқ-атворни шакллантириш.

Бугунги кунга қадар «Умид» клуби катта иш олиб борган, яъни ота-оналарнинг саводхонлиги ва дунёқараши кенгайди, инклюзив таълим, унинг ҳуқуқий асослари, шаклланиши, болаларнинг муаммолари ҳақида катта ҳажмда маълумотга эга бўлдилар, кўп ота-оналар кўзатув кундалигини тутиш, боланинг кучли ва заиф томонларига аҳамият беришга ўргандилар. 15га яқин энг фаол ота-оналар инклюзив таълим бўйича тренинг машғулотларда қатнашган.

Хоразм вилояти таълим ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти психологлари Салаева Навбахор, Бекчонов Хусинбой ва Собиров Комилжон томонидан ўтказилган бир қатор семинарлар натижасида отаоналарнинг болани парвариш, тарбиялаш ва диагностика қилиш ҳақида билимлар ошди.

Клубимизнинг асосий функциялар қуйидагича:

   - Ота-оналарда алохида таълим эҳтиёжига эга боланинг шахсиятини ижобий қабул қилишни шакллантириш;

   - Алоҳида эҳтиёжга эга болага нисбатан ота-оналарнинг тарбиявий вазифаларга ёндашувини кенгайтириш;

   - Бола шахсиятини тўғирлаш учун зарур бўлган тарбия техникалари ва ота-она ва бола ўртасидаги муносабатларнинг самарали усуллари билан ота-оналарни таништириш;

   - Мактаб мутахассислари билан мулоқот ўрнатишга ва «Умид» клуби учрашувларига қизиқиш ва истагини уйғотиш;

   - Жамият билан алоқаларни кенгайтириш, ўхшаш муаммоларга эга бошқа ота-оналар билан мулоқот ўрнатишга имконият яратиш.

Бизнинг ижтимоий ҳамкорлардан бири – Олимпия захиралари коллежи, «Соғлом авлод учун жамғармаси», Ургенч шаҳридаги Марказий поликлиника, «Миллий тикланиш» Ўзбекистон демократик партияси, Ўрганч шаҳар касаба уюшмаси бўлими, Футбол бўйича мактаб-интернат, «Камолот» ЁИХ, Ўрганч давлат университети. Мен ушбу бефарқ одамларни болаларга ғамҳурлик кўрсатиш ва инклюзив таълим ривожланишига қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Биз ота-оналарни эмас, балки ота-оналар ўзлари кўп нарсалар ҳақида билимга эга бўлдилар. Яъни кўп оилаларда олдин муаммо бўлган вақт масаласига келсак, ҳозир ота-оналар болага кўпроқ вақт ажратишга ўргандилар. Ҳар чоршанба куни Олимпия захиралари колледжида Сабохат Бекчонова ва Илмира Собирова томонидан гимнастика бўйича машқлар ўтказилмокда. Машқлардран кейин эса ота-оналар фарзандларининг муваффақиятлари ҳақида баён этиш, тажриба алмашиш ва ҳулоса чиқариш мақсадида клубда қоладилар.

Ота-оналар томонидан катта ва кичик моторика, ижтимоий мослашув ва ҳоказолар каби махсус атамаларни тушунишлари ва уларни амалда ишлатишлари одамни қувонтиради. Ҳар шанба куни хореография бўйича ота-оналар ва болалар учун машқлар ўтказилади. Фарзандлар шодиёна руҳда рақсга тушишлари, албатта, ота-оналарни қувонтиради. Олиднги пайтларда бу болалар мусиқа товушидан қулоқларни ёпиб, инжиқ болалар эди, ҳозир эса коллежнинг биринчи курс талабаси Кобулова Осуда раҳбарлигида барча ҳаракатларни такрорлайдилар.

Ўйлайманки, бундай nдақиқаларда болаларимиз қайтдан дунега келиб, ўз ҳаракатларига ишонч билан қарайдилар. Сешанба ва пайшанба кунлари эса Алибекова Динара махсус педагог ва шахмат мактабини олиб боради. Болаларимиз яшайдиган оилалар янада мустаҳкам бўлдилар. Бир онанинг таъкидлашича – «отамиз олдин ҳеч қачон боласи билан кўчага сайр қилишга чиқмас эди, энди эса – Мен ўзим уни машғулотларга олиб бораман». Бунинг ўзи – ғалаба эмасми?

