Болаларни мактабга тайёрлашда оила, болалар боғчаси ҳамда маҳалла ҳамкорлигининг имкониятлари хусусида

14 апрелда Наманган шаҳар № 68-сонли болалар боғчаси ташаббуси билан шаҳардаги мактабгача таълим муассасаларининг раҳбарлари, шунингдек, болалар боғчасининг ҳамкорлари учун байрам тадбири уюштирилди.

Ушбу болалар боғчасига юздан ортиқ бола ташриф буюриб, шулардан 13 таси алоҳида таълимий эҳтиёжга муҳтож болалардир. Малика Дадабоеванинг сўзларига қараганда, инклюзив гуруҳ деб ҳисобланган гуруҳдаги алоҳида эҳтиёжга муҳтож болалар ўз тенгдошлари қатори барча тўгаракларга қатнашишади.

Унинг гуруҳидаги тўгаракдаги машғулот 20 дақиқа давом этиб, агар машғулотлар пайтида болажонлар янги материални ўзлаштиришда қийинчилик сезишса, тўгарак раҳбари чошгоҳдаги толма чойдан сўнг улар билан яна, қайта шуғулланади.

Тадбирда болажонлар инглиз ва рус тиллари, спорт тўгаракларида эришган мувафаққиятларини ташриф буюрганларга намойиш қилишди. Шунингдек, «Зумрадойлар даврасида» тўгарагининг аъзолари ҳақиқий хамир қориб, ундан кулча нон ясашди. (Ўзингизга маълум, Зумрад «Зумрад ва Қиммат» эртагининг бош қаҳрамони бўлиб, оқила, доно, меҳнатсевар қиз).

Бошқа тўгарак аъзолари эса бу пайт рус тилида шеър ўқишиб, инглиз тилида қўшиқ куйлашди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари кун тартибидаги дастурга биноан тажриба ва фикр алмашишди. Маҳалла қўмитаси, вилоят ва шаҳар халқ таълими Бошқармасининг вакиллари уч томонлама – «маҳалла-оила-боғча» алоқасининг муҳим жиҳатлари ҳақида тўхталишди.

Ўзаро бу ҳамкорлик боланинг ижтимоий мослашуви ҳамда ҳар тарафлама ривожланишига самарали ёрдам беришига доир жуда кўп ижобий мисоллар келтиришди. Шаҳар Халқ таълими бўлими Бош бошқармаси вакили Зуҳра Аббосова, яқинда мактабгача таълим муассасасининг тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган шахмат мусобақаси ҳақида маълумот бериб, унинг иштирокчилари фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланганлигини эслатиб ўтди.

Иштирокчилар № 68-сонли болалар боғчасининг мудираси Саида Сайдуллаевага ушбу муҳим тадбирни ташкил қилиш ва ўтказишда кўрсатган ташаббуси учун ўз ташаккурларини айтишди. (Бизга тақдим этилган маълумотлар учун М.Муҳсинбоевага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз)

Алоқа

"Ўзбекистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг идораси
Республика болаларнинг ижтимоий мослашуви маркази
Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 34 
Тошкент 100100 
Ўзбекистон
Тел: (+99890) 980-82-98
Email: inklyuzivnoe.obrazovanie@hd-ie.com
Лойиҳа вебсайти: http://inclusive-education.uz/

Ота-оналар клуби хакидаги маълумот:


Урганчдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 142 та
Масъулшахс: Муяссар Ибрагимова
Тел.: (+99893) 922-7122

Термиз шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, февраль
Аъзолар сони: 14 та
Масъулшахс: Мая Ганиева
Тел.: (+99891) 580-3065

Наманган шаҳридаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2015 йил, май
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Нилуфар Худойқулова
Тел.: (+99891) 368-0578

Самарқанд шаҳридаги Ота-оналарклуби
Асоссолинган сана: 2014 йил, февраль
Аъзолар сони: 25 та
Масъулшахс: Роҳат Раҳматуллоева
Тел.: (+99891) 559-8521

Тошкентдаги Ота-оналар клуби
Асоссолинган сана: 2016 йил, сентябрь
Аъзолар сони: 15 та
Масъулшахс: Насиба Рўзметова
Тел.: (+99897) 709-7618, (+99890) 952-0622