Олтинчи ҳикоя: Эътиборингиз ва жонкуярлигингиздан миннатдормиз

Муаллиф: Жўрамуродов Жўрамуроднинг онаси Солиҳназарова Ражабой

Ҳар бир оилада фарзанд қадрли ҳисобланади. фарзандларимиз туфайли ҳаётимиз гўзаллашади. Фарзандларим ҳаётимнинг мазмунидир. Жўрамурод Жўрамуродов – бизнинг кенжа фарзандимиз. Унга «ДОИ алилия» ташхиси қўйилган. Фарзандим ўз тенгдошлари қатори фикрини аниқ билдирмасди, қўллари аниқ ҳаракатланмасди. унинг имконияти чекланганидан хафа бўлиб, болам ривожланиши учун қўлдан келганича шарт-шароит яратиб беришга ҳаракат қилардим.

Шифокорларнинг тавсияси билан биз уни Термиз шаҳар 3-сонли болалар мактабгача таълим муассасасига олиб бордик. биринчи кунлари жўрамурод мустақил овқат ея олмас, эркин ҳаракатланмасди. Озгина бўлса-да, эркин гапиришни билмасди. Болалар боғчасига келгач на тенгдошлари, на ўзидан катта болалар билан мулоқотга киришмади. Қўл ҳаракатлари беҳол, интеллектуал қобилияти, хотираси ривожланмаган эди.

Ҳозир Жўрамурод 5 ёшда. Кузатишларим бўйича, тарбиячилари ва бизнинг эътиборимиз туфайли унда ижобий ўзгаришлар ҳосил бўлмоқда. У мустақил овқатланишга бошлади. Болалар билан ўйнаш жараёнида ҳаракат қилишга ўрганди. Мустақил ечина олади ва кийимларини шкафга ўзи илади. Баъзан четдан кузата туриб унинг тиришқоқлигидан ҳайратланаман. Энди Жўрамурод ўнгача санай олади. Гуруҳдошларининг исмини аниқ айта олади.

Тарбиячисини танийди, исмини билади. номини айтиб чақирсангиз кулади. Тенгдошлари у билан яхши муомала қилишади, ўзини ёлғиз қолдиришмайди. Жўрамурод дўстлари даврасида катта бўлмоқда. Мактаб ёшига етгунига қадар кўп нарсаларни ўрганиб олишига аминман. Бунинг учун мен юртдошларим, у ҳақида ўз фарзандидек қайғураётган мураббийлардан миннатдорман.

Термиз шаҳар, 3-сонли мактабгача таълим муассасасининг тарбиячиси:

«Мазкур лойиҳа шарофати билан болаларга таълим бериш учун техник жиҳозлар олиб келинди. мураббийлар гуруҳи махсус ўқишдан ўтишди. Мен ҳам лойиҳа томонидан ўтказилган семинар-тренингларда иштирок этдим. машғулотлар жараёнида имконияти чекланган болаларга таълим беришнинг янгича услубини ўзлаштириб олдим. бу албатта имконияти чекланган болаларга самарали таълим беришимизда яхши натижа беради. Чунки ҳар бир бола бизнинг Жўрамурод Жўрамуродов каби ўз келажагини қуриши учун эътибор ва таълим олиш ҳуқуқига эга бўлиши керак...»

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622