Учинчи ҳикоя: Барчасини уддалаймиз

2008 йилнинг 11 январида анчадан бери кутаётган ўғлимиз Отабек дунёга келди. Барча ота-оналар сингари бахтли бўлиб, тақдиримизга шукроналар келтирдик. Отабек оддий болалар каби ўса бошлади, ўйинчоқлар ўйнар, шеърлар ёдлар эди, унинг илк айтган сўзи «ада, ойи» бўлган. Фарзандимиз тўрт ёшидан ўзгара бошлади. Тахминимиз бўйича, бувисиникига меҳмонда бўлганимизда онасини йўқотиб қўйганлигидан қаттиқ қўрққан ва бундан кейин камгап бўлиб қолди. Унда ёлғиз қолиш қўрқуви-фобияси, онасига қаттиқ боғлиқлик пайдо бўлди, Отабек хонада ёлғизз қолишдан қўрқарди. Бир қанча врачлар – педиатр, невропатолог, психолог, логопед, дефектолог ва бошқа мутахассисларга қатнашимиз ҳеч қандай натижа бермади, ҳеч ким аниқ ташхис қўя олмади.

Мутахассисларнинг фикри бир-бирига тўғри келмас эди. Врачлар томонидан мунтазам кузатишларга қарамай, Отабек беш ёшга етганида регресс бошланиб, умуман гапирмай қўйди. Биз эса врач, логопед, ҳатто хусусий мутахассисларга мунтазам қатнашни қўймас эдик. Бироқ ижобий натижалар кўринмасди. Бола онаси, бувиси ва бошқаларнинг қарамоғида ўса бошлади. Врачларнинг тавсияси билан биз РБИММ (Республика Болалар ижтимоий мослашув маркази)га қатнадик, шунингдек, хусусий коррекция-логопед марказида дефектолог машғулотларида иштирок этиш жараёнида Отабекда ижобий натижалар юзага чиқди. У товушларни ажратиб, талаффуз қилишга, расм чизишга, нарсалар ясашга, ўйинчоқлар билан ўйнашга бошлади.

Отабек 7 ёшга тўлганида, олдимизда келгусида унинг таълим олиш масаласи кўндаланг турди. Биз уни оддий мактабга бермоқчи бўлдик. Бироқ, уни мактабга қабул қилишадими ёки йўқми, билмас эдик. Марказда бизга алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълимнинг ҳудудий эксперти Дилдора Тўлагановага мурожаат этишни тавсия қилишди. Дилдора бизга инклюзив таълим лойиҳаси тўғрисида гапириб бериб, болаларни инклюзив таълим мактабларига танлаш комиссиясига йўналтирди. комиссия бизни Шайҳонтаҳур туманидаги 324-умумтаълим мактабига жўнатди. Отабек ушбу мактабга қатнай бошлагач, кўз олдимизда сезиларли тарзда ўзгарди. Мактаб ўқитувчиларининг саъйи-ҳаракатлари туфайли у ёзиш, ҳисоблаш, қўшиқ куйлаш, расм чизиш ва яна бошқа кўп нарсаларни ўргана бошлади.

Энг муҳими эса у тенгдошлари билан суҳбатлашади, дўстлари бор. Фарзандимиз синф ва мактаб жамоатчилик ишларида мамнуният билан иштирок этмоқда. У мустақил равишда иш юритадиган, ёлғиз қолганида қўрқмайдиган бўлди. Мактабда болалар уни яхши кўришади, ўқитувчилари ўқув материалини ўзлаштиришига ёрдам беришади. Ҳафтада уч марта мактаб логопедига қатнайди. Биз Дилдора Тўлаганова, мактаб директор ива педагоглар жамоасидан қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдормиз. Ўйлаймизки, алоҳида таълимий эҳтиёжли болалар ўз тенгдошлари қатори оддий мактабда ўқишлари лозим. Бу уларнинг жамиятда ижтимоий ҳаёт кечиришларига ёрдам беради.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622