Саккизинчи ҳикоя: «Шамсия» болалари – меҳр тафтида

Муаллиф: Абдуллаев Исломбекнинг онаси Мадраимова Манзура

Абдуллаев Исломбекнинг онасиман. 2011 йилнинг 14 августида ўғлимга «Даун синдроми» ташхиси қўйилди. Оиламиз мутахассисларнинг бу маълумотига шубҳа билан қарашди, ҳеч кимнинг ишонгиси келмас эди. Мени ҳам бунга ишонмай қарадим. Бироқ кундан-кун фарзандим ривожланишдан орқада қолаётганлигини сеза бошладим. Скрининг текшируви ўтказиш учун Тошкентга келдик. Ташхис тўғри белгиланганлиги аниқ бўлгач эса, Исломбек алоҳида эътиборга муҳтожлиги барчага маълум бўлди.

Онамнинг қўллаб-қувватлаши асосида ўғлимни мутахассисларга кўрсатдик, уларнинг маслаҳатлари ва тавсиялари асосида аввал ҳар уч ойда, сўнг эса ҳар олти ойда болани соғлиғини тиклаш мақсадида уқалаш муолажаси курсларини ола бошладик. Онам билан биргаликда фарзандимга гапиришни, эмаклашни, юришни ўргатдик. Исломбек 2 ёшга тўлганида юришни бошлади. Боланинг нутқи аниқ ва равон чиқиши учун логопедга мурожаат этишга қарор қилдик. шунда қўшнимиз Шура опа Урганч шаҳар 27-болалар боғчасининг логопеди Латофат Рўзметовани тавсия қилдилар.

Латофат билан мен ўғлим тўғрисида гапириб берган «Ўзбекистоннинг алоҳида эҳтиёжли болаларни инклюзив таълим олиши» лойиҳаси ўтказган конференцияда танишдим. Шундай қилиб ўғлим билан 27-сонли етакчи мактабгача таълим муассаси (боғча)га қатнай бошладик. Логопед билан ўтказиладиган доимий машғулотлар натижасида ҳозир ўғлим баъзи сўзларни талаффуз этишни, болалар билан машғулотлар ва тадбирларнда иштирок этишни, чизиш ва аппликация қилишни ўрганди. Оддий нарса бўлиб туюлиши мумкин, бироқ бу оиламиз учун муҳим ривожланиш ҳисобланади.

Ва, бу болалар боғчасининг мудираси ва унинг ходимлари Исломбекни ўзларига чўчимай, меҳр билан қабул қилганликлари туфайли бўлди. Муяссар Иброҳимова бошқараётган ва ҳудудий экспертимиз Илмира Қобулова йўналтираётган «Умид» ота-оналар клубидаги машғулотларга қатнай туриб, биз ота-оналар кучли имкониятга эга эканлигимиз ва қўл қовуштириб ўтирмай, фарзандимизнинг қизиқишлари асосида жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида тарбиялашимиз кераклигини англамоқдамиз. Ва, энг муҳими – «БАРЧАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ!» ишонишимиз шарт.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622