Клуб фаолиятига бағишланган тақдимот билан Тошкентда бўлиб ўтган якуний конференцияда Клуб раҳбари – Рахматуллаева Рохат сўзга чиқди

Лойиҳа доирасида биз Ота-оналар клубини ташкил қилдик. Учрашувларимиз самимий суҳбат, қўшма тадбирлар, бир пиёла чой устида ўтмоқда. Учрашувларимиз чогида биз ўз тажрибамиз, ҳаёт кечмишлари ҳақида гаплашамиз, ҳамда янги билим оламиз. Кўпинча ота-оналар учун уларнинг муаммоларни тушуна оладиган инсонларни топиш жуда ҳам муҳимдир. Уларга руҳий кўмак керак. Учрашувларимизда инклюзив жамият қадриятлари ҳали шакллантирилмаган атроф-муҳит билан қандай мулоқот ўрнатиш кераклиги, фарзандни ва оилани бошқаларнинг беандишаликдан ҳимоя қилиш ҳақида суҳбатлар уюштирамиз.

Алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ота-оналари томонидан фарзандига унинг бошқа одамлардан жисмоний фарқлигини қандай қилиб тушунтириш мумкинлиги ҳақида тез-тез саволлар берилади. Тенгдошлари билан мулоқот ўрнатишда қандай кўмак бериш мумкин. Клубимизнинг эшиклари доимо ҳамма учун очиқдир. Алоҳида эҳтиёжга эга бўлмаган болаларнинг ота-оналари ҳам келиб туради. Улар кўп ҳолларда инклюзив таълимга шубҳа ва эҳтиёткорлик билан қарашади. Саволлари эса бир хил: Алоҳида эҳтиёжга эга болалар билан биргаликда бўлиш оддий болаларга салбий таъсир қилмайдими?

Болангиз улғаяди, у ҳар хил болалар ва катта одамлар билан учрашади, шунинг учун у мулоқот ўрнатиш йўлларини билиш керак. Боғчани ёки мактабни тугагандан сўнг, у нафақат бошланғич билимларни, балки ижтимоий ва одамлар билан мулоқотда бўлиш кўникмаларга эга бўлиши керак. Алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг сони кўпаймокда, шунинг учун улар ҳар бир мактабда энди учратилиши мумкин. Тақдимотимни Сократ сўзлари билан якунламоқчи эдим: «Ҳар бир инсонинг дилида қўёш бор. Фақатгина унинг нур сочишига имконият беринг». Ўйлайманки, бизнинг умумий мақсадимиз – қўёшчаларимиз нур сочиши учун шароит яратишдадир. Эътиборингиз учун рахмат!

Маълумот учун:

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналар клуби 2005 йилдан буён, алоҳида эҳтиёжга эга боланинг онаси Рахматуллаева Роҳат бошчилигида фаолият кўрсатмокда. Бошланғич босқичда – клуб норасмий шаклда фаолият кўрсатиб, 2014 йилдан бошлаб, «Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим» лойиҳаси кўмаги билан Ота-оналар клуби аниқ мазмунга, тадбирлар ва натижалар режасига эга бўлди. Ҳозирги кунда Ота-оналар клуби алоҳида эҳтиёжга эга болаларнинг умутаълим боғча ёки мактабларда таълим олишлари учун ёрдам бермоқда.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622