Биринчи ҳикоя: Босқичма-босқич одимлаб

Муаллиф: Наманган вилояти инклюзив таълим бўйича координатори Мақсуда Муҳсинбоева

Яқиндагина ҳароратли кунларга тўла ёз фасли эди, энди эса деразамиздан кумуш қишга яқинлаштирувчи куз намоён бўлмоқда. Инклюзив таълим билан ишлаш жараёнимизни ҳам мен табиатнинг йил фаслларига ўхшатаман. Инклюзив таълимни Наманган ҳудудимизга олиб киришдаги иш жараёнига жуда ҳам қизишиб кетдик: ресурс марказини очдик; етакчи таълим муассасаларининг мутахассислари, вакиллари, тренерларини тайёрладик; алоҳида эҳтиёжли болаларни тўпладик, уларни кўп босқичли текширувлардан ўтказиб мактабга ва боғчага сентябрдан қабул қилиб олиш учун тайёргарлик ишларини олиб бордик…

Ўқув йили бошланганлигига атиги 2 ой бўлганига қарамай, болаларимиз мувафаққиятга эришишмоқда: мактаб синфидаги тенгдошлари қатори ёзишни, ўқишни, қайта ҳикоя қилиб беришни, шеърни ёддан ўқишни ўрганишди. Масалан, 1-синф ўқувчиси Абдулло Мансуров билан сирлашганимда, у мактаб унга жуда ёқаётганлигини, бу ерда унинг дўстлри, ўқитувчиси кўришини айтди. Мактабда нима ўрганганлиги ҳақида сўраганимда, у суҳбатлашишни, чиройли расм чизишни, ҳарфларни таниётганлигини, яна у жуда кўп шеърлар ёд олганлигини билдирди.

Бўғинлаб ўқишга эса бир мунча қийналаётганлигини, бироқ ҳаракат қилаётганлигини тан олди. Айни шу синфда фикр юритишга бошлаган, ёзда англашни бошлаган Диёрбек Раҳмоналиев ҳам ўқийди. Синф раҳбари Нилуфар Худойқулованинг айтишича, аввал у умуман гапирмаган, индамайгина турган (врачлар унга алалия ташхисини қўйишган экан), сўзларни талаффуз қилишга қийналган. Ҳозирги пайтда эса Диёрбек сўзларнигина талаффуз этиш билан чекланмай, гапиришга бошлаган, ҳатто дарс пайтида партадоши дарсни тинглашга ва вазифасини бажаришга ҳалақит берса унинг устидан шикоят ҳам қилади.

Бу каби мисоллар жуда кўп. Инклюзив таълим тўғрисида сўз юритганимизда, ўқитувчиларга фарзандлари билан ишлашга ёрдам бераётган ота-оналарнинг муҳим аҳамиятини таъкидлаб ўтмасак бўлмайди. Улар билан суҳбатлаша туриб, кучли ҳаяжон билан ўғли ёки қизининг эришаётган мувафаққияти ҳақида гапираётганида овози ҳаяжон ва ғурурдан титраётганлигининг гувоҳи бўласиз. Ота-оналар билан ишлаётганда бунга ўзгача ёндошув асосида иш кўриш шартлигини, уларга тарбияланувчи ёки ўқувчининг отаси ёки онаси сифатида эмас, балки асосий ҳамкор сифатида мулоқот ўрнатиш шарт.

Сентябрнинг охирида биз ресурс маркази тадбирлари доирасида ота-оналар ва дефектолог билан учрашув ўтказдик. Учрашувдаги мулоқот жараёни қизғин ва ўта қизиқарли ўтди, кўп саволлар берилди, мулоҳаза, тавсиялар айтилди. Ҳар бир иштирокчи фаол тарзда кузатишлари, тажрибаси таълимга самарали ёндошуви ҳақида сўзлади. Бир сўз билан айтганда, ушбу учрашувдан икки тараф ҳам ўзига фойдали нарса олди. Шу каби иштирокчиларни кўрганингда, барча фуқаролар ушбу жараёнга бефарқ эмаслигига. жараён ичида эканлигини англаб етасан.

Шу каби қисқача мулоҳазаларни билдира туриб, кейинги сафар албатта, қаршиликларга қарамай ҳар куни мўъжизага дуч келаётган ва мўъжиза яратаётган ўқитувчилар ҳақида албатта ёзаман деган қарорга келдим. Шу каби инсонлар сафимизда турган экан, инклюзив таълимни татбиқ этиш амалиёти самарали бўлишига ишонаман.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622