Еттинчи ҳикоя: Инклюзив таълим – амалда

Муаллиф: Урганч шаҳар 8-сонли таълим-тарбия мактаби раҳбарининг ўринбосари М.Кенжаева

Бугунги кунда кўп ривожланган мамлакатларда инклюзив таълим борасида белгиланган мувафаққиятларга эришилган ҳамда етарли тажриба тўпланган. Болалар ривожланиши ва қобилияти даражасидаги жисмоний ҳамда руҳий фарқларни ҳисобга олиб турли мамлакатларда қўлланиладиган амалий чоралар уларнинг мослашуви ва жисмоний тикланишининг муҳим омили ҳисобланади.

«Инсонга муаммо сифатида қарашдан тўхтаб, унга ўзига хос ва эътибор билан муносабатда бўлгачгина биз ўзгара оламиз» (Саймон).

Алоҳида эҳтиёжли болаларни умумтаълим муассасаларига инклюзия (жалб этиш)ни таъминлаш уларнинг жамиятни тўлақонли аъзосига айлантиради. Шунингдек, бизнинг Урганч шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактабимиз ҳам ушбу лойиҳада иштирок этмоқда. 2015-2016 ўқув йилидан бошлаб мактаб «инклюзив таълим мактаби» вазифасини бажара бошлади. директоримиз Қувонч Воисова ва педагогларимиз жамоаси билан «инклюзив таълим дастури»га асосланган айни пайтда барча ўқув жараёнидаги ишлар олиб борилаётган махсус режа ишлаб чиқилди.

Алоҳида эҳтиёжга муҳтож 21 бола аниқлаб олинди ва 6 инклюзив синф шакллантирилди. Ушбу синфларда ишлаш учун ижодий потенциали юқори эга бўлган тажрибали пешқадам педагогларимиз жалб қилинди. Мақсадимиз, инклюзив таълим шароитида болаларни мактаб дастурига мослаштириш эмас; балки аксинча, мактаб дастурларини болаларга хос тарзда – уларнинг руҳий, ижтимоий ва ақлий ривожланишларини таъминлашга ҳаракат қилган ҳолда мослаштириб, ўқувчилар, педагоглар ҳамда ота-оналар муносабатини шакллантиришдир.

Мактабимизда ҳар бир бола бетакрорлиги ва ўзига хосликлари ҳисобга олинган ҳолда алоҳида ёндошув билан таъминланади. Алоҳида эҳтиёжли ҳар бир таълим олувчига боланинг ривожланишидаги имконияти ва қобилиятларини ҳисобга олиш мақсад қилиб олиниб, унга асосан барча таълим-тарбия ишлари олиб бориладиган ривожланишнинг индивидуал режаси(КИО) ишлаб чиқилган. Ишонаманки, олдимизга қўйган мақсадларга албатта, эришамиз. Чунки жамоамиз болалар истиқболи учун фаолият олиб бораётган аҳил жамоадир.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622