Ўзбекистонда инклюзив жамиятни тараққий топишига туртки

Лойиҳа юзага келишининг бош сабабчиси Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ)нинг раҳбари Алимова Васила Сатторова билан интервью

Лойиҳани ташкил этиш ҳақидаги ғоя қандай юзага келди? «Ўзбекистоннинг алоҳида эҳтиёжли болаларини инклюзив таълим олиши» лойиҳаси 2010 йилда РБИММ ташаббуси билан юзага келди. РБИММ ташкил топганидан бери Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ижтимоий мослашув, соғлиқни сақлаш масалалари борасида хабар берган тарзда узвий алоқада фаолият олиб борганлиги шубҳасиз. Дастлабки босқичданоқ номлари кўрсатилган вазирликлардаги етук мутахассисларини ўз ичига олувчи Жамоатчилик кенгашига асос солинган.

Аввалданоқ, жамоатчилик ташкилоти сифатида РБИММда болаларни ижтимоий инклюзиясига йўналиши бўйича ишловчи гуруҳ ёки иттифоқ тузилишига муваффақ бўлинди. Биз барча вазирликларнинг истакларини умумлаштириб, фаолият йўналиши ҳамда ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиздаги барча бўлинмалар орқали жамоатчиликка етказамиз. РБИММ лойиҳанинг асосий сабабчиси бўлишига қарамай, уни амалга ошириш Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирликлари билан бевосита узвий алоқада олиб борилади.

– Лойиҳа Ўзбекистонда инклюзив таълимни жорий этиш ҳамда РБИММнинг фаолиятига ўз таъсирини қандай кўрсатди? – Лойиҳа биринчи ўринда Марказнинг алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ҳуқуқларини таъминланиши борасидаги фаолиятини бир неча қадам олдинга силжитди. Шубҳасиз, бу ишлар аввал ҳам олиб борилган, бироқ лойиҳа фаолиятимизнинг келгусидаги ривожланишига кучли туртки бўлди. Иккинчидан, лойиҳа нафақат вазирлик ва муасссасаларнинг мутахассислари, балки РБИММ мутахассисларининг ҳам билим даражаси ва малакасини ошириш имконини берди.

Лойиҳа доирасидаги фаолиятларида ходимларимиз бошқа мамлакатларнинг инклюзив амалиёти тажрибасини ўрганиш, маҳоратини ҳосил қилиш орқали, айтишимиз мумкинки, инклюзив таълим жабҳасидаги ўз билимларини уч баробар орттиришди. Учинчидан, бу инклюзив таълимга ёндошувдир. Биламизки, инклюзив таълимга нисбатан ягона нуқтаи назар, қараш йўқ. Ҳар бир мамлакат ўз имкониятларидан келиб чиқишини ўрганган ҳолда биз, лойиҳа туфайли жуда катта ахборотга эга бўлдик.

Ҳар бир мамлакатнинг ижобий тажрибаси ва чиқарган сабоқлари доимо фойдали бўлиб келган; айтишади-ку, ўзгалар қилган хатолардан хулоса чиқариш, ўрганиш осонроқ деб. Инклюзив таълимнинг баъзи бир томонлари муаммоларга айланиб кетиши мумкинлигини билиш биз учун муҳим бўлди. Вазирлик ва муассасаларнинг мутахассислари жалб қилинган Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантирилишига ёндошув ҳамда тузилмасини ишлаб чиқараётганимизда, биз турган гапки, ички жиҳатларимиз – менталитет, турмуш тарзи, таълим тизими ва соғлиқни сақлаш каби бир қатор жиҳатларни ҳисобга олдик.

Шу каби барча омиллардан келиб чиқиб, Ўзбекистон шароитида муқобил бўлган моделни ишлаб чиқаришга ҳаракат қилдик. Ва, албатта, энг муҳими – инклюзив таълим бўйича мавжуд бўлган меъёрийҳуқуқий базани чуқур таҳлил қилишга муваффақ бўлдик. Ўзбекистон қонунчилик базасида кучли жиҳатлар жуда кўп, шу билан бирга инклюзив таълимнинг ишга туширилишида алоҳида эҳтиёжли болалар ва уларнинг отаоналарига юқори малакали таълим олиш учун шартшароит яратиш тарафидан ҳали кўриб чиқилиши зарур бўлган жиҳатлар ҳам мавжуд эканлигини аниқладик.

Лойиҳа доирасида ОЎЮнинг талабаларига инклюзив таълим бўйича курсларни йўлга қўйдик, 2015-2017 йиллар учун инклюзив таълим бўйича Миллий стратегиямизни ишлаб чиқдик, шунингдек, болалар ҳуқуқларини таъминлашга доир бир қанча ҳужжатларни ишлаб чиқдик. Бу, албатта, халқаро ва миллий экспертларнинг қўллаб-қувватлари асосида амалга оширилди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, буларнинг ҳаммаси жамаотчилик уюшганлигида юзага чиққан ишлардир. Жалб қилинган ҳеч қайси вазирлик четда қолмади, ишга барча баҳоли қудрат ўз ҳиссасини қўшди.