Кўп оилаларда бола хоналарида қум даволаш бурчагини, эртак терапияси ва сенсор бурчакларини ташкил қилинди. Ота-оналар клуби эришувларидан бири – болалар тарбия олаётган боғча ва мактаблар билан доимий алоқадир. Ушбу муассасаларнинг мутахассислари, яъни тарбиячилар, психолог, логопедлари билан ҳамкорлик ўрнатилган. Бундан ташқари, ота-оналар болалар учун индивидуал таълим олиш режаларини тузиш жараёнида фаол қатнашмокда.

Кўпчилик ота-оналар бир-бирининг исми шарифларини, болаларини, муаммоларни ва кечмишлари ҳақида хабардордир. Агарда уларнинг умумий фаолиятига доир китоб ёки мақола учратишса, доимо бир-бири билан маълумот алмашишади. Улар ўз болаларнинг ютуқлари билан фаҳрланадилар, бир-бирига опа-сингилдек, яъни бир оила бўлиб қолишган Ота-оналар кўп ҳолларда ташаббус кўрсатиб, жорий лойиҳаларни яхшилаш йўлида янги тадбирларни ўтказиш борасида таклифлар киритади.

Клубимизнинг бир мақсади бор – бу ННТ очиш ва тажрибамизга асосланиб, Хоразм вилояти ота-оналари билан иш бошлаш учун фаолиятимизни янада кенгайтиришдир. Ҳулоса қилиб айтганда, ўқитувчилар, қай ёшда бўлмасин, ўқувчиларсиз яшай олмайдилар. Балки шунинг учундир, нафақада бўлсам ҳам, аммо кўчада эҳтиёжли болаларни учратсам, онаси билан қандай қилиб суҳбат қуриш, унинг муаммолари ҳақида суриштириб, унга қандай қилиб кўмак кўрсатиш мумкин деб ўйлайман.

Масалан, уйим атрофида истиқомат қилаётгн Азизбек. Уч кун мобайнида ўйладим, ниҳоят, унинг уйига кириб, онаси билан гаплашишга қарор қилдим. Ҳозир онаси жуда ҳам ҳурсанд, чунки Азизбекнинг орзуси амалга ошди, у энди астойидил спорт билан шуғулланмокда, ўзининг паралимпиада бўйича тренери билан сузиш бўйича чемпионатга тайёргарлик кўрмоқда, бундан ташқари эса рақс ва шахмат билан шуғулланмокда.

Бугун, бундай катта ва жиддий аудитория олдида тақдимот қилар эканман, лойиҳа доирасида ва ота-оналар клубида 1,5 йилдан буён фаолият кўрсатиб ва айрим бир тажриба ва кўникмалар қўлга киритиб, бизнинг ўқитувчиларимиз ёрдамида шакллантирилган эътиқодларимиз ишонч билан қуйидагича деб айтишимиз мумкин:

   - Ҳар бир бола ўқиш қобилиятига эга ва албатта ўқийди;

   - Ҳамкорлик ва ижтимоий ҳамкорлик ўзаро тушунишга кўмак беради;

   - Муваффақиятимиз сайиҳаракатлирмизга боғлиқ;

   - Ўзгаришлар – янги имкониятлардир;

   - Яхши муносабатлар – катта кучдир!

Менимча, дунёмиз – бу «Болалик» номли эртак мамлакати ва унинг ҳар бир киши ота-оналардан ва фарзандлардан иборатдир. Қандай тадбирларни ўтказишдан қатъий назар, қандай лойиҳаларни ташкил этмайлик, бизнинг энг буюк мақсадими ягона – болаларни тарбиялаш, уларга сифатли таълим-тарбия бериш, уларнинг имкониятлларига тўғри келадиган ижтимоий кўникмалар ва касб-ҳунарни аниқлашга ёрдам кўрсатишдир.

Болаларга ҳаётдаги ўрнини топиш, ота-оналарга эса сабртоқат ва мақсадга эришиш ишончни ривожлантиришга ёрдам беришдадир. Биз, ота-оналар, инклюзив таълимнинг тўғрилигига ва зарурлигига ишонамиз, биз уни қалбимиз билан ҳис қилдик, фарзандларимиз ютуқларини ва муваффақиятларини амалда кўришга муяссар бўлдик. Айнан шу мақсадда Ўзбекистонда инклюзив таълим келажаги учун, унинг ривожи ва барқарорлиги бор кучимизни сарфлаб ҳаракат қилишмиз керак, чунки бу жараён бутун жамиятимиз учун керакдир.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622