Тўққизинчи ҳикоя: Она нигоҳи

Муаллиф: Урганч шаҳар. 10-мактабнинг 1-синф ўқувчиси, 7 ёшли Ибрагимов Сарварбекнинг бувиси, «Умид» ота-оналар клубининг раиси – Ибрагимова Муяссар (Мая).

Қачон бўлса ҳаммбошқа болалар атрофида югуриб юришганлигида алоҳида эҳтиёжли ўз фарзандини етаклаётган она нигоҳига эътибор берганмисиз?!.. унинг нигоҳларида атрофидагилар фарзандига ачиниш, ҳайрат. тушунмовчилик, чўчиш билан қараётганлари учун ҳам безовталик, аламзадалик, ўкинч бор. Кўзларидаги шунчаки жилмайиш ортида минг хил ўйлантираётган «Нега?» каби саволлар балки паришонхотирлигига сабаб бўлаётгандир?.. Бундай она учун одамларнинг «Таслим бўлма, олдинга интил, ҳаммаси яхши бўлади» каби далда берувчи сўзлар ниҳоятда муҳим.

Бундай тасаллини менга Урганч шаҳар 28-сонли болалар боғчасининг мудираси Козимова Лайло Тоҳировна берди. «Ўзбекистоннинг алоҳида эҳтиёжли болаларни инклюзив таълим олиши» лойиҳаси асосидаги «Отаоналар клуби»да учрашдик. Кейинчалик Тошкентдаги Республика Болалар ижтимоий мослашув марказидаги сафарга бирга бордик. «Ахборот консультация хизматимиз(АКХ)га хуш келибсизлар!», – деб самимий кутиб олишди меҳрибон нажот фаришталари. Бизга яхши мутахассислар учради. Мутахассислар набирамга ўтказган барча машғулотда қатнашиб. улардан кўп нарса ўргандим.

Машғулотлар ўртасида оналар ўртасида ўзаро фикр алмашиниб, «Бундай қилса, нима бўлар экан-а?» шаклидаги юракларнинг чигили ёзилди. Бу ерда бегона инсоннинг ўзи йўқ. ҳеч ким бир-бировини муҳокама қилмайди, аксинча, маслаҳатлашилади, телефон ва яшаш манзиллари тўғрисидаги маълумотлар кейинчалик боғланиб туриш учун алмашинади… Ҳар бир она унга ҳайкал қўйиш ёки достон ёзилишига арзийди. Мисол учун, она ДЦП, Даун синдромили фарзандини бағрига босиб ўтирар экан, хаёлида унинг боласи юрагининг бир парчаси, дунёдаги энг азиз ва энг яхши боладир унинг нигоҳида.

Бошқа она эса боласини аравачада судрамоқда. АКХга ташриф буюрар экан, ота-оналар мутахассислар шарофати билан қайтадан туғилгандек бўладилар, муаммоларга тўғри қарашга, унга дуч келганида эсанкираб қолмай, ўзини қандай тутиш кераклигига ўрганишади. Машғулотлар пайтида ўрганилганлар зарурат туғилганида курслар тугаганида ҳам қўлланилиши шарт. Бундан АКХнинг хушмуомала, эътиборли, яқин, ғамхўр, билимдон мутахассислари сабоқ берадилар. Улар, албатта, сизни тинглашади. маслаҳат беришади ҳамда ниманидир ўргатишади.

Улар учун энг муҳими боланинг қобилияти ва имкониятларини юзага чиқариш орқали унинг кучли томонларини очиб, жамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлиши учун касбий жиҳатларини такомиллаштиришдан иборатдир. алоҳида эҳтиёжли бола учун энг яқин инсон унинг онасидир.

Она учун энг муҳим тартиб – бола учун қулай тартибда яшаш ҳисобланади. Она фарзанди билан бирга уни камчиликларни топмай ёки мустақил бажаришга мажбурламай, ўйнаши, расм чизиши, қайтадан юришга, гапиришга «ўрганиши» шарт!

Мамлакатимизда инклюзив таълим ривожланиши учун ўзимга қуйидаги қоидаларни белгилаб олдим:

1. Осондан мураккабга қараб оқилона бориш.

2. Тизим асосида ҳаракатланиш.

3. Одамлар гавжум бўлган жойда ўз фарзанди ҳақида тортинмай гапириш, уни бекитмай, жамият ҳаётига ўргатиш.

4. Ушбу муаммони ҳал этиш жараёнига оила, қарндош-уруғ, бола қатнаётган болалар боғчаси, мактаб, синф, ота-оналар жалб қилиниши керак.

5. Кўнгиллилик хизматини юқори синф ўқувчилари, талабалар, ёш ўқитувчилар, ота-оналарни ушбу ишга тортган ҳолда тараққий топтириш шарт.

6. Мавзуни ёритиш жараёнига оммавий ахборот воситаларини фаол чорлаш лозим

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622