Ўн биринчи ҳикоя: «Орзуим – келажакда яхши инсон бўлсин…»

Муаллиф: Наманган шаҳар, 11-мактабнинг 1-«Д» синф ўқувчиси Раҳмоналиев Диёрбекнинг онаси Ҳолиқова Муқаддас

«Тошкент вилоятида таваллуд топганман. Турмуш ўртоғим ҳарбий бўлганлиги учун мана бир неча йиллардан бери Наманганда истиқомат қиламиз. Икки нафар фарзандим – қизим ва ўғлим бор. Бош фарзандим – Диёрбек. Туғруқ жараёни қийин кечганлиги туфайли унинг нутқида нуқсон бор. Уч ёшгача у гапирмаганлиги сабабли врачларга мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Врачлар бош мияда икки тарафлама шикастланиш мавжудлигини аниқлаб, «руҳий ва нутқ ривожланишининг сустлашиши» ташхисини қўйишди. Шундан сўнг Тошкент ва Андижондаги шифокорларга мурожаат қилдик ва уларнинг тавсиясига мувофиқ тиббий муолажалар олиб бордик.

Шу тарзда вақт тез ўтиб, ўғлимнинг 7 ёшга тўлганлигини ҳам сезмай қолдим. Фарзандимни мактабда таҳсил олишини ўйлай бошладим. Бироқ, афсусларким, у жуда уятчан ва одамови эди. Тақдир тақазоси билан инклюзив таълим йўлга қўйилаётган Наманган шаҳридаги 11-мактабга бориб қолдим. Мактаб фаолияти тўғрисида айни пайтда кўп гапирилаётган, матбуотда ёзилаётган, маҳаллий телеканалларда кўрсатилаётган пайтлар. Мен учун муҳим бўлган ўша кунни эсимдан чиқармасам керак. Мактабда алоҳида эҳтиёжли болаларни ўқитилиши юзасидан маълумот олишга борган эдим, семинар ўтилаётган ва унда Тошкентдан келган профессор Лола Раҳимовна Мўминова иштирок этаётган экан.

Семинар кун тартибида ота-оналар билан мулоқотга вақт ажратилган бўлиб, вазиятдан фойдаланиб ўғлим тўғрисида гапириб бердим. Лола Раҳимовна гапларимни тинглаб, ўғлимни текширувдан ўтказиш суҳбатига чақирди ва шундан сўнг фарзандимни 1-синфга қабул қилишди. Ўшандан бери фарзандим учун қувончимни ичимга сиғдира олмаяпман. Мактабда ўқиётган бир неча ойи мобайнида у бўй чўзиб, анча ўзгариб қолди. Менинг индамасгина ўғлим мулоқотга кириша оладиган, ўзига дўстлар орттириб улар билан бирга ўқийдиган ва ўйнайдиган бўлди. Унинг энг яқин дўсти Музаффар.

Бир куни унга шеър ёдлата туриб, шеър муаллифи Зафар Диёр, десам, у: «Йўқ, ойи, шеър муаллифи Музаффар Диёрбек», – дейди-я... Ҳозир ўғлим ёзишни, ўқишни билади, бинойидек расм чизади, ноғора чалади. У жуда ҳам бахтиёр. Диёрбек айтадики, «Менинг дўстим Музаффар, мен уни жуда ҳурмат қиламан. Дўстим билан ҳар куни синфдаги гулларни парвариш қиламиз. Мен ўз ўқитувчимни жуда яхши кўраман. Улар менга ёзиш, ўқиш ва расм чизишни ўргатадилар. Менга мактаб ёқади ва у ерга ҳар куни боришни ёқтираман». Таълим бериш ўқитувчи ва ота-она ўртасидаги алоқа муҳим аҳамиятга эга бўлган мураккаб жараён эканлигига ўз тажрибамда ишондим.

Масъулият ўқитувчининг ўзидагина эмас, бизнинг ўзимизда ҳам бўлмоғи даркор. Уй вазифаларини фарзандим билан бирга бажаришга, синфнинг очиқ машғулотлари ҳамда тадбирларида иштирок этишга ҳаракат қиламан. Орзуим – ўғлим Диёрбек яхши инсон бўлиб улғайиб, мамлакатимиз тараққий топишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшсин. Барчани бирдек кўриб ўқитилаётган инклюзив таълимга ташаккур».

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622