Ўн иккинчи ҳикоя: Қўллаб-қувватлаш Маркази

Муаллиф: Тошкент вилоятининг инклюзив таълим бўйича координатори Дилдора Тўлаганова

Инклюзив мактабнинг асосий тамойили барча болалар ҳар қандай қийинчилик ва улар ўртасидаги тафовутга қарамай, ҳар қандай шароитда бирга таълим олишлари шарт эканлигини ўз ичига олади. Алоҳида эҳтиёжли болаларнинг таълим олиши ота-оналар ва мутахассисларнинг умумий вазифаси ҳисобланади. Болаларни мактаб ва жамиятга мослашишларининг таъминланишига ёрдам берилиши ота-оналарда ижобий муносабат уйғотмоқда.

Алоҳида таълимий эҳтиёжли болаларга таълим ва тарбия беришда ота-она ва ўқитувчилар тенг ҳамкор бўлишлари шарт. Ота-оналарга фарзандларига мос келадиган таълим турини танлаш ҳуқуқи берилиши керак ва бунда ота-оналарни қўллаб-қувватлаш учун инклюзив таълим бўйича Ресурс маркази ёрдам беради. Ресурс марказига мурожаат қилган ота-оналар фарзандларининг келажакдаги таълим йўналишини белгилаб олиш юзасидан барча зарур маълумот ва маслаҳатларни олишади.

2015 йилнинг ёзида Ресурс марказига 7 ёшли Артёмнинг онаси қўнғироқ қилди. Боланинг нутқида муаммо бўлиб, бир қўли ва оёғи яхши ишламас экан. Бироқ шунга қарамай, у жуда интилувчан, меҳнатсевар, қизиқувчан ва мактабга боришни жуда истаркан. Она фарзандидаги ўзига хос жиҳатлар туфайли оддий мактабда ўқий олиши ёки йўқлиги борасида қайғураётган эди. Умумтаълим мактабида боласининг ўқиши тўғрисидаги тавсияномани олгач, онада ўғли барча болалар қатори оддий мактабда ўқишига умид пайдо бўлди. Бироқ хавотир ҳали тарқалмаганди.

Ниҳоят Артём инклюзив мактабнинг биринчи синфига чиқди. Бу оддий мактаб. Лекин ўқитувчилар бу мактабда оддий болалар қатори алоҳида эҳтиёжли болаларни ҳам қабул қилиб, ўқитишга тайёрдирлар. Артём ҳар куни мамнуният билан мактабга қатнайди. Агар ўнг қўли унга бўйсунмаса, у чап қўлида ёза бошлайди. Аввал у ёзишга бирмунча қийналди, тез чарчаб қолди. Ўқитувчиси ва онасининг доимий ёрдамида у ҳарф ва рақамларни ёзишни ўрганиб олди. Унга айниқса, жисмоний тарбия ва мусиқа фанларига бориш ёқади.

Жисмоний тарбия дарсида Артём гуруҳини орқада қолдирмасликка ҳаракат қилади ва унга ён босишларини ёқтирмайди. Артём ёқимтой ва ўзига тортувчи бола, унинг атрофида доимо синфдошлари тўпланишади, дўстлари кўп. Бир куни фарзандининг ўқишидан хабар олгани синфига борган онаси ўғли математика ва ўқиш фанларидан бошқа тенгдошларига нисбатан яхши ўзлаштираётганлигини аниқлаганлигини мамнуният билан айтиб берди. Қийинчиликларга қарамай Артём тушкунликка тушмайди. У ўз тенгдошлари қаторида мувафаққиятли ўқимоқда.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622