Яна аҳамиятга молик бўлган жиҳати шундан иборатки, аҳолини хабардор қилиш фаолиятига мувофиқ, ота-оналар, педагоглар, мутахассислар ушбу соҳа юзасидан кўп маълумотга эга бўлишди. ОтаҒоналарнинг РБИММ филиаллари, Ресурс марказлари ҳамда Халқ таълими вазирлигидан маслаҳат сўраб ёки фарзандларини таълим муассасаларига жойлаштиришда ёрдам сўраб қилган мурожаатлари сонининг ошиши бунинг асосий кўрсаткичидир. Ҳаттоки ўз яқинларимга ҳам бу соҳада тушунтирув ишларини олиб бордим, десам, ишонмаслигингиз мумкин; бироқ ўйлайманки, бу билан мен жамиятни ушбу соҳадаги хабардорлигини оширишга ўз ҳиссамни қўшдим.

Хизмат сафарларимнинг биридан қайтаётганимда поездда инклюзия масаласини ошкора намоён қилинаётган фильмни кўрдим ва бу мени қувонтирмай қолмади. Аминманки, инклюзив таълим бўйича талабаларни тайёрлайдиган курс режалаштирганимиздек амалга ошса, ушбу масала деярли юқори даражада кўриб чиқилган бўлади ҳамда ота-оналар ва мутахассисларнинг хабардорлиги йилдан-йилга ортади. Албатта, алоҳида эҳтиёжли болаларга шароит яратиш учун туртки бўладиган мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш каби вазифалар ҳам турибди.

Маълумки, Ўзбекистон БМТнинг имконияти чекланган кишиларнинг ҳуқуқларини таъминловчи Конвенцияни ратификация қилиш йўлидан бормоқда. Шу тарзда етарли шарт-шароитларнинг яратилиши – конвенция ратификация қилинишининг асосий муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. – Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда инклюзив таълимни жорий қилиш жабҳасидаги аввалги лойиҳалардан нимаси билан ажралиб туради? – РБИММ тарихида бу лойиҳа энг комплекс ва кенг қамровлидир. Энг муҳими – ўз ортидан натижа қолдираяпти.

Мукаммал ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий база барқарор ва узоқ муддатли истиқболни таъминлайди. Ушбу нуқтаи назардан лойиҳа фаолиятини бошлаганидан буён мамлакатимиздаги инклюзив таълимнинг ривожланишига пойдевор қўйилишига ғоят катта ўз ҳиссасини қўшди. Лойиҳагача мамлакатимизда инклюзив таълим мавжуд бўлганлигини таъкидлаб ўтмасак бўлмайди. Мактабда ўқиб юрган пайтимда синфимизда ДЦПли тенгдошим мен билан таълим олган. Биз бунга бошқача нигоҳ билан қарамас эдик: у ҳам биз қатори мактабга қатнар эди, билим олди, мактабни тугатиб эса мутахассисликка ўқиди, оила қурди.

Ҳеч ким унинг ҳамма қатори таълим олиши ва яшаши имкониятларига шубҳа кўзи билан қарамас, биз буни табиий деб қабул қилар эдик. Бу 90-йиллардаги ҳолат ҳали. Инклюзив таълим Ўзбекистонда доимо бўлган, фақатгина узуқ-юлуқ шаклда эди. Биз уни кенг қамровли қилиб, барча жойларда амага оширмоқчимиз. Ҳозир ушбу жараёнга барча тарафлар жалб қилинмоқда. Аввал бир йўналишдагина фаолият олиб борган асосий вазирликлар, ота-оналар ҳамжамияти, ННТ ва бошқа муассасалар бундан мустасно эмас. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон жамиятида инклюзив таълимни ривожланиш жараёнига барча тарафларни торта олди.

– Лойиҳада иштирок этиш шахсан Сизга қандай ўз таъ- сирини кўрсатди? – Лойиҳа асосий ташаббусининг раҳбари сифатида лойиҳа гуруҳи билан ишлашда катта тажриба орттирдим. Бу менга, РБИММ фаолияти, мутахассисларимизнинг ишларига ишни ташкил этишимизга, янгиликларни ўрганишимизга, лойиҳа фаолиятига ёндошувимизга, дунёқарашимизга ижобий таъсирини кўрсатди. Албатта, барчамиз турли тоифа, миллат, менталитетга мансубмиз, бироқ мен ҳар доим ниманидир ўрганишга интиламан ҳамда энг яхши нарсани олишга ҳаракат қиламан.

Ўзим учун ишни ташкил қилиш тамойилидан тортиб, алоқаларни шакллантиришгача бўлган кўп фойдали жиҳатларни олдим. Умид билдираманки, эгалланган тажриба келажакда менга ва ҳамкасбларимга ишларда ва ҳаёт йўлларида катта ёрдам беради. Коммуникация ва жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш бўйича эксперт Наргиза Алиқулова суҳбатлашди.

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622