МАТБУОТ РЕЛИЗИ

26 август Урганч шахрининг №10чи умумтаълим мактабида «Умид» ота-оналар клуби аъзолари лойиха экспертлари билан учрашди. Тадбирда Урганч шахрининг ижтимоий масалалар буйича Хокми уринбосари, «Соглом авлод учун» жамгармасининг, «Камолот» Ёшлар харакати! Миллий тикланиш» ва Халк-демократик партияси ва килларихамда «Олимпия захиралари» коллежжининг вакиллари иштирок этди. 

Тадбирнинг асосий максади – Узбекистон ва айникса Хорезм вилояти буйича лойиханинг эришган ютуклари хамда келгуси режалар билан якиндан танишишдан иборатдир.

Тадбир мобайнида «Умид» ота-оналар клуби иштирокчилари мутахассисларга уз кизиктирган саволлар билан мурожаат килиб, тулик жавоблар ва аник маслахатлар олишишга муяссар булдилар. Тадбир норасмий тарзда ва дустона рухда утди. Бундан ташкари, барча тадбир иштирокчилари «Барбарики» алохида эхтиёжга эга болалар учун очилган ракс тугарагининг концертидан бахраманд булишди.

Оила инсон ҳаётининг узвий ажралмас бўлаги ҳисобланиб,инсон дастааввал шу ерда вояга етади, тарбияланади, сўнгра ўз фарзандларини ҳам унда тарбиялайди. Айнан оилада инсоннинг ҳаёт тажрибаси ортади; руҳий соғломлиги,маънавий қадриятлари, эҳтиёжлари, қизиқишлари,эҳтиёжлари шаклланади; ижтимоий тартиб-интизом ҳамда урф-одатлар унинг онгига сингдирилади. Асосан, оиладаги ўзаро муносабатлар боланинг келажакда қандай ривожланишини белгилайди.

Ўз фарзандини бошқа болалардан фарқли тарзда ривожланишини қабул қилиш, ўзи орзу қилгандек вояга етмаслигига кўникиш жуда ҳам қийин. Фарзанди соғлиғидаги муаммоларни бартараф этиш ва унга ғамхўрлик қилишдан ташқари кундалик ҳаётда ота-оналар сабр-матонат, кучли қатъият,ирода билан енгадиган қийинчиликлар ҳам мавжуддир.

Алоҳида эҳтиёжли фарзанди бор барча ота-оналар ҳам ўз вазифаларини тўлақонли бажара олишмоқдами? Биламизки, барча оилаларда бу вазифалар кўнгилдагидек амалга оширилмайди. Алоҳида эҳтиёжли фарзандни парвариш қилиш, тарбиялаш ва таълим беришга оид етарли даражада билимларнинг етмаслиги туфайли ота-оналар ўғил ёки қизи билан муносабат ўрнатилишида ўзларини ожиз ҳис қиладилар, оилада самарали мулоқот ўрнатишда қийналишади. Оқибатда эса,оиладаги муносабатларга дарз кетади, ота-оналар руҳан чарчаб, серзарда бўлиб қолишади, бундан эса ҳар иккала турмуш ўртоғи ҳамда ўртадаги фарзанд азият чекади.

Аксига олиб атрофдаги инсонлар ҳам, нафақат алоҳида таълимий эҳтиёжли болаларнин гўзларига, балки қариндошларига ҳам самимий муносабатда бўлишмайди. Шу сабабли алоҳида таълимий эҳтиёжи бор болалар ва уларнинг яқинларинин гмуаммоларини тушунадиган ҳам дауларни муҳокама қилмай, аксинча, қўллаб-қувватлайдиган инсонларни топиш шарт.

Ота-оналар клубида алоҳидва эҳтиёжли фарзанди бор оилалар психологик ёрдамолишади, мана шундай фарзандни вояга етказиш жараёнидаги ўз тажрибасини ўзга ота-оналар билан солиштириб,маслаҳатлашиш орқали янги билимга эга бўлишади.

Ота-оналар клубида иштирок этишнинг муҳим тамойили ихтиёрийликдир.Ота-оналарклуби турфа хил – анъанавий ва ноанъанавий шаклда фаолият олиб боришга ҳаракат қилиб, фаолият доирасига суҳбат, тренинг, маъруза, ижодий жараён, ролли ўйинлар сингари машғулотлар киради.

Маълумотучун:

Урганчдаги Ота-оналар клуби: Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь Аъзолар сони: 142 та Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова Тел.: (+99893) 922-7122

Урганчдаги масъулшахс: Лойиҳанинг ҳудуддаги координатори: Илмира Қобулова, тел.: +99893 755 17 87, Эл.почта: ilmira.kabulova@gmail.com

“Ўзбекистоннинг алоҳида эҳтиёжли болаларини инклюзив таълим олиши” лойиҳасининг офиси Республика Болалар ижтимоий мослашуви маркази, Тошкент шаҳар, Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34-уй   тел: (+99890) 980-59-85 Эл.почта:inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
       
Лойиҳа ҳақида қисқача маълумот ”Ўзбекистоннинг алоҳида эҳтиёжли болаларини инклюзив таълим олиш” лойиҳаси Лойиҳа ўз фаолиятини уч асосий йўналишда 5 географик ҳудудда – Тошкент шаҳар, Самарқанд вилояти, Наманган вилояти, Хоразм вилояти, Сурхондарё вилоятларида олиб боради.

Биринчи йўналиш: Стратегик доира. Алоҳида эҳтиёжга муҳтож болалар учун тенг ва инклюзив муносабат ўрнатишда ҳукуматнинг юридик ҳамда молиявий доирасида узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш Иккинчи йўналиш: Имкониятларни кенгайтириш. Инклюзив таълим бўйича хизмат олди ва паралел йўналишда ўқитувчилар ҳамда ёрдамчи ходимларни тайёрлаш модулини ишлаб чиқариш ва йўлга қўйиш. Учинчи йўналиш:Жамият хабардорлигини ошириш Ўзбекистонимизда алоҳида эҳтиёжга муҳтож болалар ва катталарни инклюзиясини амалга ошириш зарурлигини жамиятга етказиш.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622