Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ)нинг раҳбари Алимова Васила Сатторова лойиҳа ҳақида

Лойиҳа биринчи ўринда Марказнинг алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ҳуқуқларини таъминланиши борасидаги фаолиятини бир неча қадам олдинга силжитди. Шубҳасиз, бу ишлар аввал ҳам олиб борилган, бироқ лойиҳа фаолиятимизнинг келгусидаги ривожланишига кучли туртки бўлди.

Иккинчидан, лойиҳа нафақат вазирлик ва муасссасаларнинг мутахассислари, балки РБИММ мутахассисларининг ҳам билим даражаси ва малакасини ошириш имконини берди. Лойиҳа доирасидаги фаолиятларида ходимларимиз бошқа мамлакатларнинг инклюзив амалиёти тажрибасини ўрганиш, маҳоратини ҳосил қилиш орқали, айтишимиз мумкинки, инклюзив таълим жабҳасидаги ўз билимларини уч баробар орттиришди.

Учинчидан, бу инклюзив таълимга ёндошувдир. Биламизки, инклюзив таълимга нисбатан ягона нуқтаи назар, қараш йўқ. Ҳар бир мамлакат ўз имкониятларидан келиб чиқишини ўрганган ҳолда биз, лойиҳа туфайли жуда катта ахборотга эга бўлдик. Ҳар бир мамлакатнинг ижобий тажрибаси ва чиқарган сабоқлари доимо фойдали бўлиб келган; айтишади-ку, ўзгалар қилган хатолардан ҳулоса чиқариш, ўрганиш осонроқ деб.

Инклюзив таълимнинг баъзи бир томонлари муаммоларга айланиб кетиши мумкинлигини билиш биз учун муҳим бўлди. Вазирлик ва муассасаларнинг мутахассислари жалб қилинган Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантирилишига ёндошув ҳамда тўзилмасини ишлаб чиқараётганимизда, биз тўрган гапки, ички жиҳатларимиз – менталитет, турмуш тарзи, таълим тизими ва соғлиқни сақлаш каби бир қатор жиҳатларни ҳисобга олдик. Шу каби барча омиллардан келиб чиқиб, Ўзбекистон шароитида муқобил бўлган моделни ишлаб чиқаришга ҳаракат қилдик.

Ва, албатта, энг муҳими – инклюзив таълим бўйича мавжуд бўлган меъёрийҳуқуқий базани чуқур таҳлил қилишга муваффақ бўлдик. Ўзбекистон қонунчилик базасида кучли жиҳатлар жуда кўп, шу билан бирга инклюзив таълимнинг ишга туширилишида алоҳида эҳтиёжли болалар ва уларнинг отаоналарига юқори малакали таълим олиш учун шартшароит яратиш тарафидан ҳали кўриб чиқилиши зарур бўлган жиҳатлар ҳам мавжуд эканлигини аниқладик.

Лойиҳа доирасида ОЎЮнинг талабаларига инклюзив таълим бўйича курсларни йўлга қўйдик, 2015-2017 йиллар учун инклюзив таълим бўйича Миллий стратегиямизни ишлаб чиқдик, шунингдек, болалар ҳуқуқларини таъминлашга доир бир қанча ҳужжатларни ишлаб чиқдик. Бу, албатта, ҳалқаро ва миллий экспертларнинг қўллабқувватлари асосида амалга оширилди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, буларнинг ҳаммаси жамаотчилик уюшганлигида юзага чиққан ишлардир.

Жалб қилинган ҳеч қайси вазирлик четда қолмади, ишга барча баҳоли қудрат ўз ҳиссасини қўшди. Яна аҳамиятга молик бўлган жиҳати шундан иборатки, аҳолини хабардор қилиш фаолиятига мувофиқ, ота-оналар, педагоглар, мутахассислар ушбу соҳа юзасидан кўп маълумотга эга бўлишди. Ота-оналарнинг РБИММ филиаллари, Ресурс марказлари ҳамда Ҳалқ таълими вазирлигидан маслаҳат сўраб ёки фарзандларини таълим муассасаларига жойлаштиришда ёрдам сўраб қилган мурожаатлари сонининг ошиши бунинг асосий кўрсаткичидир.

Лойиҳа асосий ташаббусининг раҳбари сифатида лойиҳа гуруҳи билан ишлашда катта тажриба орттирдим. Бу менга, РБИММ фаолияти, мутахассисларимизнинг ишларига ишни ташкил этишимизга, янгиликларни ўрганишимизга, лойиҳа фаолиятига ёндошувимизга, дунёқарашимизга ижобий таъсирини кўрсатди. Албатта, барчамиз турли тоифа, миллат, менталитетга мансубмиз, бироқ мен ҳар доим ниманидир ўрганишга интиламан ҳамда энг яхши нарсани олишга ҳаракат қиламан.

Ўзим учун ишни ташкил қилиш тамойилидан тортиб, алоқаларни шакллантиришгача бўлган кўп фойдали жиҳатларни олдим. Умид билдираманки, эгалланган тажриба келажакда менга ва ҳамкасбларимга ишларда ва ҳаёт йўлларида катта ёрдам беради.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